С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet124/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Такрорлаш учун саволлар

    1. Бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларни шакллантиришни ўзига хос хусусиятларини айтиб беринг?

    2. Йиллик молиявий ҳисоботлар таркиби нималардан иборат?

    3. Чоракли молиявий ҳисоботлар таркибини айтиб беринг?

    4. Молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларини тегишли бухгалтерия хужжатлари ҳамда ҳисоб регистрлари билан мувофиқлиги ҳақида нималарни биласиз



6.2 Молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартиби
Бўйсуниш бўйича юқори турувчи ташкилотга тақдим этиладиган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотнинг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Марказлаштирилган бухгалтерияда молиявий ҳисоботлар у ташкил этилган бошқарув идораси ёки ташкилот раҳбари томонидан ҳамда марказлаштирилган бухгалтериянинг бош ҳисобчиси томонидан имзоланади.
Бунда, ғазна ижросига ўтилган ташкилотларнинг тегишли молиявий ҳисоботлари, жумладан, харажатлар сметасининг ижроси хақида ҳисобот (2-шакл) ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисоботлар Ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари)нинг Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларига тақдим этиладиган жамлама молиявий ҳисоботлари тегишли равишда мазкур бошқарув идораларининг ваколатли раҳбари ва ушбу идораларнинг бухгалтерия хизматлари раҳбарлари (ҳисобчилари) томонидан имзоланади. Юқорида кўрсатилган мансабдор шахсларнинг имзоларисиз ва ташкилотларнинг муҳрларисиз молиявий ҳисоботлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида турадиган ташкилотлар молиявий ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли буйруқларига мувофиқ ўрнатилган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар бюджетларида турадиган ташкилотлар молиявий ҳисоботларни тегишли вазирлик ва идораларга, ҳокимликлар бошқармаларига (бўлимларига) улар томонидан белгиланган, лекин

қонунчилик билан ўрнатилган муддатлардан кеч бўлмаган муддатларда тақдим этадилар.


Ташкилотлар тегишли молия органларига улар томонидан белгиланган, лекин мазкур Қоидалар билан ўрнатилган муддатлардан кеч бўлмаган муддатларда жамлама молиявий ҳисоботларни тақдим этадилар. Муддатлар тегишли бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг юқори турувчи молия органига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414- сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й. 9-сон, 51-модда) мувофиқ, молия йилига қўшимча вақт этиб белгиланган давр мобайнида операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун молиявий ҳисоботларни топширишнинг алоҳида м
у Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб
д хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари
д раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.
а Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларининг иккита рўйхатини
т тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга - раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига - бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга
л оширувчи шахслар киради.
а Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган
р ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
и “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун 8-модда

М
олия вазирлиги томонидан белгиланади.


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида турадиган ташкилотлар юқори турувчи идораларга ҳисоботларни бўйсунишига қараб ҳамда улар томонидан белгиланган муддатларда тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари чораклик жамлама молиявий ҳисоботларни ҳисобот давридан кейин 25 кундан кечиктирмасдан, йиллик молиявий ҳисоботларни эса, ҳисобот йилидан кейин келадиган йилнинг 20 февралидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилган муддатлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан чораклик ва йиллик жамлама молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг табақалаштирилган муддатларини белгилайди.
Молиялаштирилиши (харажатларининг тўланиши) йил давомида бир бюджетдан бошқасига ўтказилган ёки бир вазирлик (идора) тасарруфидан бошқасига ўтказилган ташкилотларда ўтказиш санасига молиявий ҳисобот (йиллик ҳисобот шакллари ҳажмида) тузилади ҳамда у илгариги ва ҳозирги юқори турувчи идораларга тақдим этилади. Келгусида ҳисобот фақат янги юқори турувчи идорага тақдим этилади.
Ташкилотлар учун молиявий ҳисоботларни тақдим этиш санаси улар томонидан ҳақиқатда тақдим этилган сана ҳисобланади. Ҳисобот тақдим этиш учун белгиланган муддат дам олиш кунига тўғри келган тақдирда ҳисобот дам олиш куни арафасидаги сўнгги иш кунида тақдим этилади.
Вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари) ҳамда бошқа бюджет маблағларини олувчилар томонидан ҳисоботлар белгиланган муддатда топширилмаган тақдирда Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари бюджет маблағларини олувчилар раҳбарларини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда бюджетдан молиялашни (харажатларини тўлашни) чеклашлари, зарур ҳолларда эса тўхтатиб қўйишлари мумкин.
Молиявий ҳисоботларда ўчириш ва устига ёзишлар бўлмаслиги керак. Хатолар тузатилган тақдирда тегишли қайдлар қилинади, уларни ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиқлаб, тузатиш санасини кўрсатадилар. Молиявий ҳисоботларга киритилган барча тузатишлар ҳақида уларни юқори турувчи ташкилот томонидан кўриб чиқиш
пайтида мазкур молиявий ҳисоботлар тақдим этилган барча жойларга (манзилгоҳларга) мажбурий тартибда хабар қилиниши шарт.
Идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари) ҳамда бошқа бюджет маблағларини олувчилар (бюджет маблағларини бош тақсимловчилар) ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини қабул қиладилар, кўриб чиқадилар ҳамда тасдиқлайдилар, агарда қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, тегишли ҳудудий молия органлари зарур ҳолларда ўтган молия йили якунларини чиқаришда вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари) томонидан ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг йиллик молиявий ҳисоботларини кўриб чиқишда иштирок этишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарур ҳолларда молиявий ҳисоботда келтирилган маълумотлар юзасидан тушунтиришлар талаб қилиш;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари маълумотларини ҳамда уларнинг ҳужжатлар билан асосланганлигини, шунингдек, тафтиш далолатномалари ва ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш материалларини жойида кўриб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари молиявий ҳисоботлар юзасидан (ушбу молиявий ҳисоботлар бўйича ноаниқликлар ва тушунмовчиликлар юзага келганда) ўз эътироз ва таклифлари ҳақида улар тегишли молия органларига келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан ташкилотларга хабар қилади. Молиявий ҳисоботларни топширган ташкилот олинган эътирозлар ва таклифларга рози эмаслиги ҳақида 5 кун муддатда Молия вазирлиги ёки ҳудудий молия органларига хабар қилмаган тақдирда, таклифлар қабул қилинган деб ҳисобланади.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish