ҚЎШИМЧА:
03.00.00 – Биология фанлари
03.00.05 – Ботаника, геогрфия фанлари
03.00.06 – Зоология, география фанлари
03.00.10 – Экология, география фанлари
03.00.13- Тупроқшунослик, география фанлари
04.00.00- Геология ва минерология фанлари
04.00.04 – Гидрология ва муҳандислик геологияси - география фанлари
05.00.00 – Техника фанлари
05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси
06.00.00 – Қишлоқ хўжалиги фанлари
06.01.03- Агротупроқшунослик ва агроиқлимшунослик – география фанлари
06.01.10 – Ер тузиш, кадастр ва ер монеторинги – география фанлари
13.00.00 – Педагогика фанлари
Билет-3
Тадқиқотчининг иш хонаси ва иш ўрни, ёруғлик ва кўриш гигиенаси; Тадқиқотчининг ишлаш хонаси, иш ўрни унга қулайлик яратиши лозим. Қулайлик хонадаги ҳароратда, ҳаво алмашиниш жараёнида ва бошқаларда акс этади. Ҳаво ҳарорати +18-25 0С, ҳаво намлиги ва ёруғлик белгиланган меъёрда бўлиши лозим, шовқиндан ҳоли бўлиши керак. Иш столи ва стўл талабларга жавоб бериши керак. Кўриш гигиенасига амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотчининг фаолиятида ишлаш, дам олиш, спорт билан шуғулланиш ва овқатланиш режимини туғри ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Дам олишни машғулот турини ўзгартириш йўли билан ҳам ташкил этиш мумкин ва ҳаказолар. Илмий тадқиқот иши билан маълум маълумотга эга бўлган барча шахслар шуғуланиши мумкин. Лекин, Ўзбекистон Республикасида илмий педагогик кадрларни тайёрлашда қуйидаги талаблар мавжуд:
Умумий ўрта таълим мактабини, лицей ва коллежларнинг битирувчилари ва бакалаврга қабул килинганлар (Олий таълим 1 босқич).
Бакалавр битирувчиларива дипломли мутахассислар (Олий таълимнинг 2 босқич магистратурага қабул қилинади).
Tayanch doktoрантура фақат дипломли мутахассис ва магистратурани битказганлар қабул қилинади.
Докторантурага фан номзодлари ёки доцент илмий унвонига эга бўлганлар қабул қилинади.
Ҳар бир тадқиқотчи ўзининг иш кунини маълум режим асосида ташкил этиши лозим. Бунда ишлаш вақти билан дам олиш ўзаро мутаносиб бўлиши керак. Лекин ҳар бир тадқиқотчига ўзига хос ишлаш ва дам олиш режими мавжуд. Мисоллар келтирилади.
Қисқаси тадқиқотчи ўзини имкониятларини ҳисобга олиб, шароитга мослашиши шарт. Ҳар бир тадқиқотчи ана шу шароитни ҳисобга олган ҳолда ўзини ишлаш ва дам олиш режимини шакллантиради.
Тадқиқотчи вақтни олий неъмат эканлигини ёддан чиқармаслиги керак. Агар инсон системали ва аниқ мақсадни белгиламаса, айни пайтда шу мақсадга ўзини бағишламаса у тезда толиқади ва унда ишга қизиқиш сўнади.
Тадқиқотчида толиқиш ҳолатлари чарчашдан эмас қандай ишлашни билмасликдан юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |