Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Активлар самарадорлигини ифодаловчи коэффициент



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

Активлар самарадорлигини ифодаловчи коэффициент 
(Кас)
яъни 
активларнинг 
айланувчанлигини 
мартада 
ифодалайдиган мазкур кўрсаткични аниқлаш учун барча сотилган 
маҳсулотлар ҳажмини (Q) корхона активларининг ўртача йиллик 
қийматига (Б) бўлинади, яъни 

Кас = -----------; 
Б 
Мазкур коэффициент ўта муҳим кўрсаткич бўлиб, у қуйидаги 
хулосаларни чиқаришга асос бўлади: 
*
активларнинг ҳар бир сўмига бир йилда қанча сотилган 
маҳсулот тўғри келганлиги; 
*
активларнинг самарадорлик даражаси қандай эканлиги; 
*
активларга қўйилган инвестициянинг бир йилда неча марта 
айланиши мумкинлиги. 
Агар ушбу кўрсаткич бир қанча корхоналар ўртасида 
солиштирилса қайсида юқори бўлса шу корхонага бемалол 
инвестиция қўйиш мумкин деган хулоса қилса бўлади. 
Активларнинг айланувчанлиги қанча тез бўлса у мазкур корхона 
маҳсулотининг бозоргирлигидан, тез сотилаётганлигидан далолат 
беради. Бундай корхоналарнинг молиявий-хўжалик аҳволи одатда 
яхши бўлади. 
Ўз маблағлари самарадорлигини ифодаловчи коэффициент 
(Кўм)
ни бошқача қилиб ўз маблағларининг айланувчанлик тезлиги 


178 
(мартада) ҳам дейиш мумкин. Ушбу кўрсаткич инвестор учун ўта 
муҳим, чунки инвестициянинг ҳажми бевосита ўз маблағларида 
ифодаланса, уларнинг самарадорлиги шу коэффициент миқдори 
билан аниқланади. 
Мазкур кўрсаткични аниқлашда сотилган маҳсулот (иш, 
хизмат) ҳажмини (Q) ўз маблағларининг ўртача йиллик қийматига 
(Ўм) бўлинади, яъни: 

Кас = -----------; 
Ўм 
Ушбу кўрсаткич ҳажмининг ошиб бориши ижобий ҳолат. 
Аммо тўғри хулосага келиш учун
*
ўз маблағлари ўсиш суръатини сотилган маҳсулот (иш, 
хизмат) ҳажмининг ўсиш суръати билан солиштириш лозим; 
*
ўз маблағлари ўсиш суръатини четдан жалб қилинган 
маблағлар ўсиш суръати билан ҳам солиштиришга тўғри келади;
*
маблағлар манбалари таркибида ўз маблағлари ва четдан 
жалб қилинган маблағлар ҳиссасини ҳам аниқлаш керак.
Маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми ўсиш суръатининг ўз 
маблағларига нисбатан тез ўсиши унинг самарадорлигидан далолат 
беради. Агар ўз маблағлари ўсиш суръатига нисбатан четдан жалб 
қилинган маблағлар ўсиш суръати юқори бўлса мазкур корхона 
хўжалик фаолиятига четдан кредит ресурсларини ва бошқа 
маблағларни кўпроқ жалб қилаётганлигини кўрсатади. Бу хулосани 
янада ойдинлаштириш учун эса уларнинг таркибий ўзгаришлари 
ҳам аниқланади. 
Агар мазкур коэффициентнинг миқдори камайиб борса у ўз 
маблағларининг самарадорлик пасаяётганлигидан, унинг айланиш 
тезлиги сусаяётганлигидан далолат беради. Бу ҳолда инвестор ўз 
маблағини қўйишга таваккал қилиши қийинроқ бўлади. Шу 
туфайли, мазкур ҳолатда, корхона раҳбарияти: 
*
ўз маблағининг самарадорлигини ошириш учун нималар 
қилиш лозимлигини; 
*
ўз маблағларидан қай ҳолатда фойдаланиш мумкинлигини; 
*
сотилган маҳсулот ҳажмини кўпайтиришнинг қандай йўллари 
борлигини; 
*
ўз маблағлари ва четдан жалб қилинган маблағларнинг 
таркибий тузилишини ҳам яхшилаш каби йўлларини аниқлаб 
олишлари лозим. 


179 
Пировардида шундай йўл топиш керакки, ўз маблағлари 
юқори самара бериш билан бирга кўзда тутилган фойда ҳажмига 
эришишни таъминласин. Шундагина мазкур кўрсаткич инвестор 
учун жозибали туюлади ва инвестиция қўйиши учун бир қарорга 
келишга асос бўлади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish