23
мустасно. Ҳисобварақларни бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимлаш ва
қайта тақсимлаш китоби дастурий равишда юритилади ҳамда қўлда махсус
дафтарда қайд этиб борилади.
Банк бош бухгалтери муҳрлар, штамплар ва
бланкларни уларнинг
йўқолишига ѐки бошқа мақсадларда ишлатилишига йўл қўйилмайдиган
тарзда сақланиши ҳамда фойдаланиши устидан назоратни таъминлаши шарт.
Банк муҳрлари ва бур чакли штампларининг ҳисоби уларни сақлаѐтган шахс
фамилияси ва лавозими кўрсатилган махсус дафтарда юритилади. Дафтар
варақлари рақамланган, боғланган ва банк муҳри, банк раҳбари ҳамда бош
бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши ва банк раҳбарининг
ѐки унинг хоҳишига кўра бош бухгалтер сейфида сақланиши лозим.
Банк ходимларининг иш жойлари шундай жойлаштирилган бўлиши
керакки, бунда мижозлар ва бошқа бегона шахсларнинг банкнинг муҳрлари,
штамплари, ҳужжатлари ва бланкларини олишларига имкон бўлмаслиги
лозим.
Ходим меҳнат таътилига чиққан, касал бўлиб қолган ѐки бошқа
сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда унга бириктирилган ҳисобварақлар
ҳамда унинг вазифалари муҳр ва штамплар билан биргаликда бошқа ходимга
топширилади ва бу ҳақда махсус дафтарда тегишли ѐзувлар қайд этилади.
Бош бухгалтер зиммасига умумий назоратни ташкил этиш ҳамда ҳар
куни бухгалтерия ва касса ишларининг барча бўғинларида ўрнатилган
тартибга амал қилинишини кузатиб бориш юклатилади. Шунингдек, банк
бош бухгалтерига бош ва ѐрдамчи китобларда операцияларни қайд этиш,
тегишли бухгалтерия ҳисоби ҳисоботларини
дастурий равишда тузиш
ишларига раҳбарлик қилиш юклатилади. Банк бош бухгалтери ишда
бўлмаган вақтда, ушбу вазифалар банк раҳбарининг буйруғига кўра унинг
ўринбосарига топширилади.
24
Мижозларнинг банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари
устидан
шикоятлари ҳамда бошқа мурожаатлари амалдаги қонун ҳужжатларига
мувофиқ қабул қилинади ва кўриб чиқилади. Мурожаат қилиш тартиби
эълонлар осиб қўйиш йўли билан мижозларга маълум қилиниши лозим.
Банк раҳбари бухгалтерия иши ҳолатини умумий кузатиш билан бир
қаторда баланс ва бошқа ҳисоботларни ўз вақтида
тузилишини текшириб
бориши, мижозларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишини мунтазам
назорат қилиб туриши шарт.
Таркибий тузилмаси Фронт-офис ва Бэк-офис сифатида ташкил этилган
йирик банкларнинг бухгалтерия аппарати шу таркибий тузилмаларга мос
равишда ташкил этилиши мумкин. Бухгалтерия аппаратини Фронт-офис ва
Бэк-офисларга ажратиш тамойиллари ва уларнинг вазифалари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: