Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

мусбат азот баланси 
дейилади ва аксинча 
чиқарилаѐтган азотнинг миқдори киритилаѐтган азот миқдоридан кўп бўлса 
манфий азот баланси
дейилади. Организмда азот баланси тенг бўлганда 
озиқ-овқат билан киритилаѐтган оқсил организм ўсиши, ривожланиши, 
маҳсулдорлигини оширишга сарфланиб турса 
оқсил ретенсияси 
дейилади. 
Бу шароитлар организмни физиологик ҳолатига боғлиқ: ўсиш, тикланиш, 
оғир иш бажараѐтган бўлиши мумкин, ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун, 
наслни кўпайтириб ўстириш учун: Масалан буғоз ҳайвонлар ўзига азотни 
яъни оқсил тўплайди, баъзан туғиш олдидан оқсил тўплаш кузатилади. 
Қуѐнлар кўпинча ѐввойи ҳайвонлар ва қишда совуқ жойларда қор тагида, 
ўрмонларда жой қилиб азот йиғади, бу хусусият мушукларга ҳам хосдир. 
Каламушларда ҳам олдиндан азот йиғиб шароитга мослашади. Шу 
шароитлар уйда сақланадиган итларда қисман қоракўл қўйларда қирқим 
пайтида, куйикишда шу вақтга мўлжаллаб азот тўпланишига азот ретенсияси 
дейилади. 
Азот 
мувозанатини лаборатория шароитида текшириш учун 
ҳайвонлар маҳсус баланс шароитида сақланади. Организмга киритилган азот 
миқдори расионга киритилган озиқа таркибида текширилади. Организмдан 
чиқарилаѐтган азот еса сийдикда ва тезакда текшириб аниқланади. 
Махсус заруриятлар бўлган шароитда айрим органларга ангистомия 
қилиш билан азот алмашинишини текширилади ѐки нишонланган атомлар 
усулидан фойдаланилади. 
Азот тер, сийдик, гиппур кислота, мочевина сифатида тезак билан 
ажралиб чиқади. Шу маҳсулотларда азот миқдорини аниқ-лаш керак. 
Организмда моддалар алмашиниш хусусиятлари жумладан азот 
алмашиниши икки хилда кечади. 
2.
Умумий алмашиниш шароитида яъни организмни умумий 
алмашиниши шароитида кечадиган алмашиниш бу ҳамма организмларда 
текширилади. 
Асосий алмашиниш махсус шароитда атмосфера ҳавосининг босими 
белгиланган тана температураси аниқланган нисбий тинч турган ошқозон-
ичак системалари озиқ овқатлардан тозаланган ва теварак муҳит ҳарорати+18 
+20
о
С бўлган шароитда кечадиган алмашинишдир. Бундай алмашинишлар 
фақат ошқозонлари бир камерали бўлган гўштхўр ѐки аралаш 
овқатланадиган организмларда текширилиши мумкин. (Буни кўпроқ 
одамларда медисинада қилиниши мумкин. Бунинг учун камерали ҳайвон 


417 
олиб атм. 1га етказилиб ҳарорат +18 +20
о
С га етказилиб, ҳарорат пасайса 
ҳам алмашиниш кучаяди ѐки аксинча, тана температураси текширилади). 
Ҳайвонлардан маймун, итларда текширилади. Уларни бу шароитга 
тайѐрлаш керак, озиқ-овқат қолдиғидан тозалаш керак. 2-3 сутка оч 
колдириш керак. Бу ҳайвонларни сийдик, нафас коеффисиенти, ҳароратини 
нисбий тинчлик ҳолатда текширсак бўлади, агар ухлацак моддалар 
алмашинуви 30% гача пасаяди, ҳаракатда бўлса уни назарда тутиш керак. 
Бунда физиологик жараѐн белгиловчи далил бўлиши керак. 
Оқсиллар алмашинуви нерв ва гуморал системалар орқали бошқарилади. 
Оралиқ миянинг гипоталамус қисмида оқсиллар алмашинувини бошқарувчи 
марказ бўлиб, унинг кулранг дўмбоқчаси қисмдаги ядраларнинг 
таъсирланишидан оқсил парчаланиши тезлашади ва сийдик билан азот 
чиқарилиши тезлашади. Гипоталамуснинг бошқа қисмларида оқсил 
алмашинувига тормозловчи марказ бўлиши ҳам мумкин. Нерв системаси ўз 
таъсирини гуморал система яъни қалқонсимон безидан тироксин, 
гипофизнинг сомототроп гормонлари ажралишини кучайтириб оқсиллар 
алмашинувини ўзгартиради. Оқсиллар алмашинувини мия пўстлоғини 
таъсири ѐлғондакам озиқлантириш усули ѐрдамида ўрганилиб, шартли 
рефлекслар йўли билан оқсиллар алмашинувини ўзгартириш мумкинлиги 
исботланган.


Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish