Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Ошқозон ости безидан шира ажралиш механизми



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Ошқозон ости безидан шира ажралиш механизми. 
Шира меъда ости 
бези ҳужайраларининг актив фаолияти туфайли ҳосил бўлиб, унинг 
ҳужайралари мерокрин ва апокрин типда суюқлик ажратади. 
Ошқозон ости безининг шира ажратиш фаолияти нейро-гуморал йўл 
билан бошқарилиб, текширишларда исботланган. Адашган нерв бу безнинг 
шира ажратишини қучайтиради, адашган нервнинг меъда ости безига 
таъсири даставвал И.П.Павлов тамонидан ўрганилган. И.П.Паалов ишларига 
қадар олимлар ошқозон ости безининг фаолиятига адашган нерв таъсир 
етмайди деб ҳисоблаганлар. Чунки адашган нервнинг ошқозон ости безига 
йўналган тармоғида, шу без фаолиятини қучайтирадиган ва унинг 
фаолиятини тормозлайдиган толалар бўлиб, адашган нервнинг ўша безга 
борадиган тармоғи бевосита таъсирланганда ҳеч қанадй еффект 
кузатилмайди. И.П.Павлов адашган нервнинг ошқозон ости безига йўналган 
тармоғини тажрибадан бир неча кун олдин кесиб, без фаолиятини 
тормозлайдиган толанинг дегенерасияланишига еришди ва адашган нервнинг 
безга йўналган тармоғини таъсирлаганида без фаолиятининг кучайганлигини 
кузатади ҳамда ошқозон ости бези фаолиятига адашган нервнинг рўй-рост 
таъсир етишини исботлайди. Ошқозон ости безидан шира ажралишини 
симпатик нерв толаси ҳам бошқариб, бироқ симпатик нерв таъсири шира 
ажралишини яхши таъминлай олмайди. Ошқозон ости безининг фаолиятини 
бошқарувчи марказ узунчоқ мияда жойлашган бўлиб, бу марказга бел 
сигментларидан ва қориндаги қуѐшсимон тўпломдан нерв толалари келган.
Ошқозон ости безидан шира шартли рефлектор йўл билан ажралиб 
чиқади. Рефлектор йўл билан бир қаторда гуморал факторлар ҳам таъсир 
қилади. Ошқозон ва ичаклардаги хилма-хил моддалар билан биргаликда 
секретин ва панкреозимин гормонлари ошқозон ости безининг фаолиятига 
актив таъсир кўрсатади. Секретин ва панкреозимин ингичка ичакнинг 
шиллиқ пардасида ишланиб чиқилади. Жумладан, секретин инактив 
просекретин ҳолатида ҳосил бўлиб, хлорид кислота таъсирида тез 
активлашади. Бу гормон ошқозон ости бези ҳужайралари фаолиятини 
кучайтириб, кўп миқдорда лекин кам ферментли шира ажратади. 
Панкреозимин ингичка ичак шиллиқ пардасида ҳосил бўлиб, унинг 
таъсирида ажраладиган ширанинг миқдори деярли ўзгармаса ҳам, лекин 
таркибида фементлар кўп бўлади. Ошқозон ости безининг шира 
ажиратишини ошқозон-ичак системасидаги хилма-хил органик ва ѐғ 
кислоталарининг тузлари ҳам кучайтиради. Гуморал факторлар ўз таъсирини 
нерв системаси орқали юзага чиқаради, деган маълумотлар асосида шира 
ажралишнинг иккинчи фазасини нейрохимиявий фаза деб қаралади. Ошқозон 
ости безининг фаолияти ҳайвон истеъмол қилган озуқа турига 
мувофиқлашиб ва мослашиб олганлиги сабабли шира ажралиш динамикаси, 
ширанинг миқдори, таркиби ва ферментатив хусусияти ҳайвон истемол 
қилган озуқа хилига, характерига, таркибига боғлиқ бўлади. Итлар оч 
қолдирилганида ошқозон ости бези шира ажратмайди ва лекин овқат 
берилганда шира ажратиб, шира ажралиши овқат турига боғлиқ бўлади. 


117 
Жумладан, ҳайвонга нон, сут ѐки гўшт берилганда, сутга кам миқдорда шира 
ажраца, гўштга еса нонга қараганда камроқ, аммо сутга қараганда кўпроқ 
шира ажратади. Ажралган ширанинг ферментатив хусусиятлари ҳам озуқа 
турига боғлиқ бўлиб ҳайвон нон еганида трипсин, сут ичганида еса трипсин 
билан липаза ферментлари кўпроқ бўлади. Демак, ошқозон ости безининг 
турли озуқаларга шира ажратиш хусусияти ва динамикаси жуда ўхшаш. 
Бундан ташқари, меъда ширасининг кислоталик хусусияти меъда ости 
безининг ишқорий хусусиятига еквивалентдир. Демак, ошқозондаги шира 
ажратадиган 
ҳужайралар 
фаолияти 
билан 
ошқозон 
ости 
бези 
ҳужайраларининг фаолияти бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу 
ҳужайралар функсионал жиҳатдан ягона системани ташкил қилади. 
Турли қишлоқ хўжалик ҳайвонларида 
ошқозон
ости безининг шира 
ажратиши турлича бўлиб, к
авш қайтарувчилар, отлар, чўчқаларнинг 
ингичка ичагида узлуксиз озиқа бўлганлиги туфайли меъда ости бези, 
тўхтовсиз, доимий равишда шира ажратиб туради. Озуқанинг хили кавш 
қайтарувчиларда шира ажралиш характерига итлардагига қараганда камроқ 
таъсир кўрсатади. Кавш қайтарувчи ҳайвонлар меъда оллди бўлмаларида 
турли озуқалар ўзаро аралашиб, ўзига хос хусусиятларни бир оз йўқотиб, 
турли озуқага қандай шира ажралишини аниқлаш учун бу ҳайвонларни 
маълум бир хилдаги озуқа билан узоқ вақт давомида озиқлантириш лозим 
бўлади. Кавш қайтарувчи ва итлар-да меъда ости бези ширасининг 
ферментлари бир хил бўлсада, лекин кавш қайтарувчилар меъда ости 
безининг ширасининг ферментатив хусусиятлари итларникига қараганда бир 
оз паст бўлиб, озуқа турига қараб ўзгариб туради. Қорамолларнинг меъда 
ости безидан сутка давомида ўртача 6-7 л, қўйларда 0,36 л, чўчқа-ларда 8 л 
гача шира ажралади ва қорамоллар ширасида 3-4%, чўчқалар ширасида 1,2-
1,4% оқсил бўлади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish