Самарқанд вилоят “Махдуми Аъзам Даҳбедий
илмий-тадқиқот Фонди” раиси
Комилхон Каттаев тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Комилхон Каттаев – 1956 йил 13 декабрда Самарқандда туғилган. Самарқанд Давлат Университетининг тарих факультетини тугатган. Самарқанд Давлат музей-қуриқхонаси Шарқ Қўлёзмалари бўлими раҳбари; Ўзбекистон Фанлар Академияси СБ сектор мудири ва Грантлар раҳбари; Самарқанд Давлат Чет Тиллар Институти Шарқ Қўлёзмалари Маркази раҳбари; Самарқанд вилояти «Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий-тадқиқот Фонди» раиси лавозимларида ишлаган. Самарқанддаги турли олий ўқув юртларида ўқитувчилик қилиб ёшларга таълим берган.
Комилхон Каттаев – 60дан зиёд китоб ва 300дан зиёд илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи. Унинг китоб ва мақолалари чет элларда ҳам нашр этилган.
Самарқанднинг буюк Имомлари: Мотуридий, Марғиноний, Дорамий, Абулқосим ал-Ҳаким, Растуғфоний, Ҳалвоий, Суғдий, Паздавий, Кундий, Махдуми Аъзам, Азизон Шайх Худойдоди Вали, Махдуми Хоразмий, Олим Шайх Азизон, Шоҳ Неъматулло Вали каби кўплаб алломалар тарихлари Мустақилликдан сўнг илк бора олимнинг китобларида ёритилган. Қабристонлардаги алломалар қайроқ қабртошларининг эпиграфик ёзувлари тадқиқини олим Фанлар Академияси миқёсида илк бошлаган.
К.Каттаевнинг илмий тадқиқотларида Самарқанднинг кўплаб маданий обидалари тарихи илк марта ёритилган ҳамда бир қанча обидалардаги ўчиб кетган ёзувли катабалар тикланган.
Мустақиллик даври топономикаси соҳасида ҳам Самарқанд шаҳри кўчаларининг ўнлаб қадимий номлари олимнинг тадқиқот ва таклифлари натижасида тикланган.
Самарқанд вилоят Махдуми Аъзам Даҳбедий
илмий-тадқиқот Фонди раиси ўринбосари,
СамДУ ўқитувчиси Муҳаммади Бузруков
Самарқанд ш., 2022й., март.

Имом ал-Бухорий Халқаро Маркази
илмий ходими, тарих бўйича фалсафа доктори Мехрожиддин Амонов
Самарқанд ш., 2022й., март.
Do'stlaringiz bilan baham: |