'с Х ' т у рм у м ед о в а онг 0 т и сираари п с и Х о



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana25.02.2022
Hajmi3,29 Mb.
#277542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ong osti sirlari 32564

ЁЛ ҒИ ЗЛ И К ҳ и с с и
Таниқли психолог Э рик Берн теорияси бў- 
йича, бола онгига туғилганидан то икки ёш и- 
гача ҳаёт сценарийси ёзилиб бўлар экан. Сўнг 
шу сценарий бўйича бутун ҳаётидаги воқеалар 
бир хил давом этаверар экан. Ш ароит ва одам- 
лар ўзгариб туради. Л екин одам онг ости сце- 
нарийсидаги ҳис-туйғулар бутун ҳаёт давомида


Озода Турмухамедова
16
такрорланади. Ана шундай ҳиссиётлардан бири 
ёлғизлик ҳиссидир. У қандай пайдо бўлади?
Бола туғилганда, уни биринчи бўлиб онаси 
қўлига олади. Агар бола кутилган ва онаси унга 
м еҳр билан боқса, бу боланинг ҳаёт пойдевори 
мустаҳкамлигидан дарак. О на сути билан боқил- 
ган болалар сунъий озуқа бериб катта қилин- 
ган болалардан ф ар қ қилади. Чунки болага сут 
билан бирга меҳр ҳам киради. Баъзи оилалар- 
да нимагадир болаларга аж ратиб меҳр берила- 
ди. Кимдир кўпроқ меҳр, эътибор олса, бош қа- 
си меҳрга зор бўлиб ўсади. Ёлғизлик ҳисси ана 
ш у меҳр етишмаслигидан келиб чиқади. М еҳр 
етишмаслиги боланинг онг остида катта бўшлиқ 
ҳосил қилади. Н атиж ада болада қўрқув аралаш 
соғиниш ҳисси пайдо бўлади. Бу бўшлиқ бола 
ҳаётининг ҳар хил босқичларида намоён бўлиб, 
унинг бахтсиз, омадсиз, ёлғизланиб қолишига 
сабаб бўлади. Бундан таш қари, шу ҳис туф ай- 
ли одам гуноҳ ишларга ҳам қўл уриш га мажбур 
бўлади. Қуйидаги мисолда бу ҳиснинг қанчалик 
салбий эканлигини англаш мумкин.
Бир оилада икки наф ар қи з бор эди. Учин- 
чи ф арзанднинг ўғил бўлишини ота-он а жуда 
хоҳлашади. Лекин бу оилада яна қи з туғилади. 
Она қи з туғилганидан жуда норози бўлади. «Мен 
ўғил кутгандим», деб боладан ю зини ўгириб ола- 
ди. Ш ифокорлар бир амаллаб болани эмизишга 
маж бур қилишади. О на зиммасидаги маж бурий 
вазиф аларни баж ара бошлайди. Қ орни очган 
ёки таги ҳўл бўлган чақалоқ йиғлаганда, она 
уни ж аҳл билан қўлига олар, умуман эркаламас 
эди. Хуллас, бир йилдан кейин она яна ҳом и-


17
Онг ости сирлари
ладор бўлиб, тўртинчи ф арзанд ўғил туғилади. 
О та-она ўзида йўқ хурсанд. Болага оиланинг бу- 
тун д и ққат- эътибори қаратилади. Укасини эр- 
калатиш аётганини кўриб, қизчада раш к пайдо 
бўла бошлайди. Лекин эътибор барибир унга 
қаратилмаслигини билиб, ич-ичидан ўксинади. 
О палари ҳам уни аж ратиб қўйишарди. О та-он а- 
си улар ўртасидаги муносабатларга аҳамият бе- 
ришмасди. Онаси эса зориқиб кутган ўғилчаси 
билан овора эди. Кейин қизча боғчага борди. У 
ерда у ўзини ёлғиз ҳис қилди. Бегона одамлар, 
бегона муҳит сабаб ота-онасини ж уда соғиниб 
кетарди. Лекин у боғчага ўрганиш га маж бур эди. 
С еки н-аста бош қадаги ўртоқлари билан дўстла- 
ша бошлади. У бу ерда ҳам битта нарсадан — 
ёлғизланиб қолишдан қўрқарди. Ш унинг учун 
дугоналари бирор нарса устида ж анж аллапш б 
қолишса, дарҳол ўзиникини берар, ж ойини бў- 
шатар, дугоналарининг айтганини қиларди. Ҳеч 
кимга ўз сўзини ўтказа олмасди. Боғча ёшидан 
бошлаб у бўйин эгиб, ўз позициясини бериш га 
ўрганди. Агар шундай қилмаса, у билан ўйнамай 
қўйиш лари мумкин эди. Ана шу ҳиссиёт билан 
у мактабга чиқди. Бу ерда ҳам у иккинчи да- 
раж али одамга айланди. Ўз хоҳиш ини айтолмас, 
бировнинг буйруғини сўзсиз бажарар, бош қа- 
ларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилар, ф ақат 
ёлғизланиб қолмаса бўлгани эди. Агар бирор- 
та дугонаси билан уриш иб қолса, биринчи бў- 
либ ўзи ялинар ва бу билан ўзини янада пастга 
урар эди. Дерсларни ўзлаш тириш и ҳам ўртача 
эди. Ўспирш-дик пайти келиб. бу ёлғизлик ҳисси 
янада кучаД. 
Уйда ш ароит олдк "тидек. Кичик


Озода Турмухамедова
18
укаси арзанда, жуда эрка бўлиб ўсарди. О пала- 
ри олдингидан ҳам кўпроқ буйруқ бериб, уни 
аж ратиш ар ва камситишарди. О та-онаси ҳар 
доимгидек бепарво эдилар.
Қ из вояга етгандан сўнг биринчи муҳаббати- 
пи учрагди. Унга бир синфдош йигит севги изҳор 
қилди. У бу севги изҳоридан ўзини осмонларда 
учиб юргандек ҳис қилди. Ҳаётида катта ўзга- 
риш лар бўлишини орзу қилди. Бироқ бу муҳаб- 
бат қиссаси узоққа бормади. Йигит қи з билан 
би р-и кки гаплашгандан кейин унинг жиғига те- 
гадиган гапларни айта бошлади. У қолиб дуго- 
насини кинога таклиф қилди. Бечора қи з раш к 
ўтида ёнар, қандай қилиб йигитни ўзига қара- 
тишни ўйларди. Қ из йигитсиз ҳаётини тасаввур 
ҳам қилолмасди. Чунки йигитни кўрса, к ай ф и я- 
ти кўтарилар, бола унга қарам ай ўгирилиб кет- 
са, бутун дунё кўзига қоронғи бўлиб кўриниб 
кетарди. У тинчини йўқотди. Ёлғизлик ҳисси ку- 
чайиб, соғинч ва қўрқув кўнглини бирдан ғаш 
қилиб юборадиган бўлди. У т ез-т е з йиғлайдиган 
одат чиқарди. Чунки йиғлаб билан енгил тортар
бўлмаса ичини бир нарса тирнаб, хулди қоната- 
ётгандек оғриқ сезарди. «Агар чиройли кийим - 
ларим бўлганда, йигитни ўзимга маҳлиё қилар- 
дим», деб ўйларди у. Лекин, афсуски, ота-онаси 
опалари ва кичик укасидан ортиб унга чирой- 
ли кийимлар олиб бермасди. У опаларининг 
эски кийимларини киярди. У яна ўйлай бош ла- 
ди: «Агар аъло баҳоларга ўқиганимда, у менга, 
албатта, эътибор берарди». Аммо у аъло баҳо- 
га ўқий олмайди. Чунки у қанча ҳаракат қилса 
ҳам, аълочи бўла олмаган. Уйда унинг ўқиш ига


19
Онг ости сирлари
ҳеч ким аҳамият бермайди. Тушунмаганини ту- 
ш унтирадиган одам йўқ. Бу ёқда йигит ўж арлик 
билан у билан гаплашгиси келмаяпти.
У ички изтиробларига барҳам бериб, бирин- 
чи қадамни ўзи ташламоқчи бўлди. Акс ҳолда, 
йигитни қўлдан чиқариб қўйиш и мумкин. У й и - 
гитга ўз ички ҳиссиётларини хат орқали билди- 
риш га қарор қилди. Хатни билдирмай йигитнинг 
сумкасига солиб қўйди ва ундан ж авоб кута 
бошлади. Минг афсуски, йигит эрталаб келиб, 
ҳамма синфдош лар олдида у ёзган хатни кўр- 
сатиб, устидан кулди. Бечора қиз бундай ш ар- 
мандаликка чидай олмай йиғлаб, синф дан чиқиб 
кетди. Энди унинг мактабга боргиси келмас, бир 
амаллаб мактабни битирса-ю , синф дош лари- 
ни кўрмаса бўлди эди. Ёлғизликдан қийналиб, 
ич-этин и эзиб юборди. Севгиси рад этилганидан 
ўксинди. Айбни ўзидан қидира бошлади. «Нега 
бундай бўлди?» деб ўзига савол берарди. Ёлғиз- 
лик ҳиссига камситилиш ҳисси ҳам қўш ил- 
ди. Йигит қизнинг жиғига тегадиган қилиқлар 
чиқарди. Синфдаги энг чиройли ва аълочи қизга 
унинг олдида севги изҳор қилар, байрамларда 
совғалар берарди. Бундан қизнинг баттар ж аҳли 
чиқар, эзиларди. Ўзини ҳаммадан камситилган 
ва ҳеч кимга кераги йўкдек сезарди. Хуллас, сал- 
бий ички ҳолатлар билан мактабни ҳам тугатди. 
Аммо институтга кира олмади. Тайёрлов курси- 
да тайёрланаман ва келгуси йил, албатга, тала- 
ба бўламан, деб ўз олдига мақсад қўйди. Лекин 
иккинчи йили ҳам кира олмади. Бир таш килот- 
га котиба бўлиб ишга кирди. Бироқ унинг ўзига 
бўлган ишончи буткул йўқолганди. Унга йигит


Озода Турмухамодова
20
лар қарамас, ички дунёси дард-аламга тўла эди. 
Кунларнинг бирида уни сўраб, уйига совчилар 
колди. Қ из бундан ж уда хурсанд бўлди. Энди 
гурмушга чиқади, яқи н киш иси бўлади. Яна 
совги тўғрисида ўйлай бошлади. Совчилар айт- 
ган йигит билан учраш увга чиқди. Б ироқ йигит 
ёқмади. Ш ундай бўлса-да, бош қа совчи келм ас- 
лигидан қўрқиб, розилик берди. Аммо йигит- 
га нисбатан ю рагида ҳеч қандай туйғу й ўқ эди. 
Тўй ҳам ўтди. Бош ида турмуш и бинойидек эди. 
К ейин турмуш ўртоғининг характерин и туш уна 
бошлади. У ўзин и ж уда яхш и кўрадиган эгоист 
бўлиб чиқди. Б и р -и кк и марта ж анж аллаш иб 
ҳам олишди. Ҳ омиладорлик пайтида эса эридан 
бутунлай кўнгли қолди. Аксига олиб, эри бош - 
қ а аёл билан ю риб кетди. «Сен 9 ой ҳомиланг 
билан оворасан. Ш иф окорлар ўзингни эҳтиёт 
қил, деб мени ўйлашмаяпти», деб ҳар хил аёл- 
лар билан юриб, касаллик ҳам орттириб олди. 
Сўнг улар бирга даволанишди. Бола туғилган- 
дан кейин эса: «Боланг йиғлаяпти, кечаси ухлай 
олмаяпман», деб бош қа хонага чиқиб ётадиган 
бўлди. К ейин бир аёл билан ю радиган бўлди. 
Улар қонуний аж раш м аган бўлса-да, эри уйга 
умуман келмайдиган одат чиқарди. Бечора аёл- 
да болаликдан давом келаётган ёлғизлик ҳисси 
борган сари кучайиб борарди. Ҳатто эри ҳам 
уни ёлғизлатиб кетди. Энди у бутун эътибори- 
ни ф арзан дига қаратди. Бундан ю раги бироз 
таскин топгандек бўлар, лекин ҳали ёш кўнгли 
севги-м уҳаббатни қўмсарди. Хуллас, эри билан 
муносабатлари бузилгандан сўнг бир йил ўтиб, 
қайнонаси уларни қонуний ажратди. Ш ундан


21
Онг ости сирлари
сўнг у и ж арага уй олиб чиқиш га маж бур бўлди. 
Унга эри тараф и дан ҳеч қандай моддий ёрдам 
келмасди.
Кунларнинг бирида у бир киш и билан тани- 
шиб қолди. У билан б и р -и кки учраш гандан сўнг 
ҳаётига мазмун киргандек бўлди. У киш и уйи- 
га келганда, қуруқ келмас, рўзғорига ёрдам бе- 
рарди. Бироқ унинг оиласи бор бўлиб, аёлнинг 
олдига ҳар доим ҳам келолмас, ф ақат вақтинча 
учраш иш ини айтиб, кайф иятини бузарди. У кел- 
са, хурсанд бўлиб кетар, бағри тўлгандек бўлар, 
кетаётганда эса яна ёлғизлик ҳисси кучайиб, 
ичидан ўкириб йиғлагиси келарди. О хири эр - 
какнинг хотини уларнинг муносабатидан хабар 
топиб, ж ан ж ал қилиб эрини олиб кетди. У яна 
ёлғиз қолди. Қ ариндош -уруғлари, опалари билан 
учрашганда ҳам, ҳеч ким унинг кўнглига қ ар а- 
мас, унга ҳаётдан ютқазган, омадсиз бир одамга 
қарагандек қарарди. Э рка укасидан пул сўрагу- 
дек бўлса, яна пул сўраб келдингизми, деб усти- 
дан куларди. Чунки ишлаб топган пулини иж ара 
ҳақига етказолмасди. Хуллас, қариндош лардан 
фойда йўқлигини билиб, уларга қўл силтади.
Кўп ўтмай у ян а бир киш и билан учраш а бош - 
лади. У ҳам бошда меҳрибончилик қилиб, кўнг- 
лини олишга ҳаракат қилиб кўрди. Лекин у ўта 
кетган қизғанчиқ экан. Ф ақат гап билан кўнгли- 
ни олар, моддий ёрдамга келганда жуда қурум- 
соқ эди. У ҳам бироз вақт ўтмай изсиз йўқолди. 
Ёлғизлик ҳисси борган сари кучайиб борар, энди 
соғинч, камситилиш, ўзини бировлардан жуда 
паст кўриш ҳислари пайдо бўлди. Ишда ҳам, 
ш ахсий ҳаётда ҳам ҳеч қандай ю туққа эрипш


Озода Турмухамедова
22
олмаганини англаб етди. Кечалари йиғлаб чиқар, 
эрталаб яна ўша ўзига ёқмайдиган кам маошли 
ишига борар, иж ара пулини топиш учун бош қа 
биноларда пол ювиб, кечқурун уйга чарчаб к е- 
ларди. Қ изи эса уйда бир ўзи қоларди. Унинг 
ҳаёти шундай зерикарли ва бахтсиз ўтарди. У 
эркаклар билан севги-м уҳаббат ёки модд,ий ёр - 
дам илинжида эмас, ёлғизликдан қутулиш учун 
гаплашишни хоҳларди. Унда на аёллик ғурури, 
на покизалик қолганди. Ш унинг учун эркаклар 
у билан кўп вақт қолмас, би р-и кки учрашувдан 
кейин кетиб қоларди. Ҳаттоки бир киш и унга 
очикдан-очиқ: «Сен билан учрашганимдан кейин 
ишларим ю риш май қолди, сенинг қадаминг м ен- 
га ёқмади», деди. Бу каби гаплардан бечора аёл- 
нинг ички дунёси борган сари изтиробга тўлиб 
борар, бу юзига ҳам урарди. Унинг олдинги ҳус- 
нидан асар ҳам қолмаганди. Энди у ички қи й - 
ноқларни камайтириш учун психотроп дорилар 
ичар, ҳамма нарсага б еф ар қ бўлиб қолганди.
Бу мисолда ёлғизлик ҳиссининг пайдо бўли- 
ши аёлнинг ички дунёсига салбий таъсир қил- 
ган. Аёлнинг онг остида болалигидан она меҳри 
етишмаслиги туфайли бўш лиқ ҳосил бўлган. Бу 
бўшлиқ ёлғизлик, қўрқув, соғиниш каби салбий 
ички ҳислар билан тўлган. Ш унинг учун аёл- 
нинг ҳаёти омадсиз кечди. Одам қанча қи й н а- 
либ, изтироб чекса, ҳаёти шунга мослашиб қо - 
лади. Шу боис, борди-ю , биринчи севги бахтсиз 
бўлса, инсон ўз устида ишлаши, ички бўшлиқни 
иж обий ҳислар билан тўлдириши керак. Бунинг 
учун мактабда ўқитувчилар, психологлар ўқув- 
чиларга тўғри йўлланма бериб, уларни ижодга,


23
Онг ости сирлари
билим олишга, ю туқларга эриш ишга ундаши ло- 
зим. Шунда бола ёшлигидан ютукдарга интилиб, 
ўз кучига ишониб, олдига катта мақсадлар қўя- 
ди. Бу унинг ҳаёти давомида учрайдиган қийи н- 
чиликларни енгиб ўтишига ёрдам беради.
Ёлғизлик ҳиссини йўқотиш учун ам ерика- 
лик психолог Поль Брэг шундай деб ёзади: «Бу 
дунёга ёлғиз келиб, ёлғиз кетасиз. Агар оилан- 
гиз ва дўстларингиз бўлса, жуда ҳам яхши. Л е- 
кин сиз ёлғиз яш аш ва ўзингизга ўзингиз яхши 
ҳамроҳ бўлишни ўрганиш ингиз керак. М ен кўп 
вақт ёлғиз бўлганман ва бу вақт давомида мен 
ўзимни яхш и тушуниб олдим. Сиз қанча кўп иш 
ва иж од билан машғул бўлсангиз, ички дунёнгиз 
шунча бойийди. Натиж ада ёлғизликни сезм ай- 
сиз. Агар ўз устингизда ишлаб, асабларингизни 
мустаҳкам қилсангиз, салбий ҳислар ўз-ўзидан 
йўқолади. Ўз севган касби билан машғул бўлган 
одам бахтлидир».

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish