«Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда дисконтлаштириш усулидан фойдаланиш» мавзуси бўйича ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Дисконтлаштириш
Дисконтлаштириш коэффиценти
Фоиз
Асосий сумма
Оддий фоизлар
Мураккаб фоизлар
Келгуси қиймат
Инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг сода услублари
85
13- МАВЗУ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ БАҲОЛАШДА АННУИТЕТ УСУЛИ
Режа:
Аннуитетнинг жорий қиймати
Аннуитетнинг келгуси қиймати
Рента қиймати
Аннуитетнинг жорий қиймати
Аннуитет ҳам пул оқимлари ва инвестицияларни баҳолаш ва таҳлил қилишда кенг қўлланилади.
Аннуитет деганда инвестиция ёки пул оқимларининг бугунги қиймати тенг даврда (ҳар ойда, чарокда ёки йилда) тенг миқдорда қўйилиб ёки олиниб борилса маълум вақтдан кейин белгиланган фоиз ставкаси билан қанча миқдорда бўлиши тушунилади.
Бошқача қилиб айтганда, доимий равишда бир хил тўловлар ёки тушумлар содир бўлиб турадиган жараёнларни ҳисобга олиш учун аннуитетлардан фойдаланиш мумкин. Масалан, фирма ҳар ойи 10,0 минг сўм сувдан фойдаланганлиги учун тўлаб туриши кўзда тутилган бўлиши мумкин. Ёки мазкур фирмага ускунани ижарага олганлиги учун ҳар ойи 20,0 минг сўмдан ижара ҳақи тўлаб туриши лозим. Шу бир хил вақтда бир хил миқдорда тўланадиган сўмма аннуитет сўммаси деб айтилади.
Аннуитетлар моҳияти жиҳатидан оддий ва қопланадиган турларга бўлинади. Оддий аннуитет давр охирида тўланади, қопланадиган аннуитет эса давр бошида тўланади.
Оддий аннуитетнинг ҳам икки хил жорий қиймат ва келгуси қийматини аниқлаш усуллари мавжуд.
Оддий аннуитетнинг жорий қиймати деганда келгусида амалга оширилиши (тўланиши ёки олиниши) лозим бўлган бир хил тўловларнинг жорий қиймати тушунилади.
Масалан, «Жамшид» фирмаси ҳокимият биносидан офис учун беш йилга иккита хонани ижарага олади. Бир йиллик ижара ҳақи 40,0 минг сўм. Мазкур фирма ҳокимиятга ҳар йили 40,0 минг сўмдан ижара ҳақини тўлаб туриш учун шу йил қанча инвестиция қўйиш келак деган саволга жавоб ахтармоқда. Инвестиция
86
бозорида йиллик двиденд ставка 15 % эканлиги аниқланди. Шу ставка билан «Жамшид» фирмаси беш йил муддатга қанча инвестиция қўйиши керак.
Бу саволга жавоб топиш учун, энг аввало, оддий аннуитет коэффициентини аниқлаб олиш лозим. Бу коэффициентни (Коа) аниқлаш учун дисконтлаштириш коэффициентининг жорий қийматлари кетма-кет равишда қўйилади. Бу кўрсаткич қуйидагича аниқланади:
фоиз
Коа = Кд1 + Кдi ;
Бунда Кд1 - дисконтлаштириш коэффициентининг маълум
ставкаси билан биринчи йилги қиймати;
Кдi - навбатдаги йиллар учун аниқланган
дисконтлаштириш
коэффициентининг миқдори;
i - маълум (i) йилга тўғри келадиган дисконтлаштириш коэффициенти (i = 1,n);
n - инвестиция қўйилган йиллар сони.
Масалан, мазкур ишнинг 1-жадвалида дисконтлаштириш коэффициенти келтирилган. Бу 7 йилга мўлжалланган 15 фоизлик инвестицияга тўғри келади. Ушбу коэффициентлардан фойдаланиб жорий аннуитет коэффициентларини аниқлаш мумкин (2.5.- жадвал).
Ушбу аннуитет коэффициентларидан фойдаланиб оддий аннуитетнинг жорий қийматини аниқлаш мумкин. «Жамшид» фирмасининг ҳокимиятга беш йил давомида ҳар йилига 40,0 минг сўмдан ижара ҳақи тўлаб туриши учун 15 % лик двиденд ставкаси билан бу йил қанча инвестиция қўйиш лозимлиги аниқланади. Бу учун қуйидаги ҳисоб-китоб амалга оширилади:
87
Do'stlaringiz bilan baham: |