Самарљанд вилояти



Download 2,2 Mb.
bet1/7
Sana09.04.2022
Hajmi2,2 Mb.
#540088
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Вобкент ПАСПОРТИ 31,01,2021 йил (2)


Ўзбекистон Республикаси
Бухоро вилояти





Вобкент тумани
ПАСПОРТИ


Ташкил бўлган йили 1926 йил 29 сентябр


Ҳудуди 290 кв.км.


Аҳолиси сони 141328 киши
( 01.01.2021 йил холатида )

Вобкент – 2021 йил 1 январь




ВОБКЕНТ ТУМАНИНИНГ ГЕОГРАФИК
ЎРНИ ВА ТАБИАТИ

Ўзбекистон Республикасининг Бухоро вилоятига қарашли бўлган Вобкент тумани Бухоро вилоятининг шарқий қисмида, Зарафшон дарёсининг қуйи оқимидаги вохада жойлашган. Унинг худуди асоси ғарб томонда ва учи шарққа жойлашган учбурчак шаклида бўлиб, шимолдан жанубга томон 19 км га, ғарбдан шарққа қараб эса 28 км га чўзилган, майдони 290 кв.км. ( Вилоят умумий майдонининг 0,74 % и ) ни эгаллаб, майдон жихатдан Бухоро вилоятидаги энг кичик туман ҳисобланади.


Туман шимолдан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг тармоғи бўлмиш Вобкентдарё орқали Ғиждувон, шимолий ғарбда Шофиркон, ғарбда Пешкў ва Ромитан, жанубда Бухоро, шарқ ва шимолий шарқда Шохруд канали бўйлаб Навоий вилоятининг Қизилтепа туманлари билан чегарадош. Бу ернинг манзараси атрофида чўл зонаси бўлишига қарамасдан ирригация тармоқларининг зич жойлашганлиги, кўп йиллик дарахтларга бойлиги ва ям-яшил экинзорларнинг кўплиги сабабли Республикамизнинг тоғ олди текисликлари табиатини эслатади.
Аҳолиси: Вобкент тумани аҳолиси сони 2021 йил 1 ЯНВАРЬ ҳолатида жами 141,3 минг кишини ташкил қилади. Шундан шаҳар аҳолиси 21,9 минг киши ( 15,5 % ), қишлоқ аҳолиси 119,4 минг киши ( 84,5 % ) дан иборат. Дастлабки маълумотларга кўра, умумий аҳоли сонидан эркаклар 71,0 минг киши ( 50,2 % ) ни, аёллар эса 70,3 минг киши ( 49,8 % ) ни ташкил қилади. Туман аҳолисининг асосий таркибини ўзбеклар ( 139,0 минг киши ёки 98,4 фоиз ) ташкил қилади. Шунингдек, қорақалпоқлар 0,043 минг киши ( 0,030 % ), руслар 0,085 минг киши ( 0,060 % ), украинлар 0,034 минг киши ( 0,024 % ), қозоқлар 0,031 минг киши ( 0,022 % ), озарбайжонлар 0,127 минг киши ( 0,090 % ), қирғизлар 0,005 минг киши (0,004 %), тожиклар 1,143 минг киши ( 0,809 % ), туркманлар 0,048 минг киши (0,034 %), татарлар 0,191 минг киши ( 0,135 % ) ва бошқа миллат вакиллари 0,564 минг киши ( 0,399 % ) ни ташкил қилади
ВОБКЕНТ ТУМАНИ ТАРИХИ

Вобкент ўғуз шеваларидаги «ВОБ» ёки «ВАХОБ» хамда форсий «КЕНТ» сўзларидан олинган бўлиб, «Бўздаги, бўз ер, қўриқдаги қишлоқ» деган маънони билдиради. Хозирги Вобкент худудида жойлашган қишлоқ қўрғонлари ўтмишда катта харбий сиёсий вазифани ўтаган. Вобкент Бухоро амирлигининг туманларидан бири бўлиб келган. 1924 - 1925 йилларда Туркистонда ўтказилган миллий давлат чегараланиши натижасида ташкил топган.


Вобкент тумани Республикада тузилган дастлабки туманлар қаторида 1926 йилнинг 29 сентябрида Бухоро округи таркибида ташкил этилган. 1930 йилга келиб қуйи хокимият органлари ваколатларини кенгайтириш мақсадида округлар бекор қилиниб, фақат туманлар ва қишлоқ кенгашлари сақланиб қолинган. 1938 йилгача Вобкент бевосита Республикага бўйсунувчи 109 та туман қаторида мавжуд бўлган. 1938 йилнинг 15 январига келиб Республика маъмурий - худудий бирликлар тизимида вилоятлар қайта тикланди. Ана шу вақтдан бошлаб Вобкент тумани маъмурий жихатдан Бухоро вилояти таркибига кирди.
Ўзбекистон хукуматининг 1959 йил 19 мартдаги 159-сонли фармонига мувофиқ Бухоро вилоятининг Вобкент ва Пешкў туманлари бирлаштирилиб, ягона Вобкент тумани ташкил топди. Бу холат 1962 йилгача давом этиб, хукуматнинг 1962 йил 24 декабрдаги 979-сонли фармонига биноан вилоятнинг Вобкент ва Шофиркон туманлари бирлаштирилди. Шу йили 1959 йилда қўшилган Пешкў тумани ерлари қўшни Ромитан тумани ерларига қўшиб берилди.
Туман чегараларининг сўнгги ўзгариши 1974 йилда рўй берди. Бухоро вилояти ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ Бухоро туманидан 3 та жамоа хўжалиги Вобкент туманига қўшиб берилди ва туманнинг хозирда мавжуд бўлган чегаралари таркиб топди.



Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish