С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

 
 
IX-БОБ.БАНКЛАРДА 
ФАКТОРИНГ 
ВА 
ЛИЗИНГ 
ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ. 
9.1.Факторинг операциялари моҳияти ва уларнининг ҳисобини 
ташкил этилиши. 
Факторинг операциялар ҳисоби-
Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга 
олинган 03.08.2000 й. №953 «Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби 
тўғрисида»ги низомга асосан юритилади. 
Факторинг
- хўжалик юритувчи субъектлар - етказиб берувчиларни 
(мижозни) молиялашга доир банк хизматларининг бир тури бўлиб, бунда 
улар банк - молиявий агентга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар 
ѐки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар томонидан акцептланган, лекин 
тўлов талабномалари бўйича ҳақи тўланмаган тўловни, регресс ҳуқуқисиз, 
олиш ҳуқуқини берадилар. 
Банклар факторинг операцияларини уларнинг талаб қилиб олингунгача 
асосий депозит ҳисобварақлари жойлашган ердаги мижозлар билан 
шартномалар асосида амалга оширадилар. 


294 
Факторинг хизматларини кўрсатиш асосида тўловчи томонидан молия 
агентига пул талабини бажариш муддатлари 90 кундан ошмаслиги керак. 
Банклар тўловчилардан қарзни ундириш бўйича ушбу муддатда тўланмаган 
мажбуриятларга доир чораларни қонунларда белгиланган тартибда 
кўришлари керак.
Факторинг операциялари: 
1.
бюджет ташкилотларига тақдим этиладиган талаблар бўйича; 
2.
жисмоний шахсларнинг қарз мажбуриятлари бўйича; 
3.
тўловга ноқобил деб эълон қилинган корхоналарнинг мажбуриятлари 
бўйича; 
4.
зарар кўриб ишлайдиган корхоналар бўйича; 
5.
капитал қўйилмаларни молиялаш бўйича; 
6.
экспортга оид консигнация контрактлари бўйича; 
7.
компенсация ва бартер битимлари бўйича; 
8.
ишга босқичма-босқич ѐки бўнак билан ҳақ тўлаш бўйича; 
9.
тўловчи шартномада шартланган вақт мобайнида, шунингдек, сотиш 
хизмати кўрсатилганидан кейин маҳсулотни қайтариш ҳуқуқига эга 
бўлган олди-сотди шартномалари бўйича амалга оширилиши мумкин 
эмас. 
Факторинг операциясини ўтказиш чоғида банк пул маблағларини улар 
ҳақини тўлаш ҳуқуқи факторинг шартномасида кўрсатилган суммада банкка 
тақдим этилган тўлов талабномалари бўйича мижознинг талаб қилиб 
олингунгача асосий депозит ҳисобварағига ўтказади. 
Банк томонидан ўтказилган сумма билан шартнома бўйича тўлов 
талабномаси суммаси ўртасидаги фарқ банк дисконтини ташкил этади. 


295 
Тўловчида муддати ўтган кредиторлик қарзининг йўқлиги факторинг 
хизматларини кўрсатишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. 
Агар шартномада бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, банк томонидан 
пул талаби ҳуқуқининг кейин берилишига йўл қўйилмайди. 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish