«Турон» савдо корхонасининг бутун фаолияти бўйича молиявий натижаларнинг йиллик ҳисоботи
Кўрсаткичлар
|
Йил чораклари
|
Йил
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
бўйича
|
Барча товарларни сотишдан
олинган даромад, минг сўм
|
9280,0
|
9940,0
|
11551,0
|
11940,0
|
42711,0
|
Ўзгарувчи харажатлар,
минг сўм
|
5310,0
|
6240,0
|
7151,0
|
6830,0
|
25531,0
|
Ўзгармас харажатлар, минг
сўм
|
|
|
|
|
15200,0
|
ЖАМИ :
|
|
|
|
|
40731,0
|
Молиявий натижа (фойда),
минг сўм
|
170,0
|
-100,0
|
600,0
|
1310,0
|
1980,0
|
Ушбу жадвал маълумотидан кўриниб турибдики «Турон» корхонаси ҳисобот йили натижаси бўйича 1980,0 минг сўм фойда олишга эришган. Аммо уни алоҳида чораклар бўйича кўриб чиқадиган бўлсак 1 чорак натижаси ижобий, яъни 170,0 минг сўм фойда олишга мувоффақ бўлган.
15200 . 25 %
[9280,0 - (5310,0 + -------------------- ) = +170,0 минг сўм.]
100
Иккинчи чорак натижаси ушбу корхонанинг 100,0 минг сўмлик зарар билан ишлаганлигини кўрсатади
15200 . 25 %
[ 9940 - (6240,0 + --------------------- ) = - 100,0 минг сўм]
100
Учинчи ва тўртинчи чорак натижалари эса ижобий бўлган, яъни III чоракда 600,0 минг сўм фойда олган бўлса, бу кўрсаткич IV чоракда 1310,0 минг сўмни ташкил қилади.
Ушбу таҳлил натижасидан шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳисобот даврида «Турон» корхонаси умумий натижа бўйича зарарсиз ишлаган. Аммо иккинчи чоракда 100,0 минг сўм зарар кўрган.Агар ушбу зарар бўлмаганда эди унинг йиллик фойдаси
50
1980,0 минг сўм эмас, балки 2080,0 минг сўмни (1980,0 + 100,0) ташкил қилган булар эди.
Корхонанинг зарарсиз ишлаш даражасини таҳлил қилишни унинг ҳақиқий натижасини ўтган давр натижалари билан солиштирган ҳолда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш билан давом эттириш мумкин.
«Корхоналар фойдалилик кўрсаткичи таҳлили» мавзуси бўйича ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Зарарсизлик нуқтаси
Фойдалилик нуқтаси
Маҳсулот ҳажми
Сотиш қиймати
Таннарх
Омиллар
Молиявий натижа
51
7-мавзу. ЛОЙИҲА КОНЦЕПЦИЯСИ ТАҲЛИЛИ
Режа:
Лойиҳанинг мазмуни ва моҳияти
Лойиҳаларнинг турлари ва хусусиятлари
Лойиҳа ҳаёт даврининг асосий босқичлари
Лойиҳанинг мазмуни ва моҳияти
Лойиҳа таҳлилига адабиётларда турлича тарифлар берилган. Биз улардан энг соддасини келтирамиз. Лойиҳа — чекланган вақт давомида ҳамда белгиланган бюджет билан олдинга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилувчи ўзаро боғланган тадбирлар мажмуидир.
Тармоқларда яратилаётган объектлар шу қадар мураккабки, уларни амалга ошириш ишлари лойиҳа эмас, балки дастур доирасида олиб борилади. Дастурлар узоқроқ муддатга, кенгроқ кўламга эга бўлиб, асосий мақсадга хизмат қилувчи бир неча лойиҳани ўз ичига олиши мумкин. Бу лойиҳалар дастурнинг хизмат муддати ва кўлами бўйича бир нечтани ташкил этиб, мақсади, тури бўйича ўзаро фарқ қилиши мумкин.
Фикр, муаммо,
вазифа
|
→
|
Амалга ошириш воситалари
|
→
|
Амалга ошириш мақсадлари (кутилаётган натижалар)
|
Лойиҳа атамаси билан қуйидаги тушунчалар ўзаро боғланган:
лойиҳа даври (босқичи);
лойиҳа таҳлили;
лойиҳа менежменти;
лойиҳани молиялаштириш.
Лойиҳаларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир: 1.Ўлчамчилик — лойиҳа бўйича фаолият ва кутилаётган
натижаларни миқдорий ифодалаш имкониятларининг мавжудлиги.
Вақт бўйича чекланганлиги - лойиҳани ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш муддатларининг чекланганлиги.
Алоҳида фаолият турлари билан боғлиқ ҳодисаларнинг аниқ белгиланган кетма-кетлиги.
Мақсадга йўналтирилганлиги.
52
Do'stlaringiz bilan baham: |