Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги



Download 362,5 Kb.
bet5/21
Sana09.07.2022
Hajmi362,5 Kb.
#761981
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
10 М.Мажитов автореферат

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2016-2021 йилларга мўлжалланган АТ-03-сон “Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида маънавий маданият юксалишининг хусусиятлари” мавзусидаги амалий тадқиқот йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади постмодерн жамиятда инсон шахсида содир бўлган трансформацион жараёнларнинг салбий жиҳатларини камайтириш йўлларини аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича конструктив таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
инсон шахсини таркибий таҳлил қилиш орқали унинг ижтимоий мо-ҳиятини белгиловчи компонентларни аниқлаш;
шахс ижтимоий моҳиятини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи де-терминантлар моҳиятини очиб бериш;
постмодерн жамиятнинг ғоявий асослари ва ривожланиш тенденция-ларини ифодалаш;
постмодерн жамият тенденциялари таъсирида шахс ижтимоий мо-ҳиятида юз берган трансформацион жараёнларнинг оқибатларини аcослаш;
постмодерн жамият тенденцияларининг шахс ижтимоий моҳиятига салбий таъсирини камайтириш йўлларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти постмодерн жамият ва шахс ўртасидаги диалектик ўзаро алоқадорлик жараёни билан боғлиқ.
Тадқиқотнинг предмети постмодерн жамиятда инсон шахси ижтимоий моҳиятида юз бераётган трансформацион жараёнларни илмий асослаш билан белгиланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда тарихийлик ва мантиқийлик, анализ ва синтез, умумлаштириш, таққослаш каби мантиқий усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шахс ижтимоий моҳиятини белгиловчи таркибий компонентлар (ҳаётий мақсад, билим, ижтимоий роль, амал қилинадиган принциплар) ва уларни ривожлантирувчи детерминантлари (ижтимоий муҳит, таълим ва тарбия, миллий ғоя, ўз-ўзини тарбиялаш жараёни)ни барқарорлаштиришда жамият иманент белгилари (урф одати, эътиқоди, дунёқараши ва х.к.)ни ҳисобга олиш зарурлиги илмий аргументлар асосида далилланган;
постмодерн жамият тенденцияларининг шахс ижтимоий моҳиятига таъсирини камайтириш учун унинг субъектив детерминантларини (ижтимо-ий фанларни ўқитиш, узлуксиз маънавий тарбия) оптималлаштириш зарур-лиги мантиқан исботланган;
антропогенез ва социогенез жараёнининг ўзаро алоқадорлиги за-монавий социумда “постмодерн жамият-шахс” диалектикаси шаклида намо-ён бўлаётгани постмодерн ҳолатига доир янги концептуал талқинлар (“билим табиатининг ўзгариши”, “истеъмол жараёни мантиғи”, “кеч капитализмнинг маданий мантиғи”, “олий замонавийлик даври”, “менталликнинг муайян ҳолати”) асосида очиб берилган;
постмодерн жамият тенденциялари таъсирида шахс ижтимоий моҳи-ятида содир бўлган трансформацион жараёнларнинг оқибатлари (ҳаётий мақсад трансформацияси, тафаккур фрагментарлашуви, қадрият ва эҳтиёжлар деформацияси, ижтимоий роллар янгиланиши, ҳаётий принциплар ўзгариши) реал воқеликни визуал кузатиш асосида аниқланган.

Download 362,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish