3.5.1 – расм. Аккредитив ҳисоб шаклини схематик кўриниши. Мол етказиб берувчи аккредитив очилганлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан кейин харидорга махсулотни жўнатади ёки иш ва
хизматлани кўрсатади. Махсулот жўнатилганлиги ёки иш ва хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи хужжатлар мол етказиб берувчи томонидан хизмат кўрсатувчи банкига тақдим этади ва банк аккредитив қилинган суммани мол етказиб берувчи ҳисоб рақамига ўтказиб қўяди. Бюджет ташкилотларида аккредитив ҳисоб шакли асосан хорижий ташкилотлар билан ҳисоблашувларда қўлланилади.
Пулни инкассаторларга топшириш, пул ўтказмалари ва бошқа ҳолларда йўлдаги пул жўнатмалари ҳисоби юритилади. Хозирги кунда бюджет ташкилотлари асосан шаҳсий ҳисобварағидан нақт пул олиш учун ғазначилик бўлимларидан олинган чекларни банклар томонидан тўлаб берилиши жараёнида йўлдаги пул маблағлари кўринишида акс эттирмоқда.
Пул хужжатлари бўйича дам олиш уйлари, санаторийлар, туристик базалар учун берилган пули тўланган йўлланмалар, почта орқали жўнатилган пуллар учун хабарномалар, почта маркалари, меҳнат дафтарчалари бланкалари ҳамда уларга илова қилинган варақлар ва бошқалар ҳисоби юритилади. Бошқа пул маблағлари 13 “Бошқа пул маблағлари” счётида қуйидаги субсчётларда юритилади.
“Аккредитивлар”;
130 “Аккредитивлар” субсчётида моддий қимматликлар етказиб берганликлари, шунингдек ишлар, хизматлар бажарилганлиги учун бошқа шаҳарлардаги мол етказиб берувчилар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро тузилган шартномалар асосида қўйилган аккредитивлар суммаси ҳисобга олинади. Бу субсчётнинг дебет томонида аккредитив қилинган маблағлар суммаси , кредит томонида аккредитив қилинган маблағни ҳисобдан чиқарилиши ёки қайтарилиши акс эттирилади.
Аккредитивлар бюджет маблағлари ҳисобидан ҳам, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳам қўйилиши мумкин.
Аккредитив ҳисоб шаклида маблағлар харакатини бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттириш мумкин
Ҳисобварақлардаги пул маблағларидан аккредитив очилганда(аккредитив очиш тўғрисидаги ариза хужжатига асосан)
130
232,
11счётнинг тегишли субсчётлари
Шахсий ҳисобварақдан кўчирма
2
Мол етказиб берувчи номига очилган аккредитивни фойдаланилган суммасига
150 ёки 159
130
Бухгалтерия
маълумотнома- си
“Аккредитивлар” субсчёти бўйича аналитик ҳисоб қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да юритилади.
“Йўлдаги пул маблағлари” субсчётида сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган ташкилотларнинг нақд пул маблағлари, пул ўтказмалари ва бошқалар) ҳисобга олинади.
Ушбу субсчёт транзит субсчёт ҳисобланади ва пул маблағларининг ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи вазифасини бажаради.
Йўлдаги пул маблағлари харакатини бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттириш мумкин
№
Муомалалар мазмуни
Дт
Кт
Асос бўлувчи
хужжат
1
Кассадан нақт пул маблағлари ҳисобварақларга ўтказиш учун инкоссаторларга топширилганда (хали шахсий ҳисобварақларга пул маблағи
етиб келмаган)
131
120
Касса чиқим
ордери, кассир ҳисоботи
2
Кассадан шахсий ҳисобварақларга ўтказиш учун инкоссаторларга топширилган нақт пул маблағлари ҳисобварақаларда кўринганда
11
счётнинг тегишли субсчётлар
и
131
Ҳисобварақлар- дан кўчирма
Йўлдаги пул маблағларининг аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади.
“Пул эквивалентлари” субсчётида дам олиш уйлари, санаторийлар,
туристик базалар учун берилган пули тўланган йўлланмалар, почта орқали жўнатилган пуллар учун хабарномалар, почта маркалари, меҳнат дафтарчалари бланкалари ҳамда уларга илова қилинган варақлар ва бошқалар ҳисобга олинади.
Бундай ҳужжатларни кассага қабул қилиш ва кассадан бериш касса ордерлари билан расмийлаштирилади. Бу операцияларнинг ҳисоби пул маблағлари бўйича операциялардан алоҳида ҳолда юритилади. Бу счётни дебет томонида пул эквивалентлари тушими, кредит томонида ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Пул эквивалентлари харакатини бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттириш мумкин