NPV
2800
2800
2800
3500
11800
12221
.92
(1 0 .08 ) 1
-11800=421.92 долл.
(1 0 .08 ) 2
(1 0 .08 ) 3
NPV > 0 бўлиши ускуналарни алмаштиришнинг мақсадга мувофиқ эканлигини билдиради.
Инвестицияларнинг қопланиш муддати жиҳатидан таҳлили инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг юқори савиясини таъминлашга имкон беради. Шунингдек турли хусусиятларга эга бўлган инвестиция лойиҳалари ичидан энг фойдали ва самаралисини аниқлаш масаласи тўғри ҳал қилинишини таъминлайди.
125
«Рақобатбардош инвестиция лойиҳалари таҳлили» мавзуси бўйича ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Муқобил инвестиция лойиҳалари
Рақобатлашувчи инвестициялар
Рақобат курашининг вужудга келиш сабаблари
Муқобил вариантлари
Муқобил лойиҳалар зиддияти
Муқобил вариантлар самарадорлиги
Соф жорий қиймат тушуми
Қопланиш даври
Лойиҳанинг ҳаётийлик даври
Инвестиция сиёсати
Ўзаро зиддиятли лойиҳаларни молиялаштириш
Эквивалент аннуитет
126
16-мавзу. ЛОЙИҲАЛАРНИ ТЕХНИК ТАҲЛИЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТАРКИБИ
Режа:
Лойиҳаларни техник таҳлил қилишнинг аҳамияти ва вазифалари
Лойиҳаларни техник таҳлил таркиби 3.Лойиҳа компонентлари таҳлили
Лойиҳаларни техник таҳлил қилишнинг вазифалари ва таркиби
Лойиҳанинг маркетинг нуқтаи назардан ижобий хулосаси олингач, унинг техник таҳлили амалга оширилади. Техник таҳлилда лойиҳа технологиясини ишлаб чиқарувчилардан шу лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган тижорат таклифи олинади. Тижорат таклифи лойиҳа технологиясининг ҳар бир машина ва асбоб-ускунаси, уларнинг баҳоси, техник спецфикацияси, техник- иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Лойиҳани амалга оширишда энг самарали бўлган технология танланади. Агар лойиҳа чет эл валютаси ҳисобига технология билан таъминланадиган бўлса, унда халқаро кўламда шу технологияни ишлаб чиқарувчилар ўртасида танлов эълон қилинади. Мутахассислар тилида бундай танлов тендер деб аталади.
Инвестиция лойиҳаларини техник таҳлил қилишнинг вазифаси лойиҳа мақсади нуқтаи назаридан энг қулай бўлган технологиялар, лойиҳадан манфаат кўриши мумкин бўлган аҳоли контингенти, маҳаллий шароитлар, капитал, хом ашё ва ишчи кучидан фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг баҳоси, бозор ҳажми, шунингдек, лойиҳани режалаштириш ҳамда амалга оширишнинг мавжуд ва потенциал имкониятларини аниқлаш ҳисобланади.
Инвестиция лойиҳалари устида ишлаш жараёнида техник таҳлил биринчи навбатда ўтказилади.
Техник таҳлилга қуйидагиларни кўриб чиқиш ва белгилаш киради:
1)Техник ва технологик жиҳатдан муқобил вариантлар.
127
2)Лойиҳани жойлаштириш ўрни бўйича муқобил вариантлар. 3)Лойиҳа ҳажми.
Лойиҳани амалга ошириш муддатлари.
Хом ашё, ишчи кучи ва бошқа ресурслардан фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг етарлилиги.
Лойиҳа маҳсулоти учун бозор сиғими (ҳажми).
Кўзда тутилмаган омилларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа харажатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |