ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР
Мулоқотни узоқ давом этишида зиддиятли холатлар тез-тез учраб туради. Ҳар қандай мулоқотнинг бирон-бир мақсади бўлади. Мулоқотга киришган хар бир шахс, мулоқотнинг якуний холатига қараб турлича, хулоса чикариши мумкин. Мулоқот жараёнида обектининг махсус томонларини боғлиги хам мухум ҳисобланади.
Алоқа босқичларининг мазмунини мулоқот даражалари белгилаб беради. Мулоқот даражаси суҳбатдошга бўлган муносабатни, қизиқишни, алоқа учун очиқлик даражасини ифодалайди. Мулоқотнинг қуйи даражаларида суҳбатдошга қизиқиш мавжуд бўлмайди, у оддий моддий жисм сифатида кўрилади, унга нисбатан тепадан ёндошиш бўлади.
Лойиҳалар услуби буйича мавжуд адабиётлар ва илмий ишлар таҳили шуни кўрсатадики, бу услуб алоҳида мустақил услуб сифатида ёки барча ижодий услубларни ўз ичига олган педагогик технология сифатида хам тадбиқ этилиши мумкин.
Лойиҳалар услубини дидактик нуқтаи назардан қисқа маънода алоҳида услуб деб эмас, балки кенг маънода ўз ичига кўплаб услубларни олган педагогик лойиҳалар технологияси деб қараш лозим.
Туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш жараёнида олий ўқув юртида лойиҳа таълим технологияси лойиха топшириқлари ва вазифаларига мос равишда мулоқотчанлик кўникмалари ривожлантиришга қаратилган ўқитиш ишлари олиб борилиш имкониятларига эга.
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
олий ўқув юртида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришда лойиҳа таълим технологияси имкониятлари кенг фойдаланиб бориш лозим;
шахслараро муносабат маданиятининг когнитив (шахс феномени, нутқий этикет), аффектив (эмпатия, шахсий қадриятларни ҳурмат қилиш), конатив (мулоқотга кириш эҳтиёжи) таркибий асосларини белгилаш орқали мотивацион-эҳтиёжли, эмпирик ахлоқий тажриба, назарий билимларни ўзлаштириш, қадриятга йўналганлик асосида талабаларнинг лойиха топшириқлари ва вазифаларига мос равишда мулоқотчанлик кўникмалари ривожлантиришга эришилади;
лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик модели мазмуни уларнинг шахсий ва профессионалликнинг барқарор элементи сифатида қаралиб уларда мативацион, дидактик, фаолиятли, акмеалогик мулоқатчанлик мезонлари кўрсаткичлари ривожлантириб бориш лозим;
лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш, танланган касбнинг ижтимоий аҳамиятини тўғри тасаввур қилиш, касбий позициясига қатъий ишонч, ўз-ўзини ривожлантириш сифатлари мулоқот ва шахслараро мулоқот рефлексияси билан уйғунлигини таъминлаш керак;
ватанпарварлик, мутақил фикрлаш, нутқ маданияти, экускурсия хизматини ташкил этиш кўникмалари, туризм махсус турларини билиш, мулоқот жараёнида вазиятга тез мослашиш, сохага оида маълумотларни қидириш ва қайта ишлаш, шунингдек, ижодкор ва жамоа билан ишлаш кўникмасини туризм йўналиши талабаларида лойиха топшириқлар асосида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқитиш ишлари олиб борилиши кенг имкониятларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |