С.Қ. Махмудов


Иқтисодий адабиѐтларда ҳужжатлар яъни, уларнинг бажарадиган



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

Иқтисодий адабиѐтларда ҳужжатлар яъни, уларнинг бажарадиган 
вазифасига кўра 5 турга:
1.
фармойиш берувчи ҳужжатлар;
2.
тасдиқловчи ҳужжатлар;
3.
фармойиш-тасдиқловчи ҳужжатлар; 
4.
рамийлаштириш ҳужжатлари;
5.
ахборот ҳужжатларига аж 
6.
ратилади. 
Ҳужжатлар қаерда тузилишига кўра икки турга бўлинади: банкнинг 
ўзида тузилган ҳужжатлар; хўжалик юритувчи субъектлар томонидан (миж 
озлар) тузилган ҳужжатлардир.
Банкларда амалга оширилаѐтган операцияларнинг бухгалтерия хисоби 
автоматлаштирилган шароитларда ҳужжатларнинг реквизитлари код 
кўринишида акс эттирилиши мумкин. ҳужжатлардаги реквизитлар аниқ ва 
тўғри ҳолда, кимѐвий қаламда, шарикли, сиѐҳли ручкада, ѐзув машиналари 
орқали акс эттирилиши мумкин. Ҳужжатлардаги ѐзувларни оддий қаламда 
ѐзишга рухсат этилмаслигига сабаб, ҳужжатлар архивларда узоқ сақланиши 
давомида ѐзувларнинг тўлиқ сақланишини таъминлашдир. Ҳужжатлаштириш 
жараѐнида бланкалардаги махсус қаторларда бўш қолганларига чизиқ 
тортилиши, бу мумкин бўлмаган ѐзувлар ѐзилишининг олди олинади.
Шунингдек, операциялар тиғизлиги бир меъѐрда бўлишини таъминлаш 
ва ҳужжатлаштириш ишларини тезлаштириш ва сифатли амалга ошириш 
мақсадида банкларда мижозларга хизмат кўрсатиш графиги ишлаб чиқилади. 


54 
Ушбу графикда ҳужжатларга ишлов бериладиган барча участкалардан 
ўтиши керак бўлган аниқ вақтлар кўрсатилади. Бунда иш куни давомида 
расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тўпланиб қолишига йўл қўймаслиги 
лозимлиги хисобга олинади. График тузилаѐтганда қуйидагилар: 

кунлик тушумни қабул қилишга доир ҳужжатлар пул маблағларини 
дастлабки санаш кассасидан бухгалтерия бўлими ходимлари қўлига иш 
куни бошланиши олдидан келиб тушиши, бунда иш куни мобайнида 
инкасса қилинган нақд пул тушуми ҳужжатлари кассадаги нақд пул 
тушуми санаб бўлинмаганлигидан қатъий назар соат 16.00 дан кечикмай 
олиниши, касса дафтарларини эса, касса маълумотлари билан 
солиштириш соат 18.00 гача якунланиши; 

иш кунининг иккинчи ярмида мижозлардан қабул қилинган хисоб-китоб-
пул ҳужжатларини тўлаш вақти мобайнида расмийлаштирилиши; 

мижозлардан келиб тушган ҳужжатлар шу мижозларга имкони борича 
хизмат кўрсатиш вақтигача тўлаб берилиши; 

банк мижозларининг ҳисобварақларига маблағларни киритиш ва чиқариб 
олиш учун ҳужжатлар келиб тушганлиги ҳамда ишлов берилганлигига 
қараб бухгалтериянинг бир операцион ходимидан бошқасига берилиши 
кечиктирилмаслиги; 

жорий куннинг операциялари буйича маълумотларни ХКМига улар билан 
келишилган махсус график буйича топширилиши; 

шахсий 
ҳисобварақлардаги 
ѐзувларни 
текшириш 
ҳамда 
ушбу 
ҳисобварақлардаги якуний натижаларни баланс ҳисобварақлари ва кўзда 
тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари билан солиштириш кун охирида ѐки 
кейинги куни эрталабдан кечиктирмасдан бухгалтерия ходимлари 
томонидан амалга оширилиши; 


55 

ҳужжатлар экспертизаси бўлимига улар расмийлаштирилиши биланоқ 
топширилиши ва экспертиза ҳужжатларни қоида буйича иш куни 
якунланишига камида 1,5 соат қолганда қабул қилиш тўхтатилиши 
таъминланиши лозим бўлади. 
Юқоридаги талаблар ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар тижорат 
банкларида иш кунини самарали бошҳаришни ва хисоб-китоб-пул 
ҳужжатларини 
расмийлаштиришга, 
шунингдек, 
банк 
мижозларига 
кўрсатилаѐтган хизматлар сифатини яхшилашга яқиндан ѐрдам беради ҳамда 
бухгалтерия бўлимининг иш кунини ташкил этиш жараѐнига ижобий таъсир 
кўрсатади.
7

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish