Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

гемолимфа
дейилади. 
Томирлар системасининг ҳосил бўлишининг бошланғич даврида юрак 
бўлмайди. Бундай томирлар системасининг турли қисмлари турлича ҳаракат 
қилабошлайди. Натижада кучлироқ, кўпроқ қисқарган қон томирлар девори 
қалинлашади ва шундай қилиб юрак пайдо бўлади яъни бир камерали юрак 
пайдо бўлади. Демак юрак, томирларнинг ўзгаришидан ҳосил бўлади. 
Юрак пайдо бўлишида мураккаб организмларда капиллярлар пайдо 
бўлабошлайди. Капиллярлар энг аввал жабраларда, кейин терида, айирув 
органларида ичак деворларида пайдо бўлиб, кейин барча қисмларда 
капиллярлар пайдо бўлади. Капиллярлар системасининг вужудга келиши, 
капиллярлар пайдо бўлган қон томирларида қон оқишини қийинлаштиради, 
қон томирларида қаршилик кўпайиб юрак яна такомиллашади. Энг аввал бир 
камерали юрак ѐмғир чувалчангларида, бўғим оѐқлиларда, хордалиларда 
сўнгра икки камерали юрак малюска ва балиқларда пайдо бўлади. Уч 
камерали юрак амфибийларда ва бақаларда пайдо бўлади. Уч камерали 
юракда ўпкадан келган артериал қон билан танадан келган вена қони 
қоринчаларда аралашади. Барча сут эмизувчи ҳайвонларда, қишлоқ хўжалик 
ҳайвонларида юрак тўрт камералидир. 
2.Юрак кўндаланг тарғил толали мускуллардан тузилган бўлиб, ичи 
кавак орган. 4 камерали юракга эга бўлган ҳайвонларда катта ва кичик қон 
айланиш доираларига эга бўлган битта умумий системадан иборатдир. Чап 
қоринчадан чиқиб, бутун танани айланиб, юракнинг ўнг бўлмасигача бўлган 
қон айланиш йўлига катта қон айланиш доираси дейилади. 
Юракнинг ўнг қоринчасидан чиқиб, ўпка орқали юракни чап бўлмача-
сигача келадиган қон айланиш йўлига кичик қон айланиш доираси дейилади. 
Ҳар бир қон айланиш доираси ўзига хос артерия, вена ва капиллярлардан 
тузилган. Юрак уч қаватдан иборат бўлиб:
1. Энг ташқи қават перикард дейилади ва перикард ўз навбатида икки 
қаватдан ташкил топган бўлиб, ташқи қаватига перикард, дейилиб у икки 
қаватдан иборат бўлиб ички қаватига эпикард дейилади ва бу икки қават 
ўртасида суюқлик бор. Бу суюқлик юрак ишлаганида уни ишқаланиб 
қизишдан сақлайди ва бунга юрак халтаси ҳам дейилади. 
2.Миокард-мускул қавати. 
3.Эндокард-юракнинг ички қавати бўлиб, бу қаватда капилляр қон 
томирлари йўқ. Бу қаватдаги ҳужайралар юракдаги қондан озиқа моддаларни 
осмос ва диффузия йўли билан олиб озиқланади. 


45 
Юракнинг чап ва ўнг қисмлари бир биридан туташ тўсиқ билан 
ажралиб, юрак бўлмачалари билан қоринчалари ўртасида табақали клапанлар 
билан таъминланган атриовентерикуляр тешиклар бор. Чап атривентрикуляр 
тешикда 2 табақали, ўнг атривентрикуляр тешикда 3 табақали клапан бўлиб, 
бу клапанлар қоринчалар томонга очилади. Қоринчалар томонидан ушлаб 
турадиган пай ипчалар клапанларни юрак бўлмачалари томонига очилишига 
қўймайди. Чап қоринчадан аорта, ўнг қоринчадан ўпка артерияси бошланади. 
Бу томирларнинг қоринчалардан чиқиш жойида чўнтакчалар шаклини 
эслатадиган ярим ойсимон клапанлар бўлиб томирларга қараб очилади. 
Бўлмачалар мускули қоринчаларнинг мускулларидан махсус пай ҳалқа 
ѐрдамида ажралиб, Гисса боғлами билан бир - бири билан туташади. 
Бўлмачалар деворидан қоринчалар девори кучлироқ ривожланган ва 
қалинроқдир. Кавак веналарнинг ўнг юрак бўлмачасига қуйилган жойида 
ҳалқасимон мускуллардан ташкил топган сфинктрсимон тузилма бор. 
Юрак икки фазада ишлаб қонни организм бўйлаб фақат бир йўналишда 
юрак бўлмачаларидан қоринчаларига, улардан томирларга ҳаракатлантиради. 
Юрак мускулларининг қисқаришига систола, кенгайишига диастолап 
дейилиб, юрак иши ҳар иккила юрак бўлмачаларининг қисқариши-систоласи 
билан бошланади. Бўлмачалар систоласи кавак веналарнинг ўнг юрак 
бўлмачаларига қуйилиш жойидаги ҳалқасимон мускулларнинг қисқариши 
билан бошланиб, қоринчалар кенгайган диастола ҳолатида бўлиб, 
бўлмачалар билан қоринчалар ўртасидаги табақали клапанлар очиқ, 
қоринчалар билан аорта ва ўпка артерияси орасидаги ярим ойсимон 
клапанлар ѐпиқ бўлганлиги учун қон қоринчаларда тўпланади. Ўнг юрак 
бўлмачаси чап юрак бўлмачасидан 0,01 сония олдин қисқаради. Табақали 
клапанлар ѐпилиб қоринчалар систоласи бошланган даврда қоринчалардаги 
босим ярим ойсимон клапанларни очишга етарли бўлмай қоринчалар 
мускули 0,03-0,06 сония таранг тортиб, зўр бериб қисқара бошлайди, босим 
ошади яъни қоринчаларнинг тарангланиш фазаси содир бўлади. Натижада 
қоринчалардаги босим аорта ва ўпка артериялари босимидан ошиб, ярим 
ойсим-он клапанлар очилиб, қон томирларига ҳайдалади, шу пайтдан бошлаб 
ярим ойсимон клапанлар ѐпилиб, табақали клапанлар очилади. 
Бўлмачлар ва қоринчалар мускулатураси оз вақт давомида пауза яъни 
дам олади. 
Қоринчалар систоласи пайтида бўлмапчларни қон билан яхши 
тўлишига шароит туғилади. Умумий диастола вақтида қон оқиб кириши 
давом этиб қоринча ва бўлмачаларни тўлғазади. Қоринчалар систоласи 
пайтида қон бўлмачаларга табақали коапанларни ѐпилиши туфайли ўта 
олмайди ва қоринчалар диастоласи даврида томирлардан қон қоринчаларга 
қайтиб туша олмайди. Чунки томирлардаги босим қоринчалардаги босимдан 
юқори бўлганлиги учун томирлар бўйлаб орқага қайтиб, ярим ойсимон 
клапанларга урилиб, уларни маҳкамроқ ѐпади ва шу тарзда такрорлана 
боради. 


46 
Юрак бўлмачаларининг бир систоласидан иккинчи систоласигача 
кетган даврга юракнинг бир иш сикли дейилиб, бу вақтда қон томирларга 
муайян миқдорда қон ҳайдаб чиқарилади. Агар юрак дақиқасига 60 сикл 
билан ишласа унда бўлмачалар систоласи учун тахминан 0,1 сония, 
қоринчалар систоласи учун 0,3 сония вақт сарфланиб, умумий диастолага 0,6 
сония тўғри келади, яъни бўлмачалар юрак иш сиклининг 90% давомида, 
қоринчалар 70% давомида дам олган-лиги туфайли юрак бир умр муайян 
ритмда тўхтамасдан ишлайди. Юрак тез ишлаганда диастола вақти қисқариб, 
систола вақти жуда ҳам кам миқдорда камаяди ва бунга 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish