Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Кўрув гигиенаси.
Яқиндан ва узоқдан яхши кўрмаслик ҳар хил сабаб-
ларга боғлиқ бўлади. Мактабгача ёшдаги болаларда узоқдан кўриш учрайди. 
Одатда, мактаб ёшидаги болаларда яқиндан кўриш кўп учрайди. Яқиндан 
кўриш ётиб ўқиш ёки жуда эгилиб ўқиш туфайли келиб чиқади, чунки доим 
ётиб ўқиганда, эгилганда кўзга қон тўлиши ортади, босими кўтарилади, нати-
жада кўз соққаси катталашади ва фокус оралиғи ўзгаради. Ёруғлик етарли 
бўлмаганда ҳам киприксимон мускуллар узоқ вақт давомида қисқариб туради 
ва гавҳарнинг нур синдириш хоссаси ортади. Парталар, синф доскаси, иш жойи 
етарли даражада ёритилмаганда эса ўқувчилар яқиндан кўрадиган бўлиб 
қолади. Ишлаб чиқаришда майда деталларни узоқ муддат қайта ишлаш, майда 
ҳарфларни териш киприксимон мускуллараи қаттиқ чарчатади ва яқиндан 
кўришга сабаб бўлади. 
Яқиндан кўрадиган ўқувчилар албатта шифокор маслаҳати билан кўзойнак 
тақиши керак. Бундай болаларни ёруғлик яхши тушиб турадиган олдинги 
парталарга ўтказиш зарур. 
Гигиена талабларига кўра, ўқиётган ёки ёзаётган вақтда хонага ёруғлик 
чап томондан тушиши, китоб билан кўзнинг ораси 30, 35, 40 см дан кам бўлмас-
лиги керак. Кўзнинг зўриқиб ишлашига алоқадор машғулотлар (расм чизиш, 
аппликация) кўз чарчамаслиги учун болаларни вақти-вақти билан бошқа ишга 
чалғитиб туриш керак. Ана шунда кўз чарчамайди ва ўткирлиги нормал сақ-
ланади. 
Ноинфексион кўз касалликларининг олдини олиш.
Ноинфексион кўз 
касалликлари жумласига «шапкўрлик» киради. Бу касалликка дучор бўлган 
одамлар қоронғи тушиши билан деярли ҳеч нарсани кўрмайдиган бўлиб қол-
ганидан нолийди. Кундузги ва етарлича равшан сунъий ёруғликда улар 
одатдагича кўраверади. 
Касалликнинг сабаби кўпинча ёлчиб овқатланмасликда, айниқса овқатда 
витамин А бўлмаслигидадир; бунга баъзан жигар касалликлари, безгак ҳам 
сабаб бўлади. 
«Шапкўрлик»нинг олдини олиш овқатда етарли миқдорда витаминлар, 


68 
айниқса витамин А бўлишини таъминлашдан иборатдир. Овқатни витамин-
ларга бойитиш учун балиқ мойи, поливитаминлар, мойда димланган ёки сутда 
пиширилган сабзи, ҳар хил кўкат, салат, исмалоқ, пиёз, шовул ва помидор 
ишлатилади. «Шапкўрлик»нинг олдини олиш учун овқатни яхшилашдан таш-
қари кун тартибига риоя қилиш, иш жойларини тўғри ва яхши ёритиш, махсус 
кўзойнак тутиб равшан ёруғликдан ҳимояланиш зарур. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish