С т а н д а р т п р е д п р и я т и я



Download 123,63 Kb.
bet1/4
Sana06.07.2022
Hajmi123,63 Kb.
#745844
  1   2   3   4
Bog'liq
3 21 МАЪРУЗА 2021 22 Асбестцемент буюмлар



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ФАКУЛТЕТИ

Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани бўйича




3-(21) маъруза: Асбестцемент буюмлар.





Термиз-2021
3-(21) маъруза:Асбестцемент буюмлар.
Режа:
1. Асбест, асбестоцемент хом ашёси ва таркиби.
2. Асбестоцемент буюмларни ишлаб чиқариш ва хоссалари.
3. Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар.
4. Кселолит, фибролит, арболит хом ашёси ва хоссалари.

Таянч сузлар: асбест, асбест-цемент, хризотил асбест, амфибол асбест, дезинтегратор машиналар, голлендер, асбест-цемент бўтқаси, асбестцемент шифер, конькисимон шифер, тўлқинсимон шифер, асбест-цемент панел, магнезиал боғловчи, кселолит, фибролит, арболит



Асбест – сувли ва сувсиз магний силикатлари, шунингдек, шу гуруҳга тегишли натрий силикатларидан ташкил топган ингичка толали, кўкимтир, юмшоқ табиий минералдир. Асбест икки хил бўлади: хризотил ва амфибол. Қурилишда ишлатиладиган асбестцемент буюмлари учун, асосан хризотил асбести ишлатилади. Табиатда асбест асосан минерал кўринишида — тузилишининг толалилиги ва жуда ингичга хамда мустахкам толаларга парчаланиш хусусияти билан характерланадиган хризотиласбест (3MgO2*SiO2*2H2O) кўринишида учрайди. Табиий ҳолатдаги асбест толасининг диаметри 1 мкм. га тенг. Уни механик усулда сувда титилгандан кейинги ўртача диаметри 0,02 мм. ни ташкил этади. Хризотил асбест толасининг табиий ҳолатдаги чўзилишга бўлган мустаҳкамлиги 300 МПа гача бўлиши мумкин (пўлат мустаҳкамлигидан катта). Лекин уни эзиб, титилгандан кейин толаларининг мустаҳкамлиги 60– 80 МПа га камаяди. Цемент қоришмасига 10–20 % асбест толасини қўшиб ишланган буюмнинг чўзилишга ҳамда эгилишга бўлган мустаҳкамлиги 3–5 баравар ортади. Шунингдек, унинг зарбга бўлган бардошлилиги ҳам кескин равишда кўтарилади. Асбест толасининг ютувчанлиги юқори бўлганлиги туфайли асбест-цемент қоришманинг қотиши жараёнида у ажралиб чиқадиган (Са(ОН)2) ва бошқа моддаларни тезда ўзига сингдиради.
Буюмлар тайёрлашда ишлатиладиган асбест 8 нав ва 42 маркаларда ишлаб чиқарилади. Толалари ўртача узунлигининг ортиши билан асбест нави ҳам ортиб боради. Асбестцемент буюмлари ишлаб чиқаришда асосан калта узунликдаги толалар ишлатилади. Бундай асбестнинг 3, 4, 5 ва 6-навларига тегишли толаларининг узунлиги 0,3 дан 10 мм. гача бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда асбестнинг 10—15 % ини базальт тоғ жинси ёки тошқолни эритиб олинган минерал пахта билан алмаштириш ҳам мумкин. Шунинг-дек, асбестни тежаш мақсадида целлюлоза толалари, қоғоз чиқиндиси, ёғоч пўстлоғи кабиларни ишлатиш мумкин. Бундай толали ашёлар билан асбест аралаштирилса, уларнинг зарбга бардошлилиги 15 %гача ортади.






Оддий ва рангли асбестцемент буюмларини тайёрлашда, асосан, боғловчи модда сифатида 400 ва 500 маркали портландцемент, буюмларни буғ қозонида(автоклав) қотириш керак бўлса, қумли портландцемент, пардозбоп асбестцемент учун оқ ёки рангли цементлар ишлатилади. Минералогик таркибига кўра, 52 %дан кам бўлмаган уч кальцийли силикат асосидаги портландцемент ишлатилади. Уч кальцийли алюминат (С3А) микдори 8 %дан ошмаслиги тавсия этилади. Чунки, С3А асбестцемент буюми мустаҳкамлиги ва совуққа чидамлилигини камайтиради. Цементнинг майдалилик даражасини ифодаловчи солиштирма юзаси 2900–3200 см2/г. дан кам бўлмаслиги лозим.
Қумли портландцементни олиш учун портландцемент клинкерини туйишда унга 45 %гача кварц қуми ва гипс қўшилади, унинг солиштирма юзаси 3200—3600 см2/г дан кам бўлмаслиги керак. Бундай боғловчининг ишлатилиши портландцемент клинкерини тежашга имкон беради. Агар асбестцемент буюмлари экструзия усули билан тайёрланса, портландцемент таркибидаги тез эрувчан ишқорий моддалар микдори 0,3 %дан ошмаслиги керак. Асбестцемент қоришмасини тайёрлаётганда ишлатиладиган сувда органик моддалар ва тупроқ аралашмалари бўлмаслиги лозим. Ер ости тузли сувлари, кўлмак ёки сизот сувлари ҳам ишлатилмайди. Ишлатиладиган сувнинг сифати истеъмол суви даражасида бўлиши керак.
Асбестцемент юқоридаги ашёлардан ташкил топган қоришмани махсус технологик жараёнда тайёрлаб, кейин қотириб олинган сунъий композит қурилиш ашёсидир. Таркибида 10—20 %гача асбест бўлган асбест-цемент буюмларининг мустаҳкамлиги катта, совуққа чидамлилиги юқори, ўтга чидамли, жуда пишиқ, шунингдек, сув, эдектр ва.иссиқлик ўтказувчанлиги кичик бўлади. Асбест ва цемент қоришмасидан буюмлар тайёрлаш технологиясини илк бор чех ихтирочиси Людвиг Гачек ишлаб чиқди. Қоғоз ишлаб чиқарувчи машинада у биринчилардан бўлиб, асбестцемент матосини олишга эришди.
«Ўзқурилишашё» АУ га қарашли асбестцемент заводи Оҳангаронда қурилди. Ҳозирги кунда чет эл сармоясини жалб қилган ҳолда ушбу заводда замонавий технологиялар асосида қатор асбестцемент буюмлари (асосан томбоп тўлқинли асбестцемент шифери) ишлаб чиқарилмоқда. Республикада ҳар хил шакддаги, айниқса экструзия усули билан асбестцемент буюмлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш қурилиш саноатининг иқтисодий самарадорлигини оширади.

Download 123,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish