Кўп сонли аҳолига таъсир этувчи лойиҳалар мувафаақиятли бўлиши учун уларнинг кўпчилиги лойиҳа мақсадини тушинишлари ва уни қўллаб-қувватлашлари керак. Шу туфайли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида маҳаллий қадриятлар тизимини, урф-одатлар, анъаналар, аниқланган эҳтиёжлар ва мақсадларни ҳисобга олиш зарур.
Миллий иқтисодиёт нуқтаи назаридан самарали бўлган лойиҳалар мақсади маҳаллий аҳоли учун тушунарсиз ёки улар фикрига кўра, аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Оқибатда лойиҳалар маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб-қувватланмайди. Ижтимоий
144
таҳлил маҳаллий шароитларга асосланган ҳолда лойиҳа вазифалари ва умумий мақсадларни маҳаллий аҳолининг индивидуал мақсадлари билан боғлаш йўлларини кўрсатиб беради.
Оилани режалаштириш масаласида ҳам маҳаллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари лойиҳа мақсадига ёки умумий мақсадларга эришишга таъсир кўрсатади. Лойиҳа натижалари одамларнинг лойиҳа ва ундан келадиган фойда ўртасидаги боғлиқликни қанчалик тушунишига алоқадор бўлган яна бир соҳа соғлиқни сақлаш соҳасидир.
«Лойиҳаларни ижтимоий таҳлил қилишнинг аҳамияти, моҳияти ва таркибий қисмлари» мавзуси бўйича ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Ижтимоий таҳлил
Аҳолининг ижтимоий-маданий хусусиятлари
Аҳолининг демографик хусусиятлари
Лойиҳа ва маҳаллий маданият
145
20-мавзу. ЛОЙИҲАЛАРДАН ИЖТИМОИЙ МАНФААТДОРЛИК ТАҲЛИЛИ
Режа:
Лойиҳалардан манфаатдорликни таъминлаш
Лойиҳалардан фойдаланишда Хотин-қизларнинг ўрни
Ижтимоий таҳлилда мутахассислар масаласи
Лойиҳалардан манфаатдорликни таъминлаш
Лойиҳа муваффақиятининг яна бир шартидан мақсад гуруҳнинг лойиҳада манфаатдорлигини, уни қўллаб қувватлаш ва иштирокини таъминлашдир. Бу, лойиҳани самарали эксплуатация қилиш гаровидир. Кишилар ўзгаришлар қилиш учун таваккалчиликка боришлари ва лойиҳа мақсадларига эришишлари учун сарфлаган куч-ғайратлари ўзини оқлашига ишонч ҳосил қилишлари керак. Лойиҳада иштирок этиш барча босқичларда ва шаклларда бўлиши мумкин:
Инвестицияларни танлаш ва режалаштириш борасида маслаҳат.
Ишчи кучи билан иштирок этиш.
Моддий ва пул ресурслари билан иштирок этиш.
Лойиҳа бажарилишини кузатиб бориш ва ҳоказо.
Маҳаллий аҳолининг лойиҳада иштирок этиши лойиҳа раҳбарларига жами харажатларни ўзгартирмаган ҳолда кўпроқ сонли аҳолига лойиҳадан манфаат етказиш имконини беради. Карор қабул қилингунга қадар маҳаллий аҳолидан маслаҳат олиш лойиҳаларга кўрсатиладиган қаршиликни минималлаштириш, ундан келадиган манфаатни кўпайтириш, хизмат муддатини узайтириш имконини яратади. Масалан, фермерлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари учун бу ишлаб чиқариш технологиялари бозорларининг ҳолати, лойиҳанинг мумкин бўлган экологик оқибатлари тўғрисида муҳим ахборот манбаи ҳисобланадилар. Сув иншоотлари қуриш ва қишлоқ хўжалигига тегишли бошқа лойиҳаларда бу ахборотлар жуда муҳим роль ўйнайди.
Маҳаллий аҳолининг лойиҳада иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш стратегияси муваффақияти аҳолининг уюшмаларга бирлаша олиш қобилиятига боғлиқ. Бу уюшмалар орқали улар ўз манфаатларини аниқлайдилар ва ҳимоя қиладилар. Ташкилий ва
146
техник имкониятлар тажриба орттириш билан кенгайтириб борилади. Аммо лойиҳани эксплуатация қилиш бошлангунга қадар маҳаллий аҳолини ўқитиб, бу жараёнларга тайёрлаш кўпроқ самара беради (УзДэуАвто лойиҳасида бўлгани каби).
Маҳаллий институционал тизимларни яратиш учун вақт талаб қилиниши сабаби кўп лойиҳаларда илгарида мавжуд бўлган ташкилотларга таянилади. Аммо бу ташкилотларга янги вазифалар юклатилганда улар олдиндан бажариб келган вазифаларни кескин эмас, балки аста-секин кенгайтириб бориши керак.
Мавжуд маҳаллий ташкилотлардан фойдаланиш ўз афзалликларига эга бўлсада, бу янги ташкилотлар муваффақиятсиз ишлашини англатмайди. Янги ташкилотлар фаолиятининг муваффақияти бошқа омиллар қаторида янги гуруҳ мавжуд эҳтиёжларни лозим даражада қондира олишига, ходимларнинг тайёргарлиги даражасига, муддатларнинг реаллигига ҳам боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |