БАНКЛАРДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Банк филиаллари ўзининг мижозлари ўртасидаги барча тўловларни банк
хизматини кўрсатиш учун тузган шартномасига мувофиқ мустақил равишда
амалга оширади.
Банкнинг масъул ходими пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини олишда
рўйхати барча мажбурий реквизитларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича визуал
текшириш ўтказади.
ЭТҲларида банклар ва уларнинг филиаллари вакиллик ҳисобварақлари
рақамини, шунингдек, МБ ҲКМ кодини қўйиш тақиқланади.
Банк филиалида дебет ҳужжатлари (тижорат банкнинг ҳисоб-китоб
чеклари, эмиссия тўловлари)ни расмийлаштиришда қуйидаги тартиб мавжуд:
1) Эмиссия операцияларида мемориал ордер расмийлаштирилади:
ДЕБЕТ 20102, 20106;
КРЕДИТ 17301;
2) тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари бўйича операциялар учун:
ДЕБЕТ 20206, 29896;
КРЕДИТ 19903;
3) Банклар банк қонунчилик ҳужжатлари, ўрнатилган иқтисодий
меъѐрларга риоя қилмаган ҳолларда, Марказий банк дебет мемориал
ордерларни
шакллантириш
йўли
билан
банкларнинг
вакиллик
ҳисобварақларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга.
221
Киритилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжати асосида банкнинг филиалида
дастурий равишда ЭТҲ шакллантирилади, у ички назоратдан ўтади, электрон
рақамли имзо билан тасдиқланади, шифрланади ва банкнинг Тўлов (Ҳисоб-
китоб) марказига узатилади.
Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви
ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги
бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) Ташаббускор банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида филиаллардан
олинган ЭТҲларига асосан:
ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;
КРЕДИТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;
Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:
ДЕБЕТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;
КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;
2) Марказий банкнинг маълумотларни қайта ишлаш бўлимида Марказий
банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларидан олинган ЭТҲга асосан:
ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;
КРЕДИТ 11005;
Дебет операциялари (ОТ - 06) бўйича:
ДЕБЕТ 11005;
КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;
Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви
ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги
бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
222
1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ
келиб тушганда:
Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:
ДЕБЕТ 10301;
КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;
Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:
ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;
КРЕДИТ 10301;
2) Марказий банкнинг маълумотларни қайта ишлаш бўлимида ЭТҲ
келиб тушганда:
Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:
ДЕБЕТ 11005;
КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;
Дебет операциялари (ОТ - 06) бўйича:
ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази;
КРЕДИТ 11005;
Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказидан келиб тушган
ЭТҲлари филиалда ички назорат ва электрон рақамли имзоси текширувидан
ўтади. Ижобий натижа олинганда, ўтказмалар филиал ва унинг
мижозларининг тегишли ҳисобварақлари бўйича акс эттирилган ҳолда
амалга оширилади.
Агар мижознинг ҳисобварақ рақами нотўғри кўрсатилган бўлса, бу
ҳолда маблағлар олувчи учун 23206 - "Аниқланиш жараѐнидаги
трансакциялар" ҳисобварағига ѐки тўловчи учун 17305 - "Аниқланиш
223
жараѐнидаги трансакциялар" ҳисобварағига ўтказилади, ундан уч иш куни
мобайнида мақсади бўйича ҳисобдан ўчирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |