Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Умумтаълим мактаби, лицей ва касб-ҳунар коллежлари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Умумтаълим мактаби, лицей ва касб-ҳунар коллежлари, 
шаҳардан ташқаридаги болалар оромгоҳларида ва туристик 
саёҳатларда овқатланишни ташкил этиш 
 
Бола иссиқ овқат истеъмол қилганда камроқ чарчайди ва иш қобилияти 
узоқроқ сақланади. Овқат иккинчи ёки учинчи танаффус вақтида ейилади. 
Болалар муассасаларида ошхона ўқувчилар сонига қараб ташкил этилади ва 
хом масаллиқ билан ишлайдиган ошхоналарга: бошқа умумий овқатланиш 
корхоналаридан масаллиқ олиб пишириб берадиган ошхоналарга, бошқа 
ошхоналарда тайёрланган овқатларни иссиқ ҳолда (нонушта ва тушликка) 
тарқатувчи ошхоналарга бўлинади. 
320-780 ўқувчи ёки талабага мўлжалланган болалар муассасаларида 
масаллиқ билан ишлайдиган ошхоналар, 30 та синфга мўлжалланган болалар 
муассасаларига олинган масаллиқни пишириб берадиган ошхоналар ташкил 
этилади. Ошхонада етарлича идиш-товоқ, қошиқ, вилка, усти силлиқ тоза 
столлар бўлиши керак. Қўл ювиш учун ошхона залида 20 ўринга битта 
ҳисобидан чиғаноқ ўрнатилади. ўқувчи ва талабаларга ошхонада хизмат 
кўрсатиш қуйидагича ташкил этилади:
Ўқувчи ва талабалар учун керакли идишлар, қошиқ, вилкалар қўйиб 
чиқилади. Болалар келишига 5-10 дақиқа қолганда навбатчилар нонушта ёки 
тушлик овқатни тарқатишади. Бўшаган идишларни болаларнинг ўзлари идиш 
ювиладиган хона даричасига ёки арава - конвейрларга олиб қўйишади. Ҳар бир 
гуруҳ учун маълум столлар, ҳар бир ўқувчи учун эса ўриндиқлар қўйилади. 
Юқори синф ўқувчилари ва коллеж талабаларига хизмат кўрсатишнинг 
энг қулай шакли ўз-ўзига хизмат кўрсатишдир. Бунда нонушта ва тушлик 
овқатларни ўқувчи ва талабаларнинг ўзлари ошхонадан олишади. Бўшаган 
идишларни ўқувчиларнинг ўзлари идиш ювадиган хона дарчасига олиб бориб 
қўйишади. 
Ошхонасиз жойларда болаларга буфет хизмати кўрсатиб борилади. 
Болалар оромгоҳларда асосан очиқ ҳавода бўлишади, жисмоний тарбия ва 
спорт билан кўпроқ шуғулланишади, серҳаракат ўйинларда қатнашишади ва 
ҳоказо. Бу энергия сарфини тахминан 10% га оширади. Демак, овқат 
каллориясини ҳам ошириш керак бўлади. Дам олаётган 7-14 яшар болалар учун 
кунлик овқатда тахминан 100 гр оксил, 100 гр ёғ, 400 гр углевод бўлиши, 
овқатнинг умумий колорияси 3000 к/кал ни ташкил этиши керак. 
Ёзда шаҳарда қоладиган болалар учун мактабларда ёки боғларда 
соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилади. Бу ерда кунига икки маҳал 


168 
иссиқ овқат берилади, бу овқат кунлик колориянинг 60% ни ташкил этади 
(нонушта 25% ва тушлик тахминан 35%). 
Меъда-ичак касалликларининг олдини олиш мақсадида ичиш ёки овқат 
тайёрлашга ишлатиладиган сув санитария-епидемология ходимлари текширган 
булоқлар ёки ёпиқ қудуқлардан олинади. 
Соғлиқни сақлаш тармоғи овқатнинг сифатини, физиологик қийматини ҳар 
куни назорат қилиб туради. Жорий санитария назоратининг асосий вазифаси 
овқатнинг бола организми хусусиятларига тўғри келишини кузатиб бориш, 
овқатдан заҳарланиш, юқумли касалликлар ҳамда гижжа тарқалишининг 
олдини олишдир. 
Овқатнинг сифатли бўлиши учун болалар муассасалари тиббий ходим-
лари махсус жадваллардан фойдаланиб, таомларнинг калориясини ҳисоблаб 
чиқаришлари керак. 
Тайёр овқатни вақти-вақти билан лабораторияларда текшириб кўриб, 
калориянинг миқдорини, жумладан, оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва витамин C 
миқдорини аниқлаш, овқатланишни назорат қилиб туриш зарур. Тўғри овқат-
ланиш деб асосий озиқ моддаларнинг сингиши билан сарфланиши ўртасида 
мувозанат қарор топадиган тарзда организмнинг физиологик эҳтиёжига яраша 
овқатланишга айтилади. 
Масаллиқларни сақлашда, улардан овқат пиширишда санитария-гигиена 
қоидаларига қатъи амал қилиш болалар муассасаларида овқатланишни ташкил 
этишнинг асосий шартидир. 
Мактабда овқатланишни ташкил этишни муассаса раҳбари. тиббий 
ходим, ошхона ходими. ота-оналар қўмитасининг вакилларидан иборат 
овқатланиш комиссияси, вақти-вақти билан туман санитария-эпидемология 
хизмати ходимлари ҳам назорат қилиб туриши лозим. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish