Белгилар: қоғоздаги ёзувлар, китоблар, кўча қатнови кўрсаткичлари ва ҳ.қ.
Сигналлар: светафор, телевизорни бошқариш пультлари, автомобилни бошқариш лампочкалари ва ҳ.қ.
Агар ахборот бир нуқтадан бошқа нуқтага узатилса, узатилган нуқтадаги ахборот йўқ бўлиб кетмайди.
Ахборот ва хабарни битта маънога эга эмас. Бирор бир ахборотни турли тилларда, оғзаки ва ёзма ёки расм кўринишида узатиш мумкин. Масалан,«Яхши об-ҳаво» сўзи ёз мавсумида куннинг салқинроқ бўлишини, қиш мавсумида куннинг иссиқроқ бўлиши англатади.
Шовқин
1. Агар хабар фойдали ахборотни узатмаса у шовқинга айланади Ахборот шовқинга, шовқин эса ахборотга айланиши мумкин.
а) Битта ахборот бир неча маротаба узатилса, у биринчи узатилишида
ахборотга, қолганларида шовқинга айланади.
б) Биз кўчаларда, радио ва телевизорларда жуда кўп рекламаларга дуч келамиз ва уларга унчалик эътибор бермаймиз. Улар биз учун шовқиндир. Агар бизга компьютер керак бўлса, биз рекламаларга эътибор бера бошлаймиз. Бу ҳолатда шовқин ахборотга айланади.
5.Ахборотнинг узатиш шакллари ва усуллари Ахборотнинг узатиш шакллари
Матнли. Ахборотни чоп қилинган ёзувли хужжатлар ёки матн кўринишида тақдим қила оладиган техник воситалар орқали узатилиши.
Графикли. Ахборотни чизма, расм, фотография, схема, телеэкран ёки компьютер мониторида видеотасвирлар кўринишида узатилиши.
Товушли. Оғзаки нутқ, мусиқа, шовқинли эффектлар ҳолатида ахборотнинг узатилиши.
Сонли. Ахбортни сонлар ва сонлар тўплами ҳолатида узатилиши.
Бошқарувчи. Аниқ ижрочиларга (инсонлар, ҳайвонлар, роботлар, компьютерлар) бериладиган буйруқлар ва инструкциялар.
Мультимедиали. Ўзида кўплаб ахборотларни мужассамлаштирган ахборотларни узатилиши. Масалан видеотасвирлар.
Ахборотнинг узатиш усуллари
Кишилик жамиятининг ривожланиш давомида ахборотни узатишнинг кўплаб босқичлари юзага келди:
1)Нутқнинг пайдо бўлиши натижасида- ахборотларни оғзаки шаклда алмашуви юзага келди.
2)Ёзувнинг пайдо бўлиши ахборотларни узоқ масофаларга узатиш имкониятини яратди.
3)Китобни чоп қилиниши, матбуот – катта ҳажмдаги ахборотларни узатиш ва сақлаш имкониятини яратди.
4)Радио, телефон, телеграф, телевидение ва телекоммуникациялар. Катта ҳажмдаги ахборотларни узоқ масофаларга реал вақт режимида узатиш имкониятини яратди.
5)Компьютер – реал вақт режимида катта ҳажмдаги ахборотларни сақлаш ва узатиш+ ахборотларни қайта ишлаш имкониятини яратди.
Йилдан йилга ахборотларни ҳажми бир неча маротаба ошиб бормоқда. ХХ асрнинг ўрталарида «Информацион портлаш» ибораси қўлланила бошланди. Бу сўз юзага келаётган ахборотларни инсонлар мияси имкониятлари билан қайта ишлаш мумкин эмаслигини англатади. Шу пайтда инсониятга ҳисоблаш техникаси ёрдамга келди. Компьютер техникасини ривожланиш барабарида кибернетика, информатика каби фанлар юзага келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |