Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўқув муассасалари биносини режалаштириш ва унга



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ўқув муассасалари биносини режалаштириш ва унга 
қўйиладиган гигиеник талаблар 
 
Замонавий мактаб бинолари блоклар ёки секциялар кўринишида бўлади, 
ўқув хоналари ҳар хил ёшдаги болалар гуруҳлари учун ҳам алоҳида қилиб 
қуриладиган бўлган. Бинолар ана шундай қурилгандагина гигиеник тадбир-
ларни тўла-тўкис тадбиқ қилишга имкон туғилади. 
Мактаблар қурилиши умумтаълим мактабларини лойиҳалаштиришга 
доир қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган намунали 
лойиҳаларга асосан олиб борилади. Ҳозирги замонда мактаб биноларини қу-
ришда 44 синфга мўлжалланган мактаблар, 2 та автоном мактабдан ва спорт, 
маданий-оммавий ҳамда хизмат биноларини бирлаштирувчи умуммактаб 
маркази кўзда тутилади. 
Мактабнинг жойи ва тўрини танлашда хизмат кўрсатиш доираси асосий 
мезон ҳисобланади, мактабнинг хизмат доираси болаларнинг мактабга пийода 
келиб-кетишини таъминлайдиган, ёши ҳамда туманнинг иқлим хусусиятлари 
ҳисобга олинган бўлиши керак. 
Шаҳарларда мактабгача бўлган масофа, айниқса қуйи синф ўқувчилари 
учун 0,5 км дан узоқ бўлмаслиги керак. Масофанинг олис бўлиши ўқув-
чиларнинг кун тартибини бузади, уй вазифаларини бажариш ва мактабдан 
ташқари ишлар билан шуғулланишга ажратиладиган вақтни қисқартириб 
қўяди. Дарслар бошланишидан олдин узоқ пиёда юриб келиш болаларни чар-
чатиб, ақлий иш қобилиятини пасайтиради. Об-ҳаво ноқулай кунларда 
саломатлиги заиф болаларнинг аҳволига салбий таъсир қилади. Қишлоқ жой-
ларда мактабгача бўлган масофа 3 км дан ортиқ бўлганда болаларни мактабга 
олиб келишни уюштириш зарур. Бу мактабни ўқув-тарбиявий марказга 
айлантириш талабларига жавоб беради, оила ва мактаб ҳамкорлигини мус-
таҳкамлайди. 
Мактабнинг ер участкаси унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ер участ-
касининг ўқув-тарбия ишлари ҳамда соғломлаштириш жиҳатидан аҳамияти 
катта. Фасллар бўйича амалий машғулотлар ўтказиладиган ер участкаларининг 
бўлиши болаларнинг қизиқишини, меҳнат қобилиятини оширади. 
Куни узайтирилган гуруҳларга қатнайдиган болаларнинг танаффуслар 
вақтида фаол дам олиши ва ўйнашлари учун мактаб қошидаги ёзги болалар 
лагеридан ёки ёзда шаҳарда қоладиган болаларга атаб дам олиш майдончалари 
ташкил этиш учун мактаб майдонидан имкони борича кўпроқ фойдаланиш 
керак. Бошланғич мактаб ўқувчилари учун «очиқ ҳаводаги синфлар» ташкил 
этиш тавсия қилинади. 
Умумтаълим мактаблари участкасининг майдони 0,5-0,4 гектар бўлиши 
керак. Амалдаги меъёрлар мактаб майдонини ўқув-тажриба, спорт, хўжалик 
таркиби ва дам олиш ҳудудларига ажратишни кўзда тутади. 
Ўқув-тажриба ҳудуди участка майдонининг тахминан 25 фоизини эгал-
лайди. Спорт ўйинлари - тўп ўйнаш, ирғитиш, гимнастика, энгил атлетика би-
лан шуғулланишга атаб ажратиладиган майдончаларни ўз ичига олувчи спорт 
мажмуаси участка майдонининг 40 фоизини ташкил этади. Дам олиш ҳудудида 
тайёрлов синфлар билан 1, 3-синф ўқувчиларининг серҳаракат ўйинлари учун 


200 
майдончалар бўлиши керак. Мактаб биноси ҳудуд ичкарисига катта кўчалар, 
кинотеатр бинолари ва колхоз бозорларидан кам деганда 50 м ичкарида 
жойлаштирилиши, мактаб майдонининг камида 40-50 фоизи кўкаламзор-
лаштирилиши керак. 
Мактабни кўкаламзорлаштиришни ташкил этишда мактаб тиббий 
ходимларининг маслаҳати зарур бўлади. Мактаб майдонини ортиқча асфалтлаш 
микроиқлимга ёмон таъсир кўрсатади, кун исиб кетганда асфалт ўзидан заҳарли 
модда ажратади. Шунинг учун асфалт ўрнига ерга йирик бетон плиткалар 
ётқизиш, мевали ва манзарали дарахтлар екиш мақсадга мувофиқдир. 
Айниқса, IV иқлим туманида жойлашган мактаб майдонлари кўкаламзор 
бўлиши зарур, бу ерларга шохлари баланд бўлиб ўсадиган дарахтлар экиш 
тавсия этилади. Мевалари заҳарли, шохлари тиканли дарахт ва буталарни экиш 
ярамайди. Мактабнинг ер майдони яшил чорбоғ шаклида гир айлантириб ўраб 
олиниши керак. 
Мактаб биноси йўналишига кўра ҳар хил бўлимлардан иборат. ўқув 
бўлими 1-3 (кўпи билан 6)-синфлардан иборат ўқув секцияларини ўз ичига 
олади, буларда тегишли рекреациялар ва санитария тармоқлари бўлади; 4-10-
11-синф ўқувчилари учун ўқув комбинатлари ва лабораторияларда ҳам рек-
реациялар ва санитария тармоқлари, меҳнат таълими ва касб-ҳунар хоналари, 
ўқув-спорт хоналари бўлади. 
Маданий-оммавий ишларга мўлжалланган бўлимга йиғилишлар зали 
(маъруза қиладиган аудитория), ашула ва мусиқа хонаси ҳамда техника мар-
кази, жамоат ташкилотларининг хоналари, кутубхона билан қироатхона, тўга-
рак машғулотлари хонаси ва куни ўзайтирилган гуруҳлар хонаси киради. 
Хизмат ишларига мўлжалланган бўлим маъмурий-хўжалик бинолари, 
ошхона, тиббий хона ва бошқалардан иборат бўлади. 
Хоналарнинг ўрни вазифасига мос келиши, ҳар хил ёшдаги болаларга 
қулай ва гигиеник жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиши керак. 
Бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган хоналар ошхона ва бош-
қа умуммактаб бинолари билан боғланган алоҳида ўқув бўлимларига жой-
лаштирилиши керак (биринчи синф учун кўп деганда 2-3 хона ва 2-ҳарада 3-
синфлар учун 3-4 хонага мўлжалланган бўлади). 6-7 яшар болалар учун ўқув 
бўлимларини болалар комбинатининг гуруҳ бўлимлари шаклида, яхшиси 
биринчи қаватга жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Кабинет усули бўйича 
ўқитишда айрим фан кабинетлари ораси қулай ва яқин бўлиши жуда муҳим. 
Мактаб биноларининг блок -бўлимларидан иборат тузилиши ана шу талабларга 
жавоб беради. 
Амалдаги меъёрларга мувофлқ замонавий мактаб бинолари уч қават бў-
лади. IV иқлим туманида мактабларни икки қаватли қилиб қуриш тавсия 
этилади. 
Мактаб биноси ва хоналари микроиқлим шароитига мослаб қурилиши ва 
жиҳозланиши керак. ўқув хоналари жумласига синф хоналари, ўқув хоналари, 
лабораториялар, ўқув устахоналари ва ўқув-спорт хоналари киради. 
Синфлар, ўқув хоналари ва лабораторияларнинг катта-кичиклигини белги-
лашда мебел ва ускуналарнинг тўғри жойлаштирилиши, ўқувчиларнинг бема-
лол юра олиши, кўзга зўр келтирмайдиган шароит яратиш ҳисобга олинади. 


201 
Синфларнинг катталиги 50, 64 м
2
, кабинетнинг катталиги 66 м
2
ва лаборато-
риянинг катталиги 70 м
2
бўлса, бу гигиена талабларига мос тушади. 
Физика, астрономия, кунё, биология лабораторияларида ўқув машғулот-
ларидан ташқари лаборатория ишлари олиб борилади ва тажрибалар ўткази-
лади. Бунинг учун махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар бўлиши керак. Лабо-
ратория сатҳи меъёрида 66 м
2
деб белгиланган, бунда бўйи кўпи билан 11 метр 
ва эни 6 метр бўлиши керак. Унга ёндош лаборант хоналари сатҳи 16 м
2
бўлади. 
Касб танлаш ва меҳнат таълими учун мактабларда металл ва ёғочни қайта 
ишлаш устахоналари кўзда тутилган, буларда асбобларга мўлжалланган умум-
ий хона, устахона ва тайёр маҳсулот сақланадиган омборхона бўлади. Газлама 
билан ишланадиган меҳнат хонаси (4, 8-синфлар учун 50 м) бичиш-тикиш (32 
м), шунингдек ўқувчиларнинг касб танлашига мўлжалланган ўқув-методика 
хонаси (сатҳи 66 м
2
) ҳам ана шу хоналар гуруҳига киради. 
Шифокор кабинети биринчи қаватда, болалар кўп тўпланадиган ва шов-
қинли хоналардан четроқда жойлаштирилиб, олдида кутиш хонаси ҳам бўлиши 
зарур. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish