Сайёр суд мажлиси: таҳлил ва таклифлар


Сайёр суд мажлиси ўтказилган жойлар



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/33
Sana01.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#477142
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
выездные-суды

1.3. Сайёр суд мажлиси ўтказилган жойлар 
таҳлили
Аввалги бўлимда сайёр суд мажлисини суд биносидан 
ташқарида ўтказиладиган суд мажлиси эканлиги ҳақида фикр 
юритгандик. Шу билан бирга судлар томонидан ишларни 
шаффоф ва тўлақон тарзда ўтказилиши, тарафларнинг 
тортишувчанлигини таъминлаш, тарафларнинг келтирган 
важларини исботлашлари учун имкониятлари яратиш 
мақсадида эксперт, мутахассис ва бошқа ишга кўмаклашувчи 
шахсларни жалб этилиши учун албатта суд мажлис залларида 
мебел ва жиҳозларининг бўлишлиги катта аҳамиятга эга 
эканлигига тўҳталган эдик. 
Мазкур бўлимда судлар томонидан сайёр суд 
мажлислари қандай биноларда ўтказилганлиги ҳамда суд 
мажлисларини юқорида қайд этилган талабга жавоб бериш 
ёки бермаслигини таҳлил этсак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд томонидан 2017 
йилда судлар томонидан ишларни сайёр суд мажлисларида 
ўтказилган 
корхона 
ва 
ташкилотлари 
ҳақидаги 
умумлаштирилган. 


23
Ҳокимият ва МФИ биноларида
Уқув муассасаларида
Жазони ижро этиш муассасаларида
Корхона ва ташкилотларда
28,1%
8,8%
0,1%
63,0%
Жами кўрилган
ишлар сони –
379 351 та
2017 иилда судлар томонидан
саиёр суд мажлислари утказилган жоилар
Мазкур диаграммадан кўриниб турибдики, 2017 йилда 
республика судлари томонидан 1 млн.дан кўпроқ кўрилган 
ишларнинг 379.351 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган. 
Бу албатта катта ва салмоқли иш, яъни 379 мингдан ортиқ 
суд мажлиси ўтказиш учун мослаштирилмаган бино ва 
хоналарида суд мажлисларини ўтказилганлигини билдиради.
Ана энди, сайёр суд мажлислари ўтказилган корхона 
ва жойларга тўҳталсак, хусусан жами кўрилган сайёр суд 
мажлисларнинг 63 фоизи корхона ва ташкилотларнинг 
биноларига тўғри келган. Нима учун айнан корхона ва 
ташкилотлар биноларида сайёр суд мажлислари кўп 
ўтказилган? Ва улар қайси тоифадаги ишларни ташкил этади? 
Мазкур корхоналарда сайёр суд мажлисини ўтказилиши 
учун шароитлар етарлими? Албатта, ҳеч кимга сир эмас-
ки, барча корхона ва ташкилотларда ҳам сайёр суд мажлиси 
ўтказилиши учун етарли жиҳозлар билан таъминланган 
хоналари мавжуд эмас, лекин айрим худудларда ўтказилган 
мажлисларга қараганда шароит яхшироқ десак бўлади. 
Аввалги бўлимдаги таҳлилда, сайёр суд мажлислари 
иқтисодий ва маъмурий суд судьялари юқори кўрсатгичга 
эришганликларини айтгандик. Бунга асосий омиллар:
»
судларда кўрилаётган низо тарафлари юридик 
шахслар ёки тадбиркорлардан иборатлиги;


24
»
тарафларнинг вакиллари асосан олий маълумотли 
юристлар эканлиги;
»
судларга бир вақтда ўнлаб даъволар (50-60 та 
даъволар) битта даъвогар томонидан киритилиши;
»
даъво талабларининг бир хил мазмундалиги;
»
даъво талабларининг бир қанча жавобгарларга 
нисбатан берилганлиги;
»
барча талабларни бир вақтида ва бир бинода 
ўтказиш имконияти мавжудлиги;
Шунингдек, 
корхона 
ва 
ташкилотларда 
кўп 
кўрилганлигига яна қуйидаги шароитларни мавжудлигини 
ҳам келтиришимиз мумкин:
»
Корхона ва ташкилотларнинг ҳамда фермер 
хўжаликларининг коммунал ва бошқа хизмат 
кўрсатиш ташкилотларнинг кўрсатган хизмат 
ҳақлари учун (газ, электр энергияси манбаларини 
истеъмол ҳақлар, фермер хўжаликларининг 
режани бажармаганлиги асосида кимё ўғитлари 
ва ёқилғи маҳсулотлари ҳақларини юзасидан 
вужудга низолар) қарздорликни ундириш 
ишлари кўп келиб тушганлиги ва ишлар мазкур 
жавобгарларнинг биноларида кўрилганлиги 
(асосан иқтисодий судлар);
»
Корхона ва ташкилотлар биносида сайёр суд 
мажлисини ўтказиш учун шароитларининг (хона, 
мебел, элекр энергияси ва бошқалар) мавжудлиги;
»
Корхона ва ташкилотлар биноларининг хоналарида 
иситиш ва совутиш тизимининг мавжудлиги;
»
Корхона ва ташкилотлар бинолари олдида 
қўриқлаш бўлимининг мавжудлиги келтиришимиз 
мумкин.
Ҳокимият ва МФЙ биноларида ўтказилган сайёр суд 
мажлислари 28,1 фоизни ташкил этган. Бу ўтказилган сайёр 
суд мажлислари асосан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
судларга тўғри келади. Чунки, фуқаролик ишлари бўйича 
судларнинг сайёр суд мажлисларини ўтказиш жойлари асосан 


25
МФЙ бинолари ҳамда Ҳалқ қабулхоналарининг биноларини 
ташкил этади. Худуди шунингдек, жиноят ишлари бўйича 
ва маъмурий суд ишларнинг ҳам аксариятлари ҳам айнан 
ҳокимият ва МФЙ биноларига тўғри келган. Мазкур сайёр 
суд мажлислари асосан аҳолининг асосий қисми ишдан 
қайтгандан кейин ёки обеддан кейинги вақтларда ўтказиб 
келинган.
Ўқув муассасаларда ўтказилган 8,8 фоиз сайёр суд 
мажлислари ҳам асосан фуқаролик ва жиноят ишлар 
бўйича ҳамда маъмурий суд ишларига тўғри келади. Мазкур 
ишларнинг аксарияти ёшлар билан боғлиқ вужудга келган 
низоларга тўғри келади.
Жазони ўташ муассасаларида ўтказилган 0,1 фоиз 
сайёр суд мажлислари асосан жиноят ишлари бўйича судлар 
томонидан ўтказилган бўлиб, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, 
мазкур ишлар апелляция ёки кассация тартибда кўрилган 
бўлиб, жавобгарликка тортилган шахсларни айбдорлигини 
муҳокама қилиш билан боғлиқ бўлган.
Диаграммада кўрсатилгандан ташқари айрим сайёр суд 
мажлислари далаларда, дам олиб оромгоҳларида, ҳовлиларда 
ҳам ўтказилган ҳолатларини кузатиш мумкин. Мазкур суд 
мажлислари сайёр ўтказилсада, аксарият ҳолатларда очиқ 
майдонларда маслаҳатхонанинг йўқлиги сабабли маслаҳатда 
қолиш имкони бўлмаганлиги учун суднинг қарорлари суд 
биносидаги суд мажлис залларида ўқиб эшиттирилган.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish