БИР КАМЕРАЛИ МУРАККАБ МЕЪДАЛАРДА ОЗИҚА ҲАЗМИ
Режа:
1. Бир туѐқли ҳайвонларда озиқа ҳазми.
2. Чўчқаларда озиқа ҳазми,
3. Қуѐнларда озиқа ҳазми.
У. ИНФОРМАЦИОН УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТ
5.1.
Асосий адабиѐтлар.
1.Р.Х.Хаитов, Б.З.Зарипов, З.Т.Ражамуродов «Ҳайвонлар физиологияси». Тошкент, «Ўқитувчи»
2005 йил.
2.В.Хусаинов, Э.Тошпўлатов «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари физиологияси», Тошкент,
«Ўзбекистон» 1994 йил.
3.В.И.Георгиевский «Физиология с/х животных» Москва, «Агропромиздат» 1990 год.
4.Д.Э.Эшимов, Р.Ф.Рўзиқулов. «Ҳайвонлар физиологияси фанидан амалий лаборатория
машғулотлари», ўқув қўлланма. Тошкент, Ўзбекистон нашриѐти, 2006 йил.
5.2.Қўшимча адабиѐтлар.
1. И.П.Битюков и др «Практикум по физиологии с/х животных», Москва, «Агропромиздат» 1990.
2.М.Ф.Орлов «Славар ветеринарных клиническых термиов» Москва 1985 год.
3.«Словарь физиологических терминов», Москва, Наука 1987 год.
4. 5. К.Б.Иномова «Нормал физиологиядан русча-ўзбекча луғат», Тошкент Ибн Сино – 1993.
5.Интернет маълумотлари:
www. Ziyo.net.uz.
email: zooveterinar @mail.ru
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru
email :
zootechniya@mail.ru
www.
zootechniya.ru
email:
fvat@academy.uzsei.net
Таянч иборалар
Оралиқ ѐки бир камерали мураккаб ошқозон, зардоб, мускул, шиллиқ
парда ости, шиллиқ қават, секретор безлар, кўр халта, қизил ўнгач, қўшимча,
асосий ѐки бош, қоплама, кордиал, фундал, пилорус, пепсин, химозин,
катепсин, кислотали, желотиназа, хлорид кислота, В.А, Басов, Шумова-
Симоновская, И.П.Павлов, Гайденгайн, рефлектор, кимѐвий, М.Н.С.,
ресептор, симпатик, адашган, протеолитик, липолитик, мотор, график, узуна,
қийшиқ, ҳалқасимон, тоник, ритмик, чувалчангсимон, нерв, мускул,
А.Ю.Юнусов, иссиқ, қуѐш. фундал, пилорус, 2 қисм, Елленбергер, Шейнерт,
ўнг ва чап томонда, Н.Ф.Папов, С.Е.Егоров, В.А.Чередков, И.А.Тройский,
А.А.Кудрявсев, 15-16 қобирға. Н.В.Курилов, коболт, темир, полизонд усули,
А.В.Квасниский, Е.З.Тикачев, капрофагия, Ю.А.Колугин.
1.Структура тузилиши биркамерали, вазифаси мураккаб ошқозонлар бир
туѐқлиларда (отлар, ешаклар, хачирлар) чўчқалар ва қуѐнларда бўлиб, уларда
кечадиган ҳазмланиш жараѐнларига қараб оралиқ меъдалар дейилади.
Бир туѐқли ҳайвонлар асосан дағал озиқалар ва консентратлар билан
озиқаланишга мослашган. Озиқаланишга қараб бир туѐқли ҳайвонларнинг
94
ҳазм системаси ҳам нисбатан мураккаб ривожланган, айниқса ошқозон ва
йўғон ичаклар системаси ҳар хил аралаш озуқаларни, шу жумладан дағал
хашак ва консентратларни ҳазм қилишга мослашиб тузилган. Бир туѐқли
ҳайвонларнинг ошқозони ташқи кўринишидан бир камерали яъни қизил
ўнгач давоми ошқозон сфинктори иккига бўлинади (қизил ўнгачдан кириш ва
ингичка ичакга чиқиш жойига). Қизил ўнгач ошқозонга тўғри тушмасдан
қийшиқ учбурчак ҳосил қилиб тушади. Қизил ўнгач билан ошқозон
орасидаги сфинкторда махсус бурама бўлиб, от ва ешак қуса олмайди, агар
қусмоқчи бўлса, шу бурамалар сфинкторни беркитиб қўяди.
Ошқозоннинг ички шиллиқ парда қавати структура-тузилишига кўра
тўрт қисмга бўлинади:
1.
Кардиал қисм-қизил ўнгачга туташган жой.
2.
Кўр халта қисми.
3.
Фундал қисм.
4.
Пилорус қисмлари.
Бу қисмлар ҳар хил ҳужайралардан тузилган бўлиб, бу ҳужайралардан
ишланадиган ширалар хусусиятини хилма хиллиги ошқозон ичида озиқалар
таркибидаги хилма хил моддаларни парчаланишини таъминлайди. Ошқозон
шартли равишда тапографик тузилишига кўра икки қисмга бўлинади яъни
кардиал ва кўр халта ошқозонни чап томонини, фундал ва пилорус ўнг
томонини ташкил қилади. Ошқозоннинг чап томонида озиқ-овқатлар
таркибидаги углеводларни парчаланиши таъминланиб, бу ерда муҳит
ишқорий бўлади. Шунинг учун ҳам сўлак таркибидаги ва озиқа таркибидаги
ҳамда микроорганизм ферментлари таъсирида крахмал, клетчаткани ва
бошқа углеводларни парчаланиши таъминланади.
Ошқозоннинг ўнг томонида асосий ва қоплама терма ҳужайраларда
ишланадиган шира таркибидаги фермент, хлорид кислота иштирокида,
кислотали муҳитда озиқа таркибидаги оқсиллар, ѐғларнинг парчаланиши
юзага келади. Шу тариқа ошқозонда озиқалар аралаш ҳислатга ега яъни
озиқалар жойи алмашинади, амилолитик жараѐнлар липолитик ва
протиолитик жараѐнлар билан алмашинади. Бир туѐқли ҳайвонларнинг
ошқозонида озиқа қат-қат бўлиб жойланиши аниқланган. Бу ҳолатни немис
олимлари Елленбергер ва Шейнертлар тажрибада аниқлаганлар яъни улар
бир неча хил буѐқ билан озиқани бўяб ҳайвонга егизиб, сўнгра сўйиб,
ошқозонни музлатиб, кесиб кўриб ўрганганлар. Шу вақтнинг ўзида
меъданинг ўрта қисмдаги озиқа таркибида сўлак ва озиқа ферментлари
таъсирида углеводлар алмашиниши содир бўлиб туради. Демак бу ҳайвонлар
организмида узлуксиз моддалар алмашинуви содир бўлиб, бу ҳайвонлар сира
тўймайди. Бир туѐқли ҳайвонлар ошқозонининг айниқса ўнг томонидан
ажралидаган шира ва унинг хислатлари бир камерали ошқозонникига ўхшаш
бўлади. Уларнинг ошқозон ширасининг таркибида хлорид кислота (0,24%
еркин, 0,14% бириккан) ҳар хил ферментлар бўлади. Хлорид кислотанинг
консентрасияси оз бўлиб, максимум 0,3-0,35% бўлади, кислоталиги дағал
озиқага ўтиши билан камаяди. Отларни ошқозонида озиқа ҳазм бўлиши
95
тўғрисидаги маълумотларни олиш учун уларнинг ошқозонига найчалар
қўйиш керак. Лекин бу анча қийин. Шунга қарамасдан 1933 йил С.В.Егоров
ва В.А. Чередков меъдага найчалар ўрнатиш усулларини ишлаган.
И.П.Павлов бўйича кичик меъдача бичиш усулини еса 1937 йил Н.Ф.Папов
(МВА физиология кафедрасини мудири) ўрнатган. И.П.Павлов усули бўйича
кичкина меъдача бичиш мушкул бўлиб, отларнинг ошқозони анча юқорида
жойлашган, яъни кўкрак қафасини остига кириб кетган. Операсия қилиш
учун ўнг ва чап томондан 15-16 қабирғалар кесилиши керак. Бизнинг
шартимизга кўра операсияни чап томонда ўтказилса кардиал, кўр халта
қисмига, ўнг томонда фундал ва пилорус қисмига йўл очилади. Найча қўйиш
учун ҳам қобирғаларни олиб ташлаб, мускулларни кесмасдан ажратиб найча
ўрнатилиши керак. Текширишларда отларнинг ошқозонининг ҳажми ѐшига
қараб ўзгариши кузатилган бўлиб, енг катта ҳажми 18-20 литрга етади,
минимал ҳажми 5-8 литр, баъзан уч литрга етади.
Отлар
ошқозонида
шира
ажралишини
И.Т.Тройский
ва
А.А.Кудрявсевлар тойларда езафаготомия усули ѐрдамида ўрганган. Уларда
шира вақти вақти билан, дағал озиқа билан озиқаланувчи катта ҳайвонларда
узлуксиз ажралиб, ҳатто меъда бўш бўлса ҳам шира ажралаверади ва
суткасига 30 литргача етади. Одатда отлар меъдаси бўш бўлмайди.
Шира ажралишининг хислати, миқдори, таркиби, ферментасия,
хусусияти озиқаларнинг хилма хиллигига боғлиқ бўлади. Масалан: дағал
озиқалар билан озиқаланганда шира кўп, суюқ ажралса, консентрактлар:
кепак, майдаланган ярма, арпа, сулига суюқ шира ажратиб, лавлаги,
ачитилган сули, картошка ва пичан озиқаларига кам шира ажратади.
Н.В.Куриловнинг текширишларида меъдага келадиган ҳар иккала адашган
нервни кесилиши тўлиқ секресияни тўхтатиб қўймасдан, жуда озайиб
қолишига сабаб бўлишини аниқлаган. (Бир туѐқли ҳайвонларда ошқозон
касаллиги тез учраб, пархез озиқа билан таъминлаш керак ва озиқа кам,
каллорияси юқори бўлиши керак). От заводларида, спортда қатнашадиган
отлар шундай боқилиши керак. Ошқозондан шира ажралишида ширанинг
барча хислатлари озиқаланиш шароитига қараб ўзгариб туради ва ҳар хил
озиқаларга ҳар хилдир.
2.Чўчқалар ошқозони ташқи кўринишидан бир камерали аммо ички
тузилиши ва вазифаси мураккаб. Чўчқа ошқозони ички шиллиқ қаватини
тузилишига қараб 5 қисмга бўлинади:
1.
Қизил ўнгач қисми.
2.
Кўр халта қисми.
3.
Кардиал қисми.
4.
Фундал қисми.
5.
Пилорус қисми.
Меъданинг олдинги қисмларида айниқса кардиал, кўр халта
қисмларида шиллиқ қаватининг тагида кўп лимфа тугунлари бўлади.
Булардан ишланадиган секрет таркибида лимфатик суюқлик ва лимфаситлар
бўлади. Шунингдек қон билан бирга жуда кўп хилдаги қоннинг шаклли
96
елементлари (таѐқча ядролилар, базофиллар) келади. Бу лейкосит
ҳужайралари антибактериал яъни фагоситоз қилиб, озиқа таркибида келган
микроорганизмларни ўлдиради. Ошқозонда озиқа ҳазми тахминан бир
камерали ошқозонникига ўхшасада ўзига хос хусусиятларга ҳам егадир.
Озиқа ҳазмланиши аралаш типга ега. Озиқа таркибидаги углеводли моддалар
ошқозонни юқори қисмларида ҳазмланади, пастки туб қисмларида оқсил ва
ѐғлар ҳазмланади. Ошқозоннинг ҳажми ҳайвоннинг ѐшига, озиқанинг турига
қараб ўзгаради. Озиқа отларникига ўхшаб қатлам-қатлам бўлиб, жойла-шади.
Чўчқаларнинг ошқозонининг пастки қисмларида яъни унинг тубида оқсиллар
ва ѐғларни парчаланиб туриши, юқори қисмида кўр халта қисмидаги
озиқалар таркибидаги крахмал ва бошқа хилдаги углеводларни парчаланиб
туриши таъминланади. Чўчқаларнинг ошқозонининг юқори қисмларида
муҳит ишқорий бу муҳит кардиал, кўр халта қисмлардан ишланадиган шира
ишқорли, озиқа ва сўлакдаги ишқорий хислатлар туфайли кучсиз ишқорий
муҳитда бўлади. Шу ишқорий муҳитда амилолитик ферментларни активлиги
таъминланади. Айниқса сўлак таркибидаги амилолитик ферментлар,
микробиологик жараѐнлар оқибатида углеводларни жадал парчаланиши
таъминланади. Шунингдек кардиал ва кўр халта қисмида сут ачитувчи
бактериялар бўлади. Сут ачитувчи бактериялар иштирокида ҳар хил ачиш
жараѐнлари содир бўлади. Чиритиш бактериялари баъзи бир хил озиқаларни
чиритади, вақтинча ишқорий муҳитда чиритувчи бактериялар ривожланиб,
оқсил-протеинлар чиритилади. Бу жараѐнларда ҳар хил ачиш ва чириш
ҳисобига сут кислота, пропион, мой, кислоталар ҳосил бўлади. Кейинги
текширишларга қараганда бу кислоталар ошқозон деворидан сўрилиб,
моддалар алмашинишида қатнашиши аниқланган. Олдинги, ўрта, кейинги
қисмлардан И.Синищеков лабораториясида кичик меъдача ясаб, сўрилиш
жараѐнини кузатган. Чўчқани операсия қилишда қорин қисмининг ѐғлари
халақит беради. Чунки чўчқани оқ чизиқ бўйлаб операсия қилиш керак.
Лекин керак бўлганда чўчқани оч қолдириб, оздириб ҳам операсия
қиладилар.
Чўчқалар меъдасини фундал ва пилорус қисмидаги безлардан
ишланадиган ширалар ва хлорид кислота консентрасияси анча юқори бўлиб,
0,3-0,45% гача етади. Айниқса фундал қисмда хлорид кислота туфайли
ошқозон ширасини муҳити кислотали бўлиб, ошқозонда кечаѐтган жараѐнлар
дарров ўзгариб, енди бактериал жараѐнлар тўхтайди, бактериялар ўлади ва бу
жараѐн ўрнини пртеолитик ва липолитик жараѐнлар егалайди, енди ѐғлар ва
оқсиллар парчаланабошлайди. Чўчқанинг меъда ширасида сақланадиган
ферментлар бир камерали ошқозондаги ферментларга ўхшаш бўлиб, улар
пепсин, химозин, липаза ва бошқалар. Меъда ширасида бу ферментларнинг
сақланиши чўчқанинг озиқаланишига қараб ўзгариб туради. Агар чўчқани
ѐғли, оқсилли озиқалар билан боқилса уларнинг ошқозон ширасида бу
моддаларни парчаловчи ферментлар кўпаяди. Агар чўчқа крахмалли озиқа,
ун, ун ортиғи, картошка, лавлаги, клетчатка бой ўсимликлар бошқа углеводи
кўп бўлган ўсимликлар билан озиқалантирилса ошқозонда амилолитик
97
жараѐнлар кучаяди. Бу жараѐнлар ошқозоннинг юқори қисмларида кечиб,
пастга тушиши билан протеолитик ва липолитик жараѐнлар билан
алмашинади. Чўчқаларнинг ошқозонида шу жараѐнларни алмашиниб туриши
ва ҳар хил қисмларда ҳар хил жараѐнлар кечиши лаборатория шароитида
суринкали тажрибаларда ўрганилган. Бу жараѐнларни ўрганишни енг қулай
усули А.В.Кваснискийнинг полизонд усулидир. Бу усул бир неча йўлли
найчалар ѐрдамида В.А.Басов усули асосида бажарилиб, найча ошқозон
тубига қўйилади. Зонднинг ҳар хил баландликларида каваклик бўлиб, шу
жойдан алоҳида-алоҳида найча йўллари ташқарига чиқарилади. Қават – қават
жойлашган каваклардан кавак йўллари ташқарига чиқарилиб, ҳар хил
қатламдаги шира йиғилиб, шира таркиби хусусияти, озиқа ҳазмланиши
ўрганилади. Чўчқа озиқалангандан сўнг биринчи соатларда юқори қисмларда
бўладиган парчаланишлар таъминланади. (Чунки озиқа таркибидаги сўлак
ферментлари амилолитик жараѐнларни юзага чиқаради). 2-3-4-5 соат
давомида ошқозоннинг туб қисмидаги жараѐнлар қузғалади. Чўчқа
ошқозонининг моторикаси бошқа ҳайвонлар ошқозонининг моторикасидан
фарқ қилади. Чўчқа меъдасининг кардиал ва фундал қисмларида перисталтик
ҳаракат заиф ва пилорус қисмида бир оз жонланиб, озиқа бир оз аралашди.
Шу сабабдан бўлса керак озиқа ошқозонда 6-8 соат давомида ҳазм бўлади.
Озиқа ҳазм қилиш системасида чуқур парчаланиш, тахминан ошқозонда
озиқанинг 50-70% парчаланади. Қолган қисми малҳам - химус шаклида
чўчқаларнинг ичакларида ҳазм бўлади. Чўчқаларнинг ошқозонида
озиқаларни узоқ сақланиши ҳар хил консентрат билан озиқаланганда содир
бўлади. Агар озиқалар пиширилган, димланган, майдаланган бўлса 6
соатгача сақланса, куриқ озиқалар 10 соатгача сақланади. Озиқалар
ошқозонда ҳазмланиб бўлганидан сўнг пилорус орқали 12 бармоқли ичакга
50 млдан 120 млгача ўтади. Бошқа олимларни кўрсатишича 160 млгача деса,
Е.З.Тикачев текширишларида озиқлангандан бир соат ўтганида меъдадан
ингичка ичакларга озиқа ўтказилиши тез бўлиб соатига 1000-1100 мл
еканлиги аниқланган. Бу истеъмол қилинган озиқанинг ҳазмланиши,
жараѐннинг жадаллигига яъни интенсивлилигига боғлиқ.
Чўчқа ҳомиласининг меъда деворидаги ҳужайралар, ембрион
ривожланишининг охирги даврларида ҳосил бўлиб, емадиган чўчқа
болаларида меъда шираси кечқурун ажралиб, фибрин ва кўпчилик ўсимлик
оқсилларни парчалайди. Тухум оқсилини парчалай олмайди. Вояга
етганларда меъда шираси кундузи ажралади.
2.Қуѐнчиликда озиқа ҳазмини ўрганиш усуларидан бири уларни ѐриб
кўриш айрим органларни олиб ташлаш. Масалан: кўр ичакни олиб ташласа-
секумектомия, аппендиксни олиб ташлаш-аппендоектомия, радиактив ва
инерт моддаларни едириб ўрганиш (хром, кремний оксидлари).
Қуѐннинг ҳазм органларига оғиз бўшлиғи, томоқ, қизилўнгач, меъда
ингич-ка ва йўғон ичаклар ҳамда ошқозон ичак системасига шира
ажратадиган безлар: сўлак, ошқозон ости, ичак ва жигарлар киради.
98
Қуѐнларда 4 жуфт сўлак безлари, қулоқ олди, тил ва жағ ҳамда кўз
ости безлари бўлади.
Қизилўнгач мускулатураси 3 қаватдан: узунасига жойлашган, ички ва
ташқи ҳам ҳалқасимон ўртанги қаватлардан иборат.
Қуѐн ошқазони бир камерали бўлиб, унда асосан икки бўлим фундал
ва кўр халта, антрал ѐки пилорик қисмлар бўлиши билан фарқланади. Айрим
ҳолларда қизилўнгачни қўшилиш жойидаги кардиал қисм ва ошқозон
ўртасидаги меъда танасини ажратиб кўрсатишади. Қуѐнлар ошқозони нахал
шаклида бўлиб, унинг шиллиқ пардасида (кўр халта) бош ҳужайралари шира
ажратади. Шира таркибида Нс1 кислота деярли бўлмайди рН 6,2-6,4.
Ошқозонни ҳажми вояга етган қуѐнларда 130-160 млн ташкил етади ва кўр
ичак ҳажмидан кичикдир (200-230 мл). Ачиш бижғиш жараѐнлари
қуѐнлардан асосан кўр ичакда боради. Кўр ичакда клетчаткани ҳазмланиши,
ферментасия маҳсулотларини жуда заиф сурилиши туфайли қуѐнларга озиқа
моддаларга бўлган талабларини қондира-олмайди. Аммо бу камчилик
капрофагия йўли билан тўлдирилади. Капрофагия қуѐнлар озиқа ҳазмидаги
енг асосий, бошқа ўтхўр ҳайвонлар озиқаланишидан фарқ қилувчи
жараѐндир. Капрофагия деганда ўз ахлатини ўзи истеъмол қилиши
тушинилади.
Қуѐнларда ҳам бошқа кемирувчилардаги сингари кўр ичагида икки
хил юмшоқ ва қатиқ ахлат шакланади. Юмшоқ ахлат ўзига хос алоҳида ахлат
бўлиб, ҳайвонлар уни титкилаб ўтирмасдан чиқарув тешигидан олиб
тўппадан тўғри еявериши мумкин. Ошқозонда юмшоқ ахлат озиқалар билан
аралашмасдан
гувала-шар
шаклида
кўр
халта
қисмида
ѐтади.
Микроорганизмлардан ташкил топган парда билан қопланган юмшоқ ахлат
ҳазм бўлмаган ўсимлик дунѐси озиқалари билан аралашиб меъдада бир неча
соат давомида ачийди. Сўнгра озиқаларни пастки қисми меъданинг
кислотали шираси билан яхшилб намлангач микроорганизмлар –
симбионатлар ўлади. Ачиш жараѐнининг асосий маҳсулотлари учувчи ѐғ
кислоталари ва сут кислоталари организмга сўрилади.
Капрофагияга йўл қўймаслик селлюлозани ҳазм бўлиши ва
оқсилларни ўтилизасиясини пасайтиради. Бу пайтда ошқозондаги озиқалар
такибида қуруқ модда жуда кам учрайди. Қуѐнларда ошқозон шираси доимий
равишда ажралиб, меъда ҳеч қачон бўш бўлмайди. Бир суткада ажралиб
чиққан шира 75-150 млни ташкил етади. Ю.А.Калугиннинг маълумотларига
кўра ошқозон тубида муҳит 0,7 -1,2 бўлиб, пепсиноген ва НС1 кислотасини
сақлайди (0,20-0,35%) асосан еркин хлорид кислотаси учрайди. Ошқозондаги
аралаш озиқаларни муҳити рН-2,2-2,5 бўлиб ўзгариб туради. Табиий
озиқалантирилганда (кучли, ширали, дағал озиқалар билан) озиқанинг ярми
меъдада ҳазм бўлиб ўртача 4-6 соатдан кейин ичакка чиқарилади.
ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН САВОЛЛАР.
10.Қуѐнлар меъда ширасини бошқа ҳайвонлар меъда ширасидан
фарқини тушунтиринг?
99
11.Капрафагия нима?
12.Капрофагиянинг аҳамиятини тушинтиринг?
13.Қуѐнлар меъдасидаги ҳазмланишни фарқини тушунтиринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |