Самарадорлик саноат ишлаб чикаришининг "кузгуси" сифатида. Бозор муносабатлари шароитида самарадорликнинг урни ва ахамияти



Download 99 Kb.
bet1/6
Sana24.02.2022
Hajmi99 Kb.
#203247
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1355137438 40764

Режа:



1. Самарадорлик саноат ишлаб чикаришининг "кузгуси" сифатида. Бозор муносабатлари шароитида самарадорликнинг урни ва ахамияти
2. Ишлаб чикариш самарадорлигининг мохияти, мезони ва курсаткичлари. Харажатларнинг умумий ва киёсий самарадорлиги
З. Ишлаб чикариш самарадорлигини оширишнинг омиллари ва йуллари
Самарадорлик саноат ишлаб чикаришининг "кузгуси" сифатида. Бозор муносабатлари шароитида самарадорликнинг урни ва ахамияти
Ривожланаётган бозор иктисодиёти шароитида давлатнинг иктисодий стратегияси узок вактга мулжалланган фундаментал максадларни уртага куйиш билан бир каторда, бу максадларга эришиш воситалари, йулларини белгилашни хам уз ичига олади. Булар орасида ишлаб чикариш самарадорлигини тухтовсиз ошириб бориш асосий уринда туради.
Узбекистон давлатининг кудратини мустахкамлаш, ахолининг моддий ва маънавий неъматларга булган эхтиёжларини туларок кондириш, келажакда эса, уларни мул-кул яратиш, иктисодий ва илмий-техника сохасида энг ривоЖланган давлатлар каторидан жой олиш ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга бевосита богликдир.
Мустакилликка эришилганлиги, кудратли иктисодий ва илмий-техник салохият яратилаетганлиги, иктисодй-ижтимоий муносабатларнинг такомиллашаётганлиги ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш масалаларини биринчи уринга куйди. Бинобарин, Республика Президентининг маъруза ва нуткларида, Вазирлар Махкамасининг карорларида ишлаб чикаришнинг, жумладан, саноат ишлаб чикариши самарадорлигини оширишнинг мохияти ва ахамияти, долзарб муаммолари, иктисодиётни экстенсив ва интенсив тараккиёт йулига утказиш муносабати билан келиб чикадиган устувор вазифалар чукур ва хар томонлама тахлил этиб берилмокда.
Маълумки, ишлаб чикаришни ривожлантиришда икки хил омил: микдор ва сифат, экстенсив ва интенсив, яъни кенгайтирувчи (узайтирувчи) ва зур берувчи, кучайтирувчи омиллар харакатда булади. Бошкача килиб айтганда, агар ишлаб чикариш сохаси кенгайтирилса, экстенсив суратда кенгайган такрор ишлаб чикариш булади; агар яна хам купрок самара берадиган ишлаб чикариш воситалари кулланиладиган булса, интенсив суратда кенгайган такрор ишлаб чикариш юзага келади.
Узбекистон саноатида ана шу икки йулдан окилона фойдаланиш натижасида ишлаб чикаришнинг самарадорлиги боскичма-боскич усиб бормокда.
Самарадорлик энг куп учрайдиган умумий тушунчалардан бири булиб, иктисодий - ижтимоий тараккиётнинг хилма-хил сохаларида жуда кенг ишлатилади. Масалан, ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлиги, мехнат самарадорлиги, укиш ва укитиш самарадорлиги, даволаш ва даволаниш самарадорлиги, кабул килинган конун ва коидалар хамда ечимларнинг самарадорлиги ва хоказолар.
Самарадорлик саноат ишлаб чикариш фаолиятининг "кузгуси" хисобланади. Бу "кузгу"да ишлаб чикаришнинг барча натижаларини куриш мумкин. Маълумки, хар бир тармок, корхона, колаверса, хар бир шахс уз ишлаб чикариш фаолиятида максимум фойда олишга интилади. Бу учун маълум харажатлар килади. Ана шу фойда билан харажатлар уртасидаги фарк тармок ва корхона фаолиятининг "кузгуси" булган самарадорликда кузга ташланади. Ишлаб чикаришнинг энг юкори самарадорлиги ишлаб чикариш харажатларини минимум даражага келтиришдан иборат.
Бозор муносабатлари шароитида самарадорликнинг алохида урни мавжуд. Бозор иктисодиёти натижалиликни, фойдалиликни такозо этади. Тартибли бозорга асосланган иктисодиётда энг кам ресурс сарфлаб, куп натижага эришиш зарур. Махсулот ишлаб чикариш жараёнида 5 турдаги ресурслар тизими харакатда булади: а) моддий ресурслар; б) мехнат ресурслари; в) молиявий ресурслар; г) энергетик ресурслар; д) ахборот ресурслари; яъни информацион ресурслар. Мана шу ресурслардан окилона фойдаланиб, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш мумкин. Бундай фаолият ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш йуналишида мухим ахамият касб этади. Саноат ишлаб чикариши самарадорлигини оширишнинг аник-равшан йуналишлари Олий Мажлис томонидан кабул килинган конунлар, Президент фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг карорларида курсатиб берилган.

Download 99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish