Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Ўзбекистон Республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг I. «Ахборотлаштириш жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий. Маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Таълим, маданият ва ижоднинг ўзаро таъсирининг турли соҳа вакиллари томонидан илмий билишнинг объекти сифатида тақиқ қилинган. Жумладан, педагогика, психология, фалсафа, социология, тарих ва бошқа қатор соҳаларда олиб борилган илмий тадқиқотларда ўзига хос тарзда назарий ғоялар илгари сурилган.
Туризмнинг ривожланиши ва тарихий асослари, туризмнинг ривожлантиришнинг миллий модели, халқаро туризм бозори ва унинг ривожланиш тенденциялари, миллий туризм хизматлари бозорини инновацион ривожлантиришнинг методологик асослари билан боғлиқ масалалар И.С.Тухлиев, Р.Ҳайитбоев, Б.Ш.Сафаров, Г.Р.Турсуновалар томонидан яратилган “Туризм асослари” номли дарсликда ёритилган бўлиб, у олий таълим тизимида туризм соҳасида кадрлар тайёрлашда асосий адабиётлардан ҳисобланади. Н.Тухлиев, Ф.К.Камилова, В.А.Квартальнов, М.Қ.Пардаев, Б.Ш.Сафаров, Т.Т.Ташмуратов ларнинг дарслик, илмий мақола, илмий-оммабоп рисола, ўқув қўлланмаларида туризм ва сайёҳлик соҳасининг назарий-методологик асослари ва уни ривожлантиришнинг истиқболдаги стратегиялари ёритиб берилган.
Ўзбекистонлик олимлардан Н.М.Абдусаломова, М.Т.Алимова, Р.С.Амриддинова, Б.С.Бердиёров, Е.В.Голышева, О.Х.Джалилов, Н.С.Ибрагимов, У.Р. Матьякубов, Б.Ю.Мирбабаев, А.Н.Норчаев, З.О.Рахимов, С.С.Рўзиев, К.Х.Абдурахмоновлар халқаро туризмда маркетинг жараёнининг ривожланиши, меҳнат ресурсларини бошқариш асосида туризм хизматларининг рақобатбардошлигини ошириш йўллари, экотуризм ва унинг Ўзбекистон туризм хизмати бозоридаги ўрни, Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда дестинацион менежмент концепциясини қўллаш, экологик вазиятни инобатга олиб туризм самарадорлигини ошириш йўналишлари ва истикболлари, Ўзбекистон туризмида маркетинг ва унинг глобаллашув шароитида такомиллашуви каби масалаларни туризмнинг иқтисодий жиҳатларини ёритиш орқали ҳал этганлар.
МДҲ олимлари В.И. Азар, А.Ю.Александрова, И.Т. Балабанов, В.С.Боголюбов, А.П.Дурович, А.Б.Здоров, И.В.Зорин, Н.И.Кабушкин, М.А.Морозов, Н.Н.Агеева, С.Б.Раднаев, Ю.А.Тютикова, Е.А.Медведева, В.С.Ребрикова, А.Р.Дараган, В.С. Сенин, А.Э. Сааклар томонидан олий таълим тизимида туризм йўналишида кадрлар тайёрлаш самарадорлигини оширишда фойдаланиладиган ўқув-услубий ва методик қўлланмалар яратилган.
Олимларидан В.Абраменкова, А.Адлер, А.Асмолов, А.Белик, А.Бодалев, Л.Божович, Л.Выготский, Ю.Жуков, А.Леонтьев, М.Лисина кабиларнинг тадқиқотларида шахслараро мулоқот психологияси, шахслараро мулоқотнинг толерантлик билан алоқадорлиги, гуруҳлараро коммуникациянинг ижтимоий-психологик хусусиятлари ёритиб берилган.
Хорижлик олимлардан G.Auernhaeimer, A.Sana, B.Soraya, D.Yeates, J.C.Deschamps, T.Devos, A. I.Dontsov, E. B.Perelygina, D.John, H.Yasushi, G.Hofstede кабилар томонидан шахс маданияти, мулоқот ва менталлик, идентиклик, коммуникатив толерантлик, шахслараро конфидентлик масалалари ўрганилган. Petrova Petia, Yi Sangchoul, Wang Yifong, Poade Donna Maria, Jack Kristen, Li Yu Jui, Chen Xiaoqing, Sorensen Matthew John соҳага оид муаммоларини тадқиқ этганлар.
И.И. Барахович, Т.В. Яковлева, Н.Ф.Долгополова, Э.И. Аюпова каби педагог олимлар талабаларда мулоқотга киришувчанлик кўникмаларини шакллантиришга оид илмий ишлар олиб боришган.
Шунга қарамай, лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг замонавий педагогик шарт-шароитлари илмий-назарий жиҳатдан асосланмаган ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилмаган. Ана шу сабабли диссертация мавзуси “Лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш” тарзида белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |