Тузувчилар: Зайниддин Қоржавович Қоржавов “Қурилишда менежмент” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди
Олмос Бўронович Бўронов “Қурилишда менежмент” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди
Жуманов Шерзод Норбоевич “Қурилишда менежмент” кафедраси ўқитувчиси
Лола Шухратиллаевна Тошназарова “Қурилишда менежмент” кафедраси ўқитувчиси
Ички тақризчи: Илхом Ачилович Усманов “Қурилишда менежмент” кафедраси доценти, техника фанлари номзоди
Ташқи тақризчи: Бобо Джуракулович Гиясов “Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш” кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди, доцент
“Қурилишда менежмент” кафедраси мажлисида (2019 йил “____” ____ № ______ баённомасида) ва “Қурилишни бошқариш” факультетининг илмий-услубий кенгаш йиғилишида (2019 йил “___” _________ № ____ баённомасида) кўриб чиқилган ва маъқулланган.
Чиқиш белгилари: СамДАҚИ. Шакли А 4. Буюртма № __ Адади __ Ҳажми __
КИРИШ
Мустакил тараккиёт йулини танлаб, демократик давлат куриш йулидан бораётган реслубликамизнинг бозор муносабатларига утиши шароитида ижтимоий хаётимизнинг барча сохаларида булгани каби солик тизимида хам чукур узгаришларни амалга ошириш хозирги куннинг асосий талабидир.
Ўзбекистон Республикасида иктисодиётнинг эркинлашуви ва ислохатларнинг чукурлашуви жараёни бюджет-солик тизимини хам мунтазам такомиллаштириб боришни такоза этади. Солик сиёсати солик тизими ислохатларининг мухим йуналиши сифатида иктисодиётни тартибга солиш хамда унинг баркарорлигини таъминлаш жараёнида хар качонгидан хам мухимрок булиб бормокда.
Ўзбекистон бюджетининг даромадлари бозор иқтисодиёти шароитидаги илғор мамлакатлар сингари ҳозирги вақтда асосан солиқлар орқали таъминланади.
Бошқа соҳалардаги каби мамлакатимиз мустақил бўлгандан кейин солиқ соҳасида ҳам ислоҳотлар ўтказилиб, Республикамизда жаҳон талабларига жавоб берадиган ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида амал қила оладиган солиқ тизими яратилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлатчиликнинг уч минг йиллик тарихи, солиқ тизимининг ҳам шунча йиллик тарихга эга эканлигидан далолат беради.
Солиқларнинг вужудга келиши ва шаклланиши давлат пайдо бўлиши ва ривожланиши билан боғлиқ.
Тарихдан маълумки дастлабки Мовороуннаҳр ҳудудида Бақтрия, Суғд ва ҳозирги Хоразм ҳамда Оролбўйиларида зардуштий динидаги аждодларимиз яшаган давлатлар вужудга келган. Айни вақтда давлатчиликнинг вужудга келиши ва ривожланиши уни бошқариш жараёнини ҳам ривожлантиришга олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, солиқларга қўйиладиган талабларни кучайтиради. Шу сабабли солиқ тизими мураккаблашиб ва кўп қиррали кўринишлар билан шакллана бошлади.
Солиқ муҳим иқтисодий категория бўлиб, у давлатнинг молиявий фаолиятини таъминлаш ва кафолатлашга хизмат қилади.
Солиқлар фақатгина мамлакатнинг бюджетини ташкил этишнинг асосий воситасигина бўлиб қолмай, балки улар:
Мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳажмини оширишга, рақобатга бардош берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайишига;
Кичик ва ўрта бизнесни ривожланишига, ишлаб чиқаришга жалб қилинаётган инвеститсияларнинг ошишига, умумдавлат эҳтиёжларини қондиришга, аҳолининг кам таъминланадиган қатламини ижтимоий ҳимоялашга ва бошқа ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун хизмат қилади;
Мамлакатимизда амал қилаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар роли ҳамда солиқ сиёсатини резидент ва норезидентлар билишлари лозим.
Ушбу услубий кўрсатма ноиқтисодий таълим йўналиши бўйича ўқиётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, унда жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқлар ва солиқсиз мажбурий тўловлар назарий жиҳатдан қисқача ёритилган.
Шунингдек, услубий кўрсатмада, жисмоний шахсларнинг даромадларидан ундириладиган солиқлар бўйича мисоллар ва уларнинг ечимлари, мавзу буйича топширик вариантлари хамда тест саволлари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |