Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази Ф и з и о т е р а п и я бўлими Мавзу Массаж хакида маьлумот. Тайёрлади: Массажистка хамшираси: Примова Сохиба Турсункуловна Массаж – бу халк табобатини бир тури булиб , кадим-кадимдан огрикни колдирувчи, чарчокни чикарувчи, асабийлашиш, дармонсизликни олдини олувчи хамда иммунитетни оширувчи ва организмга дармон хадя этувчи кул ва оёклар ёрдамида бажариладиган тиббий даволаш туридир.
Массаж (араб. — қўл тегизмоқ) — даволаш усули; тана ёки бирор аъзога махсус усулда таъсир этиш. Қўл билан бажарилади, баъзан асбоблар ишлатилади (вибромассаж).
М. таъсирида терида биологик фаол моддалар ҳосил бўлиб қонга тушади, улар томир реаксияларида, нерв импулсларини ўтказишда ва бошқаларда катнашади
М. бевосита таъсир қилган жойида тўқималарга механик таъсир ҳам кўрсатиб, лимфа, қон, тўқималар орасидаги суюқлик сиркулясияси кучаяди. Натижада кон ва лимфа димланиши йўқолиб, моддалар алмашинуви яхшиланилади. М. қилинаётган жой териси орқали нафас олиш кучаяди. М. юрактомир системаси ишини яхшилайди М. қилинаётган соҳанигина эмас, балки ундан узоқдаги тўқималарнинг ҳам (рефлектор йўл билан) қон билан мўл таъминланишига имкон беради: қоннинг артерия ва веналардан оқиши ривожланади. М. муолажасидан сўнг умумий аҳвол яхшиланади, чарчоқ йўқолади. Умумий (бутун гавда) ва маҳаллий (гавданинг бир қисми, мас, қўл ёки оёқ панжаси) Косметик М. косметолог-врач тавсиясига кўра, сочларни мустаҳкамлаш, юздаги нуқсонларни йўқотиш мақсадида кўлланади. Асосий усуллари: силаш, уқалаш, ийлаш ва қоқиб қўйиш. Силаш — М.нинг бошқа усулларини бошлашдан олдин ва тугаллана-ётганда қўлланади. Уқалаш — бирмунча тез бажарилади, бунда тери ва тери остидаги тўқималар турли йўналишда жойидан қўзғатилади ёки чўзилади. Уқаланган жой устидан силанади. Ийлаш — М.нинг мураккаброқ усули. Бунда фақат юза тўқималаргина эмас, балки чуқур жойлашган мускуллар ҳам таъсирланади. М.нинг бу усули тўқималарни ушлаш, кўтариш, босиш ва чўзишдан иборат. Шифобахш М. врач кўрсатмаси бўйича таянчҳаракат аппарати, бўғим ва моддалар алмашинувининг бузилиш касалликлари, радикулит, контрактура ва бошқаларда комплекс даволаш билан бирга қилинади. Юрак М.и — юрак тўхтаб қолганда одамни жонлаштириш усули; бунда юрак ритмик равишда бевосита (кўкрак қафаси очилиб бажариладиган опера-сияларда) ёки бавосита (кўкрак қафасини ёрмасдан биринчи ёрдам кўрсатишда) қисилади. Массаж кабул килишга монеликлар. Массаж кабул килишга монеликлар. Уткир алахлаш холати, йирингли жараёнлар, терининг замбругли касалликлари, уткир флебит, гепертония 3 боскичида,уткир томир етишмовчилиги,хавфли усмаларда рухсат этилмайди. Қоқиб қўйиш ёки "вибрация" — танага тебранувчи (титроқ) ҳаракат беришдан иборат, уни қўл ёки махсус М. аппаратлари ёрдамида турли жадаллик ва тебраниш билан бажарилади. С а в о л л а р ? - С а в о л л а р ?
1. Массаж бу нима? 2. Массаж турлари сананг? 3. Массажнинг фойдали хусусиятлари хакида? 4. Массаж кабул килишга монеликлар.?
Do'stlaringiz bilan baham: |