Такрорлаш учун саволлар
Молиявий натижалар ҳисобини ташкил этишда бухгалтерия ҳисобини вазифаларини айтиб беринг?
Бюджет ташкилотларида молиявий натижалар ҳисобини ташкил этиш тартибини айтиб беринг?
Бюджет ташкилотларида жорий молиявий натижалар ҳисобини тушунтириб беринг?
Бюджет ташкилотларида якуний молиявий натижалар ҳисобини тушунтириб беринг?
Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби
Бюджет ташкилотининг бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари бу ташкилотнинг бюджет маблағлари ҳисобига молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1-январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида амалга оширилган касса харажатлари (бунда молия йилига қўшимча вақт мобайнида ўтган молия йили учун амалга оширилган касса харажатлари ҳам ҳисобга олиниши лозим) ва мазкур вақт мобайнида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга
оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичдир. Бюджет маблағлари бўйича молиявий натижа 23 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счётида ҳисобга олинади.
23 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади:
“Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
“Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар”; 232 “Бюджетдан молиялаштириш”.
231 “Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар” субсчётида ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлари ҳисобга олинади.
Бюджет маблағлари бўйича амалга оширилган хақиқий харажатлар йил давомида 231 “Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар” субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи субсчётлар кредитланади.
Йил охирида 231 “Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар” субсчёт дебетида акс эттирилган барча хақиқий харажатлар бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи
230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг дебетига ёзиб, ҳисобдан ўчириш йўли билан ёпилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатларни бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Бюджет маблағлари ҳисобланганда
|
ҳисобига
|
иш
|
ҳақи
|
231
|
173
|
421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш хақи ҳисоблаш
табели
|
2
|
Бюджет маблағлари ҳисобига ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 25% ягона ижтимоий
тўлов ажратмалари суммасига
|
231
|
161
|
Бухгалтерия маълумотнома-
си
|
3
|
Бюджет маблағлари ҳисобига ҳизмат сафари ҳаражатлари
чиқарилганда
|
берилган ҳисобдан
|
231
|
172
|
Аванс ҳисоботи
|
4
|
Бюджет маблағлари
|
ҳисобига
|
коммунал
|
231
|
150
|
Юк ҳати
|
|
тўловлар учун тўлов ҳисобланганда
|
|
|
|
5
|
Бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий ҳаражатлар ҳисобдан
чиқарилганда
|
230
|
231
|
Бухгалтерия маълумотнома-
си
|
232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчётида бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, шунингдек ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварақлари орқали амалга оширилган тўловлар суммаси ҳисобга олинади.
Бу субсчётнинг кредитида ғазна ижросига ўтилмаган ташкилотларда бюджетдан молиялаштирилган маблағлар суммаси акс эттирилади, бунда, тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади. Субсчёт дебетига эса, жорий йилда бюджетга қайтариб олинган маблағлар суммаси, йил охирида ҳисобдан чиқарилган суммалар ва бошқалар ёзилади, бунда, пул маблағларини, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади.
Шунингдек, ушбу субсчётда юқори ташкилотдан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағларнинг ҳам ҳисоби юритилади. Бунда, юқори ташкилот томонидан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағлар суммасига 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчёти дебетланади ва 10 счётнинг тегишли субсчётлари кредитланади. Қуйи ташкилотларда эса, юқори ташкилот томонидан молиялаштириб берилган маблағлар 10 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда эса, ушбу субсчётнинг кредитида ғазначиликдаги шахсий ҳисобварақлар орқали бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар акс эттирилади, бунда, дебитор ва кредиторларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар дебетланади.
Субсчёт дебетига эса, шахсий ҳисобварақлар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича касса харажатларининг тикланиши (жорий йилги), ҳисобот йилининг охирида амалга оширилган тўловларнинг ёпилиши, шунингдек бошқа амалга оширилган тўловларни камайтирадиган маблағларни акс эттирадилар, бунда, дебитор ва
кредиторларни, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади.
Йил охирида барча молиялаштирилган бюджет маблағларни, шунингдек амалга оширилган тўловларни бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларга ёпилиши 230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг кредитида ва
232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчётнинг дебетида акс эттирилади. 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
Бюджетдан молиялаштириш бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Бюджет маблағлари ҳисобига иш ҳақи кассага кирим қилинганда
|
120
|
232
|
Шаҳсий ҳисобварақдан
кўчирма
|
2
|
Бюджет маблағлари ҳисобига ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 25% ягона ижтимоий
тўлов ажратмалари ўтказиб берилганда
|
161
|
232
|
Шаҳсий ҳисобварақдан
кўчирма
|
3
|
Бюджет маблағлари ҳисобига ҳизмат сафари
ҳаражатлари учун бериладиган маблағ кассага кирим қилинганда
|
120
|
232
|
Аванс ҳисоботи
|
4
|
Бюджет маблағлари ҳисобига коммунал
ҳизматлар учун тўловлар амалга оширилганда
|
150
|
232
|
Шаҳсий
ҳисобварақдан кўчирма
|
5
|
Бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилган касса ҳаражатлар ҳисобдан
чиқарилганда
|
232
|
230
|
Бухгалтерия маълумотнома-
си
|
Шартли мисол. Ғғазна ижросига ўтилган бюджет ташкилотининг 2011 йил мобайнидаги (молия йилига қўшимча вақтни ҳам ҳисобга олган ҳолда) бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган барча хақиқий харажатлари 50.0 млн сўмни ташкил қилди. Бу сумма, албатта, 231- субсчётнинг дебетида 2011 йилнинг охиригача йиғилиб боради.
Мазкур давр мобайнидаги амалга оширилган барча касса харажатлари 51.0 млн.сўмни ташкил қилди. Бу сумма, албатта, 232- субсчётнинг кредитида 2011 йилнинг охиригача йиғилиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |