С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet90/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Такрорлаш учун саволлар

  1. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ҳисоблаш тартибини тушинтириб беринг?

  2. Ҳизмат сафари ҳаражатлари бўйича ходимлар билан ҳисоблашувлар тартибини айтинг?

  3. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини тушинтиринг?

  4. Талабалар билан стипендиялар бўйича ҳисоблашувлар ҳисобини шархланг?

5-БОБ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ҲИСОБИ

    1. Бюджет ташкилотларида молия йилини якунлаш тартиби ва молия йилига қўшимча вақт даврида амалга ошириладиган

операциялар ҳисоби
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Давлат бюджетининг ғазна ижроси молия йили мобайнида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қўшимча вақт даврида амалга оширилади.
Маълумки “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ молия йили бу йилнинг 1 январида
31 декбарига қадар бўлган вақтдир. Демакки, юқоридаги қонунга мувофиқ молия йилининг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган даврда ва унга қўшимча вақт мобайнида давлат бюджетининг ғазна ижроси

амалга оширилиши лозим.


Вазирлар Маҳкамасининг мазкур 414-сон қарорига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан келгуси йилнинг январ ойида, яъни молия йилига қўшимча вақт мобайнида ўтган молия йили учун қуйидаги операциялар амалга оширилади:
ўтган йилги кредиторлик қарзлари тўланади;
тежаб қолинган маблағлар Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади.
Бюджет ташкилотлари томонидан молия йилига қўшимча вақт мобайнида ўтган йилги кредиторлик қарзлар, аввало, мазкур кредиторлик қарз вужудга келган харажатларнинг иқтисодий таснифи бўйича тегишли моддадан амалга оширилиши лозим. Агарда мазкур харажат моддасида маблағлар мавжуд бўлмаса, ёки ушбу кредиторлик қарзни қоплашга етмаса, у ҳолда ушбу кредиторлик қарз бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молия йилига қўшимча вақт

тугагандан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки бошқа бюджетдан ташқари маблағлар етарли бўлмаганда ёки умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда, ўтган йилнинг кредиторлик қарзлари молия органининг бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлари йўқлигини тасдиқловчи хулосаси асосида жорий молия йили харажатлар сметаларида (вақтинчалик харажатлар сметаларини ҳисобга олган ҳолда) назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилиши мумкин.
Қўшимча даврда иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш бюджетдан маблағ олувчилар томонидан қуйидагича амалга оширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қарамоғидаги бюджетдан маблағ олувчилар бўйича – қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган тегишли ҳудудий молия органининг хулосаси асосида;
республика бюджети қарамоғидаги бюджетдан маблағ олувчилар бўйича - бюджетдан маблағ олувчилар томонидан мустақил равишда қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 414-сонли қарорига мувофиқ бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган иқтисод қилинган бюджет маблағларининг нотўғри аниқланганлиги учун шахсий жавобгардирлар.
Молия йилига қўшимча вақт мобайнида амалга ошириладиган юқорида келтирилган давлат бюджетининг ғазна ижроси билан боғлиқ операциялар ўтган йилнинг бюджети ижроси билан боғлиқ бўлганлиги учун бюджет ташкилотлари томонидан ҳам ўтган йилнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларида акс эттирилиши лозим.
Жумладан, молия йилига қўшимча вақт мобайнида, яъни келаси йилнинг январ ойида тўланган кредиторлик қарзлар ўтган йилнинг декабр ойи операцияларига киритилади.
Шартли мисол. Бюджет ташкилотига 2011 йилнинг 5 январ куни телефон хизмати харажатлари учун тегишли ташкилотлардан 100.0 минг сўмга ҳисобварақ фактура тақдим қилинди. Бюджет ташкилоти томонидан харажатлар иқтисодий таснифининг тегишли моддаси ҳисобидан ушбу кредитор қарзларни тўлаш учун керакли маблағ (100.0 минг сўм) ўтган йилнинг харажатлар сметаси ҳисобидан 7 январ куни ўтказиб берилди.
Ушбу операциялар, яъни январ ойида тақдим қилинган ҳисобварақ фактура бюджет ташкилоти томонидан ўтган йилнинг декабр ойи 6-мемориал ордерида Дебет 231 ва Кредит 159 бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилиши лозим.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish