Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

пролактин
деб аталади. 
Овулясия жинсий мойилликдан кейин сигирларда 7-15 соат, қўйларда 
31-32 соат, қоракўл қўйларда 22-60 соат, чўчқаларда 25-40 соатдан кейин 


458 
бияларда 3-7 кун олдин ѐки жинсий мойиллик тугашидан 48-24 соат олдин 
кузатилади. 
Кўп бола туғадиган ҳайвонлар тухумдонида бирданига кўп тухум 
ҳужай-раси етилиб қисқа вақтда овулясияга учрайди. Масалан: қўй, ечки, 
сигир тухум-донларида иккита фолликула бирданига етилса улар 4 соатда 
овулясияга учраб фолликулаларнинг етилиши ҳайвон организмининг 
физиологик ҳолатига, йилнинг фаслига, иқлим шароитига ва бошқа 
шароитларга боғлиқ. Етилган фолликула-ларнинг ҳаммаси овулясияланмаса 
дастлаб овулясияга учраган фолликулалар ўрнида ҳосил бўлган сариқ тана 
прогестерон гормонини ишлаб чиқариб бошқа фолликулаларни етилиши ва 
овулясияга учрашига йўл қўймайди. 
Овулясия вақтида тухум йўлларига кўп қон келиб, мускулли девори ва 
тухумдон томоғидаги қисми кенгайиб таранглашиб ичига тухум ҳужайраси 
туши-шига шароит яратилиб, фолликуладан чиққан тухум ҳужайра ва 
фолликуляр суюқлик тухум йўлини кенгайган қисмига тушади. Тухум 
йўллари девори ва бу ердаги хилпилловчи епителийлар ҳаракати туфайли 
тухум ҳужайраси бачадонга томон ҳаракат қилади. 
Тухум ҳужайралари турли ҳайвонлар тухум йўлида турли вақтгача 
уруғла-ниш қобилиятини сақлаб бияларда 10 соат, қорамолларда 20 соат, 
қўйларда 5 соат, сичқонларда 12, каламушларда 20, денгиз чучқаларида 6-7 
соат туради.
Куйикиш - течка- тухумдонда етилаѐтган фолликулалар ишлаб 
чиқарган жинсий гормонлар-естрогенларнинг қон орқали организмга 
тарқалиши натижаси-да ҳосил бўладиган мураккаб физиологик жараѐн 
бўлиб, гормонлар жинсий йўлларнинг қон томирларига қон келишини 
таъминлаб бачадон, қин ва ташқи жинсий лабларни шиллиқ пардаларида 
гиперемия ҳосил қилиб, кўп шилимшиқ ажратиб, жинсий йўлларда кўп 
шилимшиқ суюқлик оқиб туради. Ит ва сигирлар куйикканида майда 
томирлар ѐрилиб, жинсий йўллардаги суюқликнинг ранги қизил бўлади. 
Куйикиш белгилари сигир ва ғуножинларда яққол сезилиб куйи-киш жинсий 
мойилликдан сигирларда 15 соат, чўчқаларда 24 соат олдин кузати-лади. 
Жинсий мойиллик қонга тушган естроген гормони нерв системасини қўзға-
тиб, урғочи ҳайвон еркак ҳайвонга мойиллигини билдириб урғочи ҳайвон 
органи-зми жинсий алоқага, кўпайишга тайѐр бўлади. Яъни сигирлар 
безовиталанди, озуқани ѐмон ейди, подадан қочади ва бир-бирига сакрайди. 
Чўчқалар, безовталаниб, бир-бирига сакраб, ҳаракацизлик рефлекси 
ҳо-сил бўлади, яъни ҳайвон орқасига қўл ташланса юрмай тўхтаб қолади. 
Еркак чўчқа яқинлашса ундан ажрамайди. 
Бияларни ҳулқ-атвори ўзгариб, безовиталаниб, иштаҳаси пасайиб, 
ташқи таъсиротларга сезувчан бўлади. 
Қўйларда жинсий мойиллик фақат еркак ҳайвонларни-қўчқорларни 
яқин-лаштириб аниқланади. Жинсий мойиллик турли ҳайвонларда турлича 
бўлиб бияларда 3-10-12 кунгача давом етиб, уларнинг фолликулаларини 
етилиб ѐрили-шига кўп вақт ўтади. Сигирларда 10-20 соат давом етиб, 


459 
жинсий мойиллик ташқи муҳит температурасига, сутканинг даврига яъни 
салқин вақтда жинсий мойиллик иссиқ вақтдагидан яхши кузатилади. 
Жинсий мойиллик сусайиши билан урғочи ҳайвонлар еркак ҳайвонларни 
яқинлаштирмайди, тепади, тишлайди, қочади ва бефарқ бўлади. 
Жинсий қўзғалиш-урғочи ҳайвон организмининг умумий ҳолати 
бўлиб, овулясия, куйикиш ва жинсий мойиллик билан боғлиқ бўлиб еркак 
ҳайвонга яқинлашиб унга сакрайди, лекин еркак ҳайвонни ўзига 
сакратмайди. Урғочи ҳайвонлар жинсий органларида такрорланадиган бу 
даврий жараѐнлар жинсий сикл тўғрисида таълимот яратилишига олиб келди. 
Жинсий сикл деб, урғочи ҳайвонлар организмида бир куйикишдан иккинчи 
куйикишгача бўлган физиоло-гик жараѐн тушинилиб, бу мураккаб 
нейрогуморал жараѐнда организмнинг барча системалари иштирок етади. 
Жинсий сиклда қўзғалиш, тормозланиш ва мувозанатланиш даврлари 
фарқ қилинади. 
2.
Қўзғалиш даврида куйикиш, жинсий мойиллик, тухумдонларда 
фолликулалар-нинг 
етилиши 
ва 
овулясияга 
учраши 
кузатилади. 
Ҳайвонларнинг жинсий рефле-кси бошқа рефлекслардан устин туради. 
Овулясия туфайли ѐрилган фолликула ўрнига турли вақтда сариқ тана 
ҳосил бўлиб қўйларда 10 соатдан кейин диаметри 2-3 мм тухумдон юзасида 
бўртиб ўсиб катталашиб 8 кунда тўла етилади. 
Бияларда сариқ тана диаметри овулясиядан икки кун ўтганида 25-70 
мм бўлиб, кейин катталашиб кичраяди. Сариқ тананинг прогестерон гормони 
ҳай-воннинг куйикишини, жинсий мойиллигини йўқота бориб бачадон 
шиллиқ пар-дасидан, қиндан, қин дахлизидан оқаѐтган шилимшиқни 
камайтириб чиқармай қўяди, яъни осойишталик бефарқлик бошланади. 
2. Тормозланиш даври деб шунга айтилади. 
3. Мувозанатлаиш даврида осойишталик бефарқлик ва жинсий 
органларда ўзгар-ишларини йўқолгани яққол билинади. Тухумдонда, ҳам 
фолликула, ҳам сариқ тана бўлиб, жинсий сикл нисбатан тинч бўлади. 
Тухум ҳужайраси оталангандан кейин ҳайвон буғозланиб, ҳайвон 
туғиб маълум вақтдан кейин жинсий сикл яна қайта бошланади. Ҳайвонлар 
қочмай қолса сигир ва қўйларда 10-12, чўчқаларда 15-16, биялар 8-12 кундан 
кейин тухумдонидаги сариқ тана кичрайиб йўқолади, ўрнини бириктирувчи 
тўқима қоплайди. Сариқ тананинг сўрилиши прогестерон гормонини 
камайишига олиб келиб, фолликулаларни етила боришига ва естроген 
гормонларини ҳосил қилиб қонга ўтиб жинсий сиклнинг бошланишига сабаб 
бўлади. Қисир сигирларда 19-21, бияларда 20-22, қўй, ечкиларда 17-18, 
чўчқаларда 19-21, туяларда 9-50 кунда жинсий сикл такроралниб, жинсий 
функсиялар ташқи муҳит, йилнинг фасли, иқлими, ҳарорат, ѐруғлик 
озиқлантириш ва бошқа сабабларга боғлиқ ҳолда намоѐн бўлади. 
Жинсий сиклнинг намоѐн бўлишига қараб моносиклик ҳайвонларга 
яъни маълум фаслда жинсий сикллари такрорланиб, уларга ѐввойи ҳайвонлар 
ва итлар киради. Буғоз бўлмаса йилнинг бутун фаслларида сигирлар, 


460 
чўчқалар, биялар, қўй ва туяларнинг айрим зотларида жинсий сикл 
такрорланиб полисиклик ҳайвонларга киради. 
Ҳайвонлар организмига ташқи муҳит таъсироти билан боғлаб боқиб, 
парвариш қилиб шароитларни ўзгартириб жинсий сиклни бошқариб 
ўзгартириш мумкин. Масалан: ѐз фаслида қўйларда жинсий сикл кузатилмай 
кечалари салқинда яйратиб боқиш, яхши озиқлантириш ҳисобига жинсий 
сиклни пайдо қилиш мумкин. 
Жинсий фаолият мураккаб нейрогуморал жараѐн бўлиб жинсий 
рефлекс-ларни пайдо бўлишида марказий ва вегетатив нерв системалари, 
гипофизнинг гонодотроп гормони ва тухумдон гормонлари иштирок етиб 
нерв системаси асо-сий ва етакчи вазифани бажариб, гуморал система билан 
боғлангандир. Гормон-лар нерв системаси орқали таъсир етганда бутун 
организм фаолиятига таъсир етиб, бу вақтда кўпайиш жараѐнларига алоқали 
шартли рефлксларни енгил ҳосил қилиш мумкин. Масалан: жинсий 
мойиллиги қўзғалиб келаѐтган бияларга айғир-ни бир неча бор 
яқинлаштирилса ва шартли таъсиротчи билан қувватланса кейинчалик фақат 
шартли таъсиротчига нисбатан жинсий мойиллик белгиси пайдо бўлади. Бу 
урғочи ҳайвонлар жинсий фаолиятларида бош мия ярим шарлар пўстлоги 
етакчи вазифа бажаришини кўрсатади. 
Жуфтланиш (жинсий акт) шартли ва шарциз рефлексларнинг мураккаб 
йиғиндиси бўлиб еркак ҳайвон уруғи урғочи ҳайвон жинсий йўлига 
туширилиши билан характерланиб 4 хил жинсий рефлекс фарқ қилинади. 
5.
Ерексия. 
6.
Қучоқлашиш рефлекси. 
7.
Жинсий алоқа. 
8.
Еякулясия. 
Булар шарциз рефлекслар бўлиб, ҳайвонлар ҳаѐти жараѐнида 
жуфтлаш-ишга ѐрдам берадиган шартли рефлекслар ҳам пайдо бўлиши 
мумкин. Масалан: ѐш тажрибасиз ҳайвонлар урғочи ва еркак ҳайвонларга 
сакраши мумкин, лекин тажрибаси орта борган сари ўз турига мансуб урғочи 
ҳайвонга, куйикканда сак-райди. Ҳайвонлар жинсий етилиб организмда 
ҳосил бўлган жинсий гормонлар таъсирида қарама-қарши жинсдаги ҳайвонга 
мойил бўлиб яқинлашади, бу вақтда хид билиш, кўриш, ешитиш ва бошқа 
сезги органлари муҳим рол ўйнаб жинсий актга алоқадор рефлекс намоѐн 
бўлади. Қишлоқ ҳужалик ҳайвонларнинг жинсий рефлекслари қуйидагилар: 
1.Ерексия - жинсий аъзога артерия қони кўп оқиб келиб (йўғонлашиб) 
катталашиб, сезувчанлиги ва ҳарорати ошади мускулларнинг қисқариши 
натижа-сида жинсий аъзонинг асос қисми қуймич суякка қисилиб, қон 
қайтиб оқиб кета олмайди. Ерексия вақтида сийдик таносил йўли сперма 
ўтиши учун кенгаяди. Урғочи ҳайвонни кўриниши, ҳиди ва бошқа 
таъсиротлар еркак ҳайвонлар сезги органларига таъсири рефлектор ерексия 
марказини қўзғатади. Таъсирот бош миядан орқа миянинг думғуза яъни 
ерексия марказга ва жинсий аъзога узатилиб ерексия содир бўлади, баъзан 
МНС иштирокисиз ҳам ересия содир бўлади.


461 
Айғир, буқа ва қўчқорларни ҳайвонларни қочириладиган хоналарга 
кири-тилиши урғочи ҳайвонларни кўрмаганида ҳам ерексия ҳосил қилиб, бу 
ерексия-ни шартли рефлектор равишда ҳосил бўлганлигини билдиради.
2.Қучоқлашиш рефлекси-еркак ҳайвонни урғочи ҳайвон устига сакраб 
олдинги оѐқлари билан қучоқлаб, бу ҳолат айғир ва чўчқаларда яхши 
кузатилади.
3.Бу вақтда жинсий алоқа рефлекси юзга чиқиб жинсий аъзо урғочи 
ҳайвон қинига киритилиб, еркак ҳайвон ҳаракати билан жинсий аъзо қин 
шил-лиқ пардасига ишқаланиб, босим бериб, ресепторларни таъсирлаб-
еякулясия бошланади яъни сийдик таносил каналидан сперма чиқарилади. 
Демак, еякулясия бўлиши учун жинсий аъзо ерексия ҳолатига келиб, қинга 
ишқаланиб маълум босим ва ҳарорат таъсирида жинсий аъзонинг бош 
қисмидаги нерв елементлари қўзғалиб, қўзғалиш орқа миянинг бел думғаза 
қисмидаги еякулясия марказига бориб, марказ қўзғалиши натижасида жавоб 
реаксияси жинсий безлар, сийдик таносил каналининг мускуллари қисқариб, 
уруғдон ортиғидаги сперматазоидлар қўшимча жинсий без секретлари билан 
сийдик таносил каналига чиқарилиб, бу йўлнинг ритмик қисқариши билан 
сперма қинга туширилади.
Урғочи ҳайвонлар жинсий мойиллиги еркак ҳайвонларга қараганда 
пассив, кучоқлашиш рефлекси жисний актга қаршилик қилмай жинсий алоқа 
жинсий органлар мускулларининг умумий ҳаракати, урғочи ҳайвонларда 
ерексия жинсий органларга бачадон бўйнига, танасига, ички жинсий лабга ва 
қиннинг даҳлизига қон қўйилади. 
Еякулясия урғочи ҳайвонларда 2 фазада кечиб 1 фазада қин даҳлизи ва 
қин безларидан шилимшиқ ажралиш кучайса, 2 фазада бачадон танаси ва 
буйнининг мускуллари тортилиб қисқариб, ичидаги шилимшиқ қинга 
чиқарилиб спесифик қўзғалиш (оргазм) содир бўлади. 
Жуфланишга отларда 0,5 дақиқа, кавш қайтарувчиларда бир неча 
сония, чўчқаларда 5-8 дақиқа ва итларда 45 дақиқа вақт ўтади. 
Мия 
пўстлоғидаги 
қўзғалиш 
ва 
тормозланиш 
жараѐнлари 
мувозанатлашма-ган еркак ҳайвонлар жинсий рефлекслари бузилиб ҳаддан 
ташқари қўзғалувчан бўлса, озроқ бром препаратлари ва тормозланган бўлса 
кофеин бериш мақсадга мувофиқдир. 
Ҳайвонлар 2 хил йўл билан таъбиий ва сунъий йўл билан қочирилиб 
сигир, қўй ва ечкилар жуфтлаштирилганда сперма урғочи ҳайвонни қинига 
бия ва чўчқаларда тўғри бачадонга тушади. Шунинг учун В.К.Милаванов 
ҳайвонлар-ни табиий қочиришни: қин (сигир, қўй, ечки, қуѐнлар) ва бачадон 
(бия, чўчқа ва итлар) типига бўлади. Бачадон типида қочадиган 
ҳайвонларнинг бачадони узун, бўйни бурмали, еркак ҳайвонларнинг жинсий 
аъзолари узун жинсий актда жинсий аъзо бачадонга жуда яқин бориб 
қўшимча жинсий безлар ривожланган-лиги учун спермаси кўп ва бачадонга 
тушган сперматазоидлар узоқ ҳаракат қилиб тухум ҳужайраларни 
уруғлантиради. 


462 
Қин типи бўйича қочувчи ҳайвонлар бачадонини бўйни тор каналга 
ўхшаб кўндаланг бурмага ега, еркакларнинг еякуляти кам. Жинсий йўлга 
тушган сперматазоидлар ҳаракатига бачадон танаси ва шохларининг 
қисқариши таъсир қилади. Тухумдонларда фолликулалар етилганда бачадон 
ҳаракати сезиларли бўл-иб жинсий мойиллиги даврида бачадон қисқариши 
яхши кузатилади ва овулясия-дан кейин тезлашади. Ҳайвонлар қочирилганда 
гипофиз орқа қисмининг гормони окситосин бачадон ҳаракатини 
тезлаштиради, ҳайвоннинг хуркиши, унга қўпол-лик қилиш буйрак усти 
безининг мағиз қаватидан ажраладиган адреналин гормо-ни бачадон 
ҳаракатини сусайтириб, тухумни уруғланиши пасаяди. Бачадонга ўт-ган 
сперма тухум йўлларини мускулларини қисқариши натижасида ҳаракат 
қилиб, сперматазоидлар тухум ҳужайрасига яқинлашгандагина мустақил 
ҳаракат қилади. Ҳар иккила типдаги ҳайвонлар бачадони бўйнида 
сперматазоидларни яшаб уруғлантириш хусусиятини сақлаш учун шароит 
етарли. Жинсий 
мойиллик 
даврида 
сигирлар жинсий органида 
сперматазоидлар 24 соат, қўйларникида 36-48, бия ва чўчқаларникида 24-28 
соат яшаб уруғлантириш қобилиятига ега. Сперматазоидлар активлиги 
урғочи ҳайвон организмининг умумий ҳолатига, семизлиги, овулясия 
даврида ажралган фолликула суюқлигини бачадонга оқиб келишига боғлиқ. 
Уруғланиш сперматазоидларнинг тухум ҳужайраси протоплаз-масига кириб, 
ўзаро ассимилясия ва диссимилясияга учрайдиган мураккаб физио-логик 
жараѐнига айтилади. Натижада зигота ҳосил бўлиб янги организм вужудга 
келади. Овулясия вақтида фолликуладан чиққан оосит ўзи ўралган 
фолликуляр ҳужайра билан тухум йўлига тушиб перисталтик ҳаракат 
туфайли бачадонга силжийди. Агар ҳайвон вақтида қочирилган бўлса тухум 
ҳужайра сперматазо-идлар билан учрашиб уруғланади, уруғланиш 3 та 
даврда қечади. 
1-даврда сперматазоидлар ўзидан ажратган гиалуронидаза ферменти 
таъсирида шуъласимон тожни ўраган фолликуляр ҳужайраларни емиради, 
жуда кўп сперматазоидлар қатнашади. 
2-даврда сперматазоидларнинг кўпчилиги тухум ҳужайрасининг ичидаги 
тиниқ ва сариқлик парда ўртасидаги бўшлиқга киради.
3-даврада сариқлик олди бўшлиқдан битта сперматазоид думи билан 
тухум ситоплазмасига ўтиб уруғланиш даври бошланиб вақт ўтиши билан 
сперматазо-идларнинг думи ажраб тухум протоплазмасининг ассимилясия 
қилиш натижаси-да сперматазоид бошчаси катталашиб тухум ҳужайра 
ядросига тенглашиб, тухум ҳамда сперматазоид ядроси яқинлашиб 
ассимилясияланиб зигота пайдо бўлади. Сперматазоид танси баланд, думи ва 
қолган сперматазоидлар тухум ҳужайраси-нинг ферментлари таъсирида ериб 
зигота томонидан ўзлаштирилади. Зигота ту-хум йўлида ҳаракат қилиб 
овулясиядан кейин чўчқаларда 3-4, сигирларда ва қўйларда 4-5, бияларда 6-7 
кунда бачадонга келади ва оосит уруғланмаса 6-10 соатдан кейин 
структураси ўзгариб ядроси буришиб ҳалок бўлади. 


463 
Буғозлик урғочи ҳайвон организмида тухумнинг уруғланиши 
ҳомиланинг ривожланиши ва етилган болани туғилиши билан якунланади 
Уруғланиш натижасида ҳосил бўлган зигота тухум йўлида бўлиниб 
кўп бластомерлар ҳосил қилиб тиниқлик пардани тўлдиради. Зиготанинг 
катталиги ҳужайра катталигидан фарқ қилмайди, чунки бўлинишдан ҳосил 
бўлган бласто-мерлар кичрая бориб бу даврга-
Морулла
дейилади. Морулла 
даврида зигота тухум йўлидан бачадон шохига тушади. Блостомерларнинг 
тиниқлик пардага тегиб турган ташқи қатлами-трофобласт (озуқалантирувчи 
қатлам) трофобласт ичидаги бластомерлар ембриобласт (зарадыш қатлами) 
дейилади. Тиниқлик парда юпқалашиб, йиртилиб, трофобласт ҳужайралари 
протеолитик фермент ажратиб бачадон деворининг ембрион тегиб турган 
жойдаги пардага таъсир етиб ўзига хос суцимон массага айлантиради. 
Ембриобласт ҳужайралари тезлик билан кўпайиб сариқ халтани ҳосил 
қилади. Сариқ халта бачадон шиллиқ пардасидан ажралаѐтган суцимон масса 
билан тўлиб, ембрион ҳаѐтининг дастлабки даврида осмос йўли билан 
озиқаланади ва бир вақтда амнион (сувли парда), аллонтоис (сийдикли 
парда), хорион (томирли парда) шаклланиб, амнион болани ўраб олган сув 
пуфагини, аллантоис амнионни ўраб олган сийдик пуфагини ҳосил қилади. 
Аллантоиснинг қон томирлари ўсиб, киндик артерияси ва венаси ҳосил 
бўлиб, аллантоис устидан хорион (томирли парда) ўраб, от ва сигирларда 
икки ой, қўй ва чўчқаларда бир ойдан сўнг бу парда тўла шаклланади ва 
бачадон шиллиқ пардаси билан туташади.
Аллантоис ва харион ўртасида киндик қон томирларини ҳосил 
бўлиши, аллан-тоисни хорионга тегиб туриши ва хорионни бачадон шиллиқ 
пардаси билан туташганлиги ҳомила билан она ўртасида мураккаб боғланиш 
ҳосил қила-ди, яъни ҳомила она организмидан келаѐтган моддалар ҳисобига 
яшай бошлайди ва ҳомилада ҳосил бўлган чиқинди моддалар она 
организмига ўтказилиб тури-лади. Она ва ҳомила ўртасидаги боғланиш 
тухум ҳужайра уруғланганидан 60 кун ўтганида, бияларда 2,5-3 ойлигида, 
қўйларда 6-7, чўчқаларда 4-5 ҳафтадан кейин пайдо бўлади ва ҳомилани 
ембрион даври тугаб, бола даври бошланади. Хорион билан бачадон шиллиқ 
пардаси туташган жойига 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish