дастлабки назорат
- Фронт-офис ѐки масъул ижрочи бухгалтер
томонидан операцияларни бажармасдан олдин уларнинг қонунчиликка мос
эканлигини аниқлаш бўйича амалга ошириладиган назорат;
ѐрдамчи китоб
- бош китоб ҳисобварақларига очиладиган шахсий
ҳисобварақлар, шунингдек алоҳида маблағлар тури ва қимматликлар бўйича
юритиладиган карточка, китоб ѐки журналлар;
жорий назорат
- Бэк-офис ѐки назоратчи бухгалтер томонидан Фронт-
офис ѐки масъул ижрочи бухгалтер маъқуллаган барча банк
операцияларининг қонунчиликка мослигини аниқлаш мақсадида қайтадан
амалга ошириладиган назорат. Жорий назорат пул ҳисоб-китоб
20
ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларининг бир-бирига мослигини
текширишни ҳам ўз ичига олади;
масъул ижрочи бухгалтер
- мижозларнинг пул ҳисоб-китоб
ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилганлиги ва банк операцияларининг
қонунийлигини дастлабки назоратдан ўтказиб, уларни бухгалтерия ҳисобида
акс эттиришга тайѐрловчи бухгалтер;
минибанк
- банк филиали биносидан ташқарида, лекин ўзи жойлашган
вилоят-шаҳар ҳудудида жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ фаолият
юритувчи банк филиалининг таркибий тузилмаси;
назоратчи бухгалтер
- масъул ижрочи бухгалтер томонидан дастлабки
назоратдан ўтказилган барча банк операцияларини жорий назоратдан ўтказиб
амалга оширувчи бухгалтер;
Фронт-офис
- банкнинг таркибий қисми бўлиб, қонун ҳужжатларида
назарда тутилган банк операцияларини амалга оширишда банк мижозлари
билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда уларга барча банк хизматлари
кўрсатувчи ходимлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга Фронт-офис бошлиғи раҳбарлик
қилади.
Фронт-офиснинг асосий вазифаси мижозлар топшириғи ҳамда банк ички
фаолияти бўйича амалга оширилиши лозим бўлган операцияларнинг
қонунчиликка мос эканлигини аниқлаш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс
эттиришга тайѐрлашдан иборат;
якуний назорат
- амалиѐт кун тугагандан сўнг, кейинги банк иш
кунидан кечикмаган ҳолда Фронт-офис ѐки масъул ижрочи бухгалтер ва Бэк-
офис ѐки назоратчи бухгалтер томонидан бажарилган барча банк
операцияларининг қонунчиликка мослиги ва мақсадга мувофиқлигини
тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган назорат;
21
Якуний назорат банк Бошқаруви ташкил қилган Якуний назорат хизмати
томонидан амалга оширилади ва у, фақат банк Бошқарувига бўйсунади.
Якуний назорат хизмати бухгалтерия аппарати бир бутун яхлит бўлган
банкларда бухгалтерия аппарати ичида, Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинган
банкларда эса Бэк-офиси таркибида алоҳида бўлим сифатида ташкил
қилинади.
22
Do'stlaringiz bilan baham: |