болалар, ёшлар, ногиронлар ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари туризми (экскурсиялари) учун шароит яратиш;
туристик индустрияни ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш;
тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун туристик хизматлар бозорида тенг имкониятлар яратиш;
туристларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминлаш;
туризм соҳасининг илмий таъминотини ташкил этиш ва ривожлантириш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
чет мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
[ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.10.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризм соҳасидаги ваколатлари Туризм соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
туризмни ривожлантириш давлат дастурини тасдиқлайди;
тарихий-маданий меросни тарғиб қилишни, туристик салоҳиятни сақлаш ва ривожлантиришни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди;
халқаро туристик ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;
туристик фаолият субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда услубий ва бошқа йўсинда ёрдам кўрсатади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қилади.
[ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.14.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.14.05.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органлари]
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг туризм соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қиладилар.
[ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00, 14.03.03.00.га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00 га қаранг) / 09.01.05.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.03.00.00 Туризм. Экскурсиялар. Меҳмонхона хўжалиги / 14.03.02.00 Туризм соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш]
[ТСЗ: