Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Постмодерн жамият-шахс” диалектикаси билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
шахс ижтимоий моҳиятини белгиловчи таркибий компонентлар (ҳаётий мақсад, билим, ижтимоий роль, амал қилинадиган принциплар) ва уларни ривожлантирувчи детерминантлар (ижтимоий муҳит, таълим ва тарбия, миллий ғоя, ўз-ўзини тарбиялаш жараёни) моҳиятига реал воқелик таҳлили ва илмий аргументлар асосида аниқлик киритилганига оид назарий хулосалардан Сурхондарё вилоятидаги “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат марказининг “Огоҳлик муваффақият гарови” мавзусидаги 04/06-19-Т рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат марказининг 2020 йил 29 июлдаги 62-сон маълумотномаси). Натижада, инсон шахсини камол топтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
постмодерн жамият тенденцияларининг шахс ижтимоий моҳиятига таъсирини камайтириш учун унинг субъектив детерминантларини (ижтимоий фанларни ўқитиш, узлуксиз маънавий тарбия) оптималлаштиришга оид назарий мулоҳазалари ва амалий таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунининг 8-модда (олтинчи хатбоши), 21-модда (иккинчи, учинчи хатбошилари)ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари Қўмитасининг 2020 йил 13 августдаги 04/5-12-сон маълумотномаси). Бу эса, мазкур қонундаги 8-модда (олтинчи хатбоши), 21-модда (иккинчи, учинчи хатбошилари)ларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
антропогенез ва социогенез жараёнининг ўзаро алоқадорлиги за-монавий социумда “постмодерн жамият-шахс” диалектикаси шаклида намоён бўлаётганини постмодерн ҳолатига доир янги концептуал талқинларига оид таклиф ва тавсияларидан “Огоҳлик ва соғлом талқин – фаровонлик гарови” номли ўқув қўлланманинг мавзуларини шакллантиришда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат марказининг 2020 йил 29 июлдаги 62-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ижросининг самарадорлигини таъминлашда назарий манба бўлиб хизмат қилган.
постмодерн жамият тенденциялари таъсирида шахс ижтимоий моҳи-ятида содир бўлган трансформацион жараёнларнинг оқибатларини (ҳаётий мақсад трансформацияси, тафаккур фрагментарлашуви, қадрият ва эҳтиёжлар деформацияси, ижтимоий роллар янгиланиши, ҳаётий принциплар ўзгариши)ига оид илмий хулосаларидан Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган 2014 йил 14 февралдаги “Огоҳлик давр талаби” ва 2019 йил 8 августдаги “Муносабат” телекўрсатувларининг дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 4 августдаги 01-01/155-сон маълумотномаси). Натижада, таълим ва тарбия муассасаларида инсон шахсини камол топтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган. Натижада, фуқароларнинг постмодерн жамият тенденцияларининг шахсга салбий таъсирларига доир янги илмий маълумотлар билан танишиши, билимларининг ошиши ва уларда мафкуравий иммунитет шаклланишига хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |