434
бўлган талабини оқсил ва ѐғлар ҳисобига, оқсилга бўлган еҳтиѐжни еса
углевод ва ѐғлар ҳисобига ѐки ѐғларга еҳтиѐжни оқсил углеводлар ҳисобига
қондира олмайди.
АСОСИЙ ВА УМУМИЙ АЛМАШИНУВ
Модда
ва
енергия
алмашин-увининг интенсивлиги организмнинг хосса хусусияти, ташқи мухит
шароитига қараб ўзгаради. Турли физиологик ҳолатларда
моддалар
алмашинуви ва енергия сарфини интенсивлигини солиштириш, организмдаги
ҳаѐтий жараѐнлар давом етиб туришини таъминловчи минимал миқдордаги
енергия сарфини - асосий алмашинувни аниқлашимиз лозим.
Асосий алмашинув деганда тинч турган организмдаги ҳаѐтий
жараѐнларни давом етиб туриши учун сарфланадиган минимал миқдордаги
енергияни етказиб берувчи, минимал алмашинув тушинилади.
Асосий алмашинувни аниқлаш учун қатор шарт-шароитларни
инобатга олиш зарур бўлиб, текшириладиган ҳайвонни тинч туриши,
мускуллар максимал бўшашган бўлиши, моддалар алмашинувига таъсир
етувчи сабаблардан холи бўлиш, ташқи муҳит ҳарорати оптимал-ўзгармай
туриши, ҳайвонни ўзи ҳам маълум вақт оч сақланган бўлиши ва бошқалар.
Асосий алмашинув енергия-сининг асосий қисми
нафас олишда иштирок
етадиган мускуллар, юрак, буйрак жигарнинг ишлашига сарф бўлади. Асосий
алмашинув миқдори бир соатда ѐки 1 кунда тананинг 1 м
2
юзаси ѐки 1 кг
вазндан ажраладиган иссиқлик миқдори билан ифодаланиб каллорияларда
белгиланади.
Асосий
алмашинув
даражаси
организмдаги
оксидланиш
жараѐнларининг интенсивлигига, шу жараѐнни таъминловчи ферментлар
активлигига, юрак ва бошқа
органлар, нафас олишда иштирок етувчи
мускуллар иш фаолияти ва бошқаларга боғлиқ. Демак, ҳайвонларда асосий
алмашинувни аниқлашда шу шарт шароитларни яратилиши лозим. Бу
кўпчилик қишлоқ ҳужалик ҳайвон-ларида асосий алмашинувни аниқлашни
қийинлаштиради. Маслан: ҳазм систе-маси озиқалардан максимал
тозаланиши лозим лекин бу маҳсулодорликга
таъсир етади, кўп вақт талаб
қилади (кавш қайтарувчиларда 6-10), оч қолдириш асосий алмашинувни
ўзгаришига олиб келади. Қолаверса тажриба ҳайвонларини тинч,
қимирламай ѐтишини таъминлаб бўлмайди.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида баъзи олимлар ҳайвонлар ухлаб
ѐтганида асосий алмашинувни ўрганиш
лозим деб, бу вақтда асосий
алмашинув 7% пасайган бўлади, тик ҳолда, тинч турганда бирмунча
тезлашган бўлади. Масалан: қўйлар тинч турганда асосий алмашинув 15-20%
тезлашиб, қорамол-лар 1 кг тирик вазнига 2,1 к/жоул енергия сарфлайди.
Барибир ҳам ҳайвонлар тик ҳолда тинч турганида 24-48 соат оч қолдирилиб,
ташқи муҳит ҳарорати оптимал бўлганида аниқланади.
Одамларда уй ҳайвонларидан ит ва мушукларда асосий алмашинувни
тўғри аниқлаш мумкин бўлиб, уларни сутка даврида оч қолдириб, ошқозон
ичак системасини нисбатан тозалигига еришиб аниқланиши лозим.
435
Умумий
алмашинув деб, ҳайвонни табиий шароитда яшаб турганида
таъсир етувчи факторлар бартараф етилмаганида юзага чиқадиган
алмашинув жараѐн-ларининг интенсивлиги ва енергия сарфининг даражасига
айтилади.
Умумий алмашинув интенсивлигига организмнинг ташқи ва ички
муҳит таъсиротлари, ҳайвон бажарадиган жисмоний иш, маҳсулдорлик,
ҳайвон яшаѐт-ган муҳит, иқлим, озиқаланиш характери, ҳайвоннинг зоти ва
башқа сабаблар таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: