Самарқанд иқтисодиёт ва


Аҳолининг ижтимоий-маданий ва демографик



Download 324,6 Kb.
bet68/115
Sana29.03.2022
Hajmi324,6 Kb.
#516779
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   115
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

2. Аҳолининг ижтимоий-маданий ва демографик


хусусиятлари


Ижтимоий таҳлилнинг биринчи босқичи лойиҳа йўналтирилган аҳоли гуруҳи, унинг миқдори ва таркибини аниқлашдан иборат.
Лойиҳа йўналтирилган аҳолининг турмуш тарзи кўпинча уни ишлаб чиқувчи кишиларнинг турмуш тарзидан фарқ қилади. Шу туфайли режалаштириш жараёнларига маҳаллий аҳоли жалб этилмаса, лойиҳа маҳаллий шароитга мос келмаслиги мумкин. Маҳаллий шароитларни билмаслик, бу тўғрида бир гуруҳ шахслар, хусусан, йўлбошчиларнинг интервью йўли билан олинган фикрига кўра иш юритиш аҳоли кўпчилик табақалари қарашларининг эътиборидан четда қолишига олиб келади.
Шаҳар ҳамда қишлоқ жойларидаги оилавий хўжаликлар таркиби тўғрисида тўғри тасаввурга эга бўлиш ҳам катта куч талаб этади. Шаҳар жойлари учун мўлжалланган айрим лойиҳаларда бу ерларда оила аъзолари қишлоқ жойларида муҳим роль ўйновчи ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимидан бутунлай алоқасини узган деб қаралган. Аслида кам таъминланган шаҳар оиласи тез ўзгариб турувчи ижтимоий коалиция ҳисобланади. Иқтисодий ва сиёсий шароитлар ўзгариши таъсирида бу оила болалари бир уй хўжалигидан бошқасига ўтиб турадилар, бошқа аъзолари эса бойроқ қариндошлариникига кўчиб ўтадилар. Бундай ўзгаришлар оила аъзолари сонининг ўзгариб туришига мослаша оладиган уй-жой майдонини талаб этади.
143
Кўпчилик шаҳар оилалари ўз даромадларининг каттагина қисмини қариндошларидан ёрдам тариқасида оладилар. Шундай йўл билан ижтимоий ҳимоя тизими яратилади ва минимал зарур истеъмол даражаси таъминлаб турилади. Уй-жой қурилиши лойиҳалаштирилганда бу жиҳатлар эътиборга олиниши керак. Агар лойиҳа аҳолини кўчиришни кўзда тутса, уларнинг ижтимоий маданияти ва демографик хусусиятларини эътиборга олиши зарур. Мажбурий кўчириш ўзига хос ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. У ожизлик, бегоналик туйғуларини туғдиради ҳамда ижтимоий бирдамлик ва гуруҳ ишлаб чиқариш потенциали пасайишига олиб келади.
Кўчириш дастурлари уй-жой билан таъминлаш, товон пули тўлаш, ишга жойлаштириш тадбирлари билан бир қаторда, кишиларга уларнинг турмуш даражалари яхшиланишини кафолатлаши керак.
Кўп ҳолларда лойиҳа таъсир кўрсатадиган аҳоли (айниқса, қишлоқ жойларида) ресурслар ва мавжуд чекловларни ҳисобга олган ҳолда уюшган бўладилар. Бунда мулк ҳуқуқи ва ер ҳамда сувдан фойдаланиш ҳуқуқлари муҳим аҳамиятга эга. Уюшмаларнинг бошқа бир ташкилий элементи ресурсларни биргаликда ва индивидуал бошқариш усуллари, капиталга эга бўлиш характери, ишчи кучини мавсумий таклиф этиш, меҳнат тақсимоти, рағбатлантириш тизими, маҳаллий ишлаб чиқариш уюшмаларининг типлари, савдо ва ҳукумат муассасалари билан ўзаро муносабатлар ҳисобланади. Бир қанча камчиликларга эга бўлишига қарамасдан бу ташкилий элементларни доимо ҳисобга олиб бориш керак, чунки улар лойиҳа тузиш учун асос бўлади.



Download 324,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish