МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ ВА ТЕХНИКА ҲАВФСИЗЛИГИ
ФАНИДАН ЎҚУВ ДАСТУРИ
Фаннинг мақсади
«Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги» фани давлат корхоналари, ўқув юртлари юридик шахслар томонидан бошқарилаётган қўшма корхоналар ёки фирмаларда ҳавфсизлик жараёнларини ташкил қилиш. Меҳнат муҳофазаси қоидалари, ёнғинни олдини олиш тадбирлари. Шикастланиш сабаблари ва ундан ўзини сақлаш чора-тадбирлари. Шикастланишда ёки электр токидан кўйганда биринчи ёрдам кўрсатиш масалалари ҳамда нохуш ҳолатлар олдини олиш чора тадбирларини тузиш.
Тингловчиларда ҳосил бўладиган кўникмалар
«Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги» тўғрисида чиқарилган Давлат қонунларининг аҳамиятини билиш.
Ишлаб чиқариш гигиенаси ва санитариясига қилинадиган эътибор ва бериладиган аҳамият.
Корхоналарда ҳосил бўладиган бахтсиз ҳодисалар.
Касбий касалланиш сабаб ва оқибатлари улар олдини олиш.
Корхона худудида меҳнат хавфсизлиги талаблари.
Электр хавфсизлиги, электр токини киши организмига таъсири, оқибатлари олдини олиш.
Корхона ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги, уни олдини олиш.
Ёнғинга қарши ўт ўчириш анжомларини ишлата билиш.
Тингловчиларни билим даражалари
«Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги» тўғрисидаги чиқарилган Давлат қонунлари ва уларни жойлардаги ижро ва назоратини олиб бора билиш.
Корхоналарда ҳосил бўладиган бахтсиз ҳодисалар сабаблари унга тегишли тушунтириш дафтарларини юритилиши ва шулар асосида тадбирлар тузиш.
Электр хавфсизлиги, ток урган кишига кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам ва чораларни кўра билиш.
Ўт ўчириш анжомлари, уларни сақлаш, улар билан ишлаш йўлларини билиш
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик
технологиялари бўйича тавсиялар
«Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги» фани фанини замонавий илғор педагогик ва янги компьтер, ахборот-коммуникация технологиялари,жумладан Интернет таълим жараёнига тадбиқ этилиши асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди:
- «Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги» фанидан дарс беришдатаълим жараёнида илғор педагогик услуб ва технологиялари,интерфаол таълим услуби ва ахборот коммуникация технологиялари,электрон таълим ресурслари ва мультимедиа тақдимотларидан фойдаланган ҳолда олиб борилиши тавсия этилади.
бўлакларга бўлиб,уларнинг мазмунини очиб беришда ҳар бир услубдан ўз ўрнида фойдаланиш,таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.
-Педагог ўтилаётган мавзуни мазмунига боғлиқ ҳолда Мустақил Ўзбекистондаги ўзгаришлардан тингловчи ва тингловчирни хабардор этиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |