шахсий хавфсизлик, ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, шунингдек ўз мол-мулкининиг асралиши;
шошилинч тиббий ёрдам олиш;
шартнома бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда моддий зарарнинг тўланиши, шунингдек маънавий зиённинг ўрни қопланиши;
агар турнинг умумий қиймати ошиши унинг шартлашилган қийматидан ортиб кетса, шунингдек форс-мажор ҳолатлари рўй берган тақдирда туристик фаолият субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қопламасдан шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Турист қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
15-модда. Туристнинг мажбуриятлари Турист:
шартнома шартларига;
божхона ва чегара назорати қоидаларига;
борилган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши шарт.
Турист қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.
16-модда. Туристик фаолият субъектининг ҳуқуқлари Туристик фаолият субъекти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристларга хизматлар кўрсатиш пайтида:
турнинг муддати ва йўналишини, хизмат кўрсатиш даражасини, транспорт хизмати кўрсатиш турини, туристнинг хавфсизлигини таъминлаш ва унинг мол-мулкини қўриқлаш усулини туристнинг розилиги ва хоҳиши билангина ўзгартириш;
туристнинг розилиги билан ҳамда бу хусусда тур бошланишидан камида йигирма кун олдин туристни хабардор қилиш шарти билан турнинг шартлашилган қийматини ошириш;
хизматлар кўрсатиш мумкин бўлмаган форс-мажор ҳолатлари рўй берганда, шунингдек гуруҳни тузиш учун зарур миқдорда туристлар йиғилмаган тақдирда туристларни бу ҳақда тур бошланишидан камида йигирма кун олдин хабардор қилган ҳолда туристик хизматлар кўрсатиш шартномасини бекор қилиш;
туристлар ёки туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича шериклар томонидан етказилган зарарнинг ўрни қопланишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Туристик фаолият субъекти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
17-модда. Туристик фаолият субъектининг мажбуриятлари Туристик фаолият субъекти:
Туристик фаолият субъекти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.
18-модда. Туристларнинг хавфсизлиги кафолати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристларнинг хавфсизлиги давлат томонидан кафолатланади.
Туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туристларнинг ҳимоя қилинишини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқади ва унинг бажарилишини ташкил этади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туризм соҳасида барча туристик йўналишлар бўйича туристларнинг ҳимоя қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш минтақавий дастурларини ишлаб чиқадилар ва уларнинг бажарилишини ташкил этадилар.
Туристик фаолият субъектлари туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, улар жароҳатланганда, касалланганда ва бошқа ҳолларда тиббий ва ўзга хил ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар.
19-модда. Туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари Туристик фаолият субъектлари туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
туристларга жароҳатланиш ва бахтсиз ҳодисалардан сақланиш ҳамда уларнинг олдини олиш усулларини ўргатишлари, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан йўл-йўриқ беришлари, шунингдек белгиланган йўналишнинг хусусияти ва туристларнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган хавф манбалари ҳақида уларнинг ўзини хабардор қилишлари;
туристларнинг саёҳатлар, сафарлар, мусобақалар, бошқа туристик тадбирларга тайёргарлиги устидан назоратни амалга оширишлари;
автомобиль, тоғ чанғи, велосипед, сув, мотоцикл, пиёда сафар, ғор туризми ва туризмнинг бошқа махсус турларини ташкил этиш ва ўтказишда хавфсизликнинг алоҳида талабларини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари шарт.
Туристик саёҳатларни туристлар ҳаракатланишининг фаол шаклларидан фойдаланган ҳолда ташкил этишга ихтисослашган туристик фаолият субъектлари туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, экстремал вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида хизмат кўрсатишни кўзлаб қидирув-қутқарув хизматлари билан шартномалар тузадилар. Қидирув-қутқарув хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
[ОКОЗ: