Самарқанд давлат университети ректори Р.И. Халмурадов ҳамда Самарқанд шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаби директори ____________________________ ўртасида
Талабалар малакавий амалиётини ўтказиш бўйича тузилган ҳамкорлик
Бир томондан Самарқанд давлат университети ректори Р.И. Халмурадов, иккинчи томондан Самарқанд шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаби директори ___________________________ ўртасидаги томонларнинг тўла ихтиёрийлиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида талабаларнинг малакавий амалиётларини ўтказиш бўйича ўқув-услубий ва илмий-амалий ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу шартномани туздилар.
1. Умумий қоидалар. Томонлар шартнома мажбуриятларининг бажарилишига жавобгардирлар.
Томонлар ўртасида юзага келадиган келишмовчиликлар амалдаги қонунлар бўйича ҳал этилади.
2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 2.1. Самарқанд давлат университети:
умумий ўрта таълим мактабига ҳар томонлама ўқув-услубий ҳамда илмий-амалий ёрдам кўрсатади;
Самарқанд давлат университети математика факультети “____” _____________ гуруҳи талабаcи (ФИО) умумий ўрта таълим мактабига малакавий амалиёт ўташ учун қатнашишини таъминлаб беради ва узлуксиз назорат қилиб боради;
институт талабаларининг умумий ўрта таълим мактаби ички тартиб-қоидаларига амал қилишларини таъминлайди;
малакавий амалиётнинг юқори савияда ва самарали ўтилишини таъминлайди;
умумий ўрта таълим мактабида институт талабаларининг малакавий амалиётини ташкил этади.
умумий ўрта таълим мактабида институт талабаларининг малакавий амалиётини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади;
- умумий ўрта таълим мактабининг мавжуд моддий-техник базасидан малакавий амалиёт ўташда фойдаланишга имкон яратади; - талабалар малакавий амалиётига умумий ўрта таълим мактабининг юқори малакали ўқитувчиларини бириктиради; - талабаларнинг малакавий амалиёт давридаги фаолиятини баҳолашда умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг иштирокини таъминлайди; - малакавий амалиётга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади.
3. Шартноманинг амал қилиши 3.1. Мазкур шартнома 2022 йил “28” февральдан 2022 йил “28” мартгача амалда бўлади. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилиши асосида муносабатлар таъминланади.
4. Якуний қоидалар 4.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки томонлардан бири шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича бекор қилиниши мумкин; 4.2. Мазкур шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда амалга оширилганда ва томонларнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга масъул қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади; 4.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири учун алоҳида икки нусхадатузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир; 4.4. Мазкур шартнома иккала томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради.
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Самарқанд давлат университетиректори Р.И. Халмурадов _____________________