Сайтидан Малака ошириш



Download 39 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi39 Kb.
#249960
Bog'liq
23 (2)




https://uz.wikipedia.org/wiki/Malaka_oshirish сайтидан
Малака ошириш, Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш (ЎзРда) — узлуксиз таълим тизими турларидан бири, халқ хўжалигининг барча соҳасида ишловчи мутахассислар ва раҳбар ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштириш жараёни. Кадрларнинг рақобатбардошлик сифатлари ҳамда билим ва кўникмаларининг замон талабларига жавоб бера оладиган даражада бЎлишини таʼминлайди. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш ҳар бир ходимнинг Ўз мутахассислиги бЎйича сўнгги фан ютуклари, янгиликлари билан танишиш, уларни Ўзлаштириш, янги амалий иш усуллари, илгор иш тажрибаларини ўрганишдан иборат илмий назарий ҳамда амалий тайёргарлик жараёни ҳисобланади. Малака ошириш ва кайта тайёрлаш даврийлиги турли мутахассислар ҳамда раҳбар ходимлар учун турлича бЎлиб, 2—5 йилда 1 марта, зарур ҳолларда бундан қисқа муддатларда Ўтказилади. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш университетларда, малака ошириш институтларида қамда профессионал қайта тайёрлаш ҳуқуқига эга бЎлган Ўқув марказларида амалга оширилади. Мазкур жараён ишлаб чиқаришдан ажралган, қисман ажралган ва ажралмаган ҳолда бўлиши мумкин. Унинг шакли Малака ошириш таъиммуассасаси томонидан таълим дастурининг мураккаблиги эътиборга олинган ҳолда ва буюрмачининг у билан тузилган шартномаси асосидаги эҳтиёжларига мувофиқ равишда белгиланади. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш муддати турлича бЎлиб, ҳар бир ҳолда қЎйилган мақсад ҳамда вазифаларга мувофиқ белгиланади. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таъиммуассасаси Ўқув жараёнини мақсадли ташкил этиш, таъимшакли, услублари, технологиясини қЎллаш орқали тингловчиларга таъимдастурларини Ўзлаштиришлари учун зарур шароитлар яратади. Мазкур дастурлар малака ошириш таъиммуассасалари томонидан буюртмачи эқтиёжларини, шунингдек, қЎшимча касб таʼлими дастурлари мазмуни олдига қЎйилган давлат талабларини эʼтиборга олган ҳолда ишлаб чиқилади, тасдиқланади ва амалга оширилади. Мутахассисларни профессионал Малака ошириш ва кайта тайёрлаш жараёни якуний давлат аттестацияси билан тугалланади. Аттестацияни ўтказиш тартиби таълимни бошқариш бўйича тегишли давлат органлари томонидан белгиланади. Ўқув режасининг барча талабларини бажарган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли Ўтган тингловчилар Малака ошириш ва қайта тайёргарликдан ўтганлиги ҳақида белгиланган намунадаги диплом ёки сертификат оладилар. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Download 39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish