5
САЛАВОТ
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд.
Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд.
Маъноси: Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласига раҳмат айла, Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига баракотингни эҳсон этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласи устига ҳам баракотингни эҳсон айла. Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
1
САНО ДУОСИ
Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва тааъала жаддука ва лаааа илаҳа ғойрук.
Маъноси: «Аллоҳим!
Сенинг номинг муборакдир.
Шон-шарафинг улуғдир.
Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
6.2
ДУО
Роббана атина фид-дунйа ҳасанатав-ва фил ахироти ҳасанатав-ва қина азабан-наар.
Маъноси: «Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».
4
ТАШАҲҲУД
«Аттаҳийяту лиллаҳи вас-солавату ват-тоййибат. Ассаламу ъалайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаааа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».
Маъноси: «Саломлар, намозлар ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиб-покиза сўзлар (амаллар) Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва барокати бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ҳамда расулидир».
3
КАВСАР СУРАСИ(зам сура)
Иннааа ъатойнакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шааниака ҳувал абтар.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) дарҳақиқат, Биз Сизга Кавсарни* бердик. Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир».
(Кавсар — жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сувдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди.)
3
ИХЛОС СУРАСИ(зам сура)
Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус-сомад. Лам ялид. Ва лам ювлад ва лам якуллаҳу куфуван аҳад.
Маъноси: (Эй Муҳаммад,) айтинг: «У — Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожат, (лекин) ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унга тенг бирор зот йўқдир».
3
НАС СУРАСИ(зам сура)
Қул аъуузу бирробин-наас. Маликин-наас. Илаҳин-наас. Мин шаррил васваасил хоннаас. Аллазий ювасвису фий судурин-наас. Минал жиннати ван-наас.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига, одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига яширин васвасачи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Ўзи) жинлар ва одамлардандир».
2
ФОТИҲА СУРАСИ
Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъааламийн. Ар-роҳманир роҳийм. Маалики явмиддийн. Иййака наъбуду ва иййака настаъийн. Иҳдинас сироотол мустақийм. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдуби ъалайҳим валадооооооллийн.
Маъноси: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.Меҳри-бон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, (У) Сен инъом (ҳидоят) этганларнинг (пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳид-ларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавми-дан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қавми-нинг «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиган)ларнинг эмас!
3
ФАЛАҚ СУРАСИ(зам сура)
Қул аъуузу бироббил фалақ. Мин шарри ма холақ. Ва мин шарри ғоосиқин иза вақоб. Ва мин шаррин-наффаасати фил ъуқод. Ва мин шарри ҳаасидин иза ҳасад.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига яратган нарсаси ёвузлигидан, тугунчага дам урувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан».
6.1
Дуо
Аллоҳуммағфир лий ва ли-ваалидаййа ва ли-жамииъил-муъминиина вал-муъминаати вал-муслимина вал-муслимаат.
Маноси: Аллоҳим, Мени, ота-онамни ва барча мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни мағфират қил!
Do'stlaringiz bilan baham: |