«РУҲият оламида» Тўгарагини ташкил этиш бўйича тавсиялар


Ҳаёт Гўзал.Сиз ҳаётни қандай тасаввур қиласиз, (Қизиқарли ҳикоя)



Download 1,49 Mb.
bet31/37
Sana21.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#34298
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
Bog'liq
«РУҲИЯТ ОЛАМИДА» ТУГАРАГИ

10.Ҳаёт Гўзал.Сиз ҳаётни қандай тасаввур қиласиз, (Қизиқарли ҳикоя)

™....ҲАЁТ ГЎЗАЛ....™


Қиз жуда чиройли эди. Бошқа қизлардан фарқли равишда ҳаётга öзгача нигоҳ ила қарарди. 19 ёшли соҳибжамол қизни табиий равишда севувчилар эди. Лекин уни атрофдаги йигитлар умуман қизиқтирмас,
қанақадир öзгача бир севгини кутарди. Юрагининг туб- тубидан унинг келишини ҳам ҳис этиб турарди. Бир куни дарсга келганида, партасининг устида турган қип- қизил атиргулни кöрди. Гул бандигабириктирилган қоғозчага атига икки жумла ёзилганди: "Ҳаётгöзал..." Негадир қизнинг лабларида табассум уйғонди... Кейинги кунларда яна бир-икки бор бу ҳолат такрорланди. Қип- қизил атиргул ва доимги бир хил дастхат. Қиз бу гулларнинг соҳиби ким эканлигига жудаям қизиқарди... Кунларнинг бирида қиз уйқудан уйғониб, деразадан кöчага қаради ва бирдан öзгача ҳаяжонланиб кетди. Рöпарадаги дöкончанинг оппоқ деворига ҳар хил бöёқларда катта қилиб юрак шакли чизилган, унинг ичига қиз исмининг бош ҳарфи ёзилганди. Энг ажойиби эса, сурат тагига öша сирли дастхат қöйилганди: "Ҳаёт гöзал..." Қиз энди доим öша сирли йигит ҳақида öйларди. Унинг öзини кузатиб юрганлигини ҳам яхши биларди. Одамлар орасидан унинг қиёфасини ахтарарди. Авваллари доим öйчан юрадиган қиз энди кулиб, жилмайиб юрар, бу табассуми уни янада жозибадор кöрсатарди. Қиз öзига юборилаётган ҳар бир гулни қöлига олиб завқланар, чиндан унга ҳаёт жудаям гöзал кöринарди. Баҳор тонгларининг бирида велосипедда сайрга чиққан қиз мусаффо ҳаво ва хиёбондаги яшил гöзалликдан завқланарди. Лекин велосипед ғилдиракларини ҳаракатлантирувчи занжир öрнидан чиқиб кетиб, қиз тöхташга мажбур бöлди. У занжирни жойига öрнатишга уринарди-ю буни ҳеч эплолмасди. - Балки ёрдамим керакдир? Қиз ёнига келиб тöхтаган велосипедли йигитга қаради. - Йöқ, öзим... - Мана бундай қилиш керак, - йигит қизнинг велосипеди занжирини öрнига қöйди, - Ана бöлди. - Раҳмат! Қиз йигитга эътибор билан қаради. Йигит бöй- басти келишган, кöркамгина йигит "Айниқса кулиши öзига жуда ярашаркан",- öйларди қиз. - Арзимайди. Йигит öз велосипедига öтириб, қанақадир ёқимли куйни хуштак қилиб чалганича қиздан узоқлашди. Қиз эса унинг ортидан бир зум термулиб қолди... Қизга атиргуллар кела бошлаганига бир ойдан ошганди. Лекин, қиз ҳалигача öша сирли йигитнинг кимлигини билолмасди. Шундай кунларнинг бирида қиз у- бу ишлар билан ушланиб, жудаям кечга қолиб кетди. Аксига олиб ҳавонинг авзойи бузуқ, кучли момақалдироқ бöлаётганди. Қиз такси ушлаш мақсадида коллеж ёнидаги бекатга келганида аллақачон öта шиддатли ёмғир бошланганди. Уйи яқин-у бунақа пайтда ёлғиз кетишга ҳам қöрқиб турганди. Камига бекатда ҳеч ким йöқ, осмонни қоплаган қоп- қора булутлар атрофни янада қоронғу кöрсатарди. Ҳаммасидан момақалдироқнинг ваҳимали овози қизни чöчитарди. Шу маҳалда унга таниш, ёқимли овоз эшитилди: - Балки ёрдамим керакдир? Бу öша тонгдаги велосипедли йигит эди. Қиз жуда севинди. Бу öша йигитни яна кöрганлиги учунми ёки бошқа сабабданми öзи ҳам билмасди. Лекин йигитга дилидагини айтмади: - Йöқ, öзим ... Йигит ҳам жилмайди: - Ёмғир ҳали- бери тинмайди. - Нима, мени машинангизда уйимгача кузатиб қöймоқчимисиз? - Менда яхшироқ фикр бор. Йигит шошиб қаергадир югуриб кетдию, зумда қайтиб келди: - Хöш, қалай? Қиз йигитнинг қöлидаги оқ ва пушти рангли соябонларни кöриб жилмайди. - Баҳор ойларида ёмғир маҳали пиёда юриш завқли,- деди йигит. Улар ёнма-ён кетиб боришаркан, қиз öзига юборилаётган гулларнинг соҳиби шу йигит эканлигини öйлай бошлади. Буни текшириб кöриш учун йигитга савол берди: - Сиз йöлингизда учраган ҳар бир қизга шунақа ёрдам қиласизми? - Ҳар бирига эмас ... ҳаммасига. Улар кулишди. Қиз уйи томон кетишаётганда икки томонга кетган кöчанинг йигит қайси тарафга бурилишига жуда қизиқаётганди. Муюлишда йигит қизнинг уйи тараф бурилгач, қиз севинди. "Бу öша йигит", - öйларди - Менимча уйингиз шу тарафда бöлса керак. Чунки нариги тарафда шифохона ва бошқа бинолар, атига бир-икки ховли бор. Адашмасам тöғри кетяпмиз,- қизнинг фикрини öқигандек жавоб берди йигит. - Ҳа, яқин қолди, - хуноб бöлди қиз, - айтингчи, ҳаётни қандай таърифлайсиз? - Менимча бунақа шароит ва вақт учун ноöрин савол,- кулди йигит. Улар қизнинг уйига яқинлашишганди. - Буёғига öзим кетаман, сизга катта раҳмат. - Соябон сизда қола қолсин, менга оқ ранглиси кöпроқ ёқади. "Ей Худо, - ҳаёлидан öтказарди қиз, - менинг пушти рангни ёқтиришимни ҳам биларкан!" - Майли хайр, - йигит ортга öн қадамлар ташлагач қиз уни тöхтатди: - Ҳей! Йигит öгирилиб қаради. - Саволимга жавоб бермадингиз. Йигит öша ёқимли табассумида жилмайди ва баланд овозда бақирди: - Ҳаёт гöзал! Қизнинг юраги жуда- жуда тез ва баланд урарди. Қиз айни дамда баланд мусиқа эшитаётгандек öз юрагининг дукурини эшитиб турарди. У ҳаяжонланганидан ёмғирни ҳам илғамасди. У таниш ёқимли мусиқани хуштак қилиб чалиб кетаётган йигитнинг ортидан қараб қолди... Эртаси кундан бошлаб қизга негадир гул келмай қöйди. Қиз энди жуда ҳам öйчан бöлиб қолди. У йигит ҳақида кун-у тун öйларди. Худди ҳозир балки ёрдамим керакдир, деб пайдо бöладигандек туюларди. Лекин йигитдан ҳам атиргуллардан ҳам дарак бöлмасди. Шу бир- неча кун ичида қиз öзи билмаган ҳолда йиғлаб ҳам юборарди. Ҳа, қиз севиб қолганди. Лекин буни ҳали öзи билмасди. Ниҳоят бир куни öша кутилган овозни эшитди: - Салом! - Салом, - жавоб берди қиз. - Бироз айланиб келмаймизми? - Баҳор ойларида ёмғирсиз ҳавода пиёда юриш ҳам завқлими? - Албатта. Улар биринчи марта кöришишган хиёбонни сайр қилишди. Қизиқ мавзуларда суҳбатлашишди. Ниҳоят йигит қизга бир дона қип-қизил атиргул тутди. Қиз гулни олдию унинг бандига кöз югуртирди. Қоғозча йöқ эди. Савол наздида йигитга қаради. Йигит ҳар доимгидек кулиб турарди. - Мана у, - йигит қöлларини ёзди. Унинг кафтига бöёқ билан öша дастхат ёзилганди: "Ҳаёт гöзал..." Кейинги кунлар худди ширин туш каби тез öтарди. Қиз йигит севги изҳор қилганидан кейин öзи ҳам уни севишини англаб етди. Чиндан улар    
у-н ҳаёт жудаям чиройли ва завқли кöринарди. Қиз қачонлардир  кутган ҳаёлий рöё ҳақиқатга айланганидан бахтиёр эди. Жуда ҳам чиройли муҳаббат эди бу... Йигит рассом эди. Қизга жуда чиройли табиат манзараларини кöрсатарди. Қиз худди эртаклар оламига тушиб қолгандек бахт ва севгидан сармаст яшарди. Йигит қизга портрет совға қилди. Қиз öз суратига қаради. Жудаям нафис ва чиройли чизилганди. - Нега мени булутлар орасида турибман? Сöради қиз. - Чунки сен менинг фариштамсан,- жавоб берди йигит. Ҳар бир куни гöзал эди бу севгининг... Лекин öшанда қиз ҳали öзини олдинда нималар кутаётганини билмасди... Куз келгач, бир куни улар одатий учрашадиган хиёбонга йигит келмади. Қиз анча вақт кутди, хавотир олди. Эртасига йигит билан кöришганида йигитнинг нимадандир хафалигини пайқади. Йигит одатдагидек жилмаярди, лекин бу табассум ортида жуда ҳам öзгача маҳзунлик сезиларди. - Нима бöлди? - Ҳеч нарса. Кеча унутибман, кечир азизам. Шунча вақтдан бери атига ярим дақиқага кечикмаган йигитнинг учрашишларини унутиб қöйиши мумкинлигига қиз ишонмасди. Лекин öша куни у ҳеч нарса демади. Кейинги кунларда улар яна одатдагидек вақтларини хушчақчақлик билан öтказишарди. Лекин қиз негадир йигитнинг кöзларига боққанида яширин бир маънони сезарди. Йигитнинг доимги табассуми бу  сирни қиз билиб олишига имкон  бермасди. Йигит қиз билан  кöпроқ  вақт бирга бöлишга уринарди.  Соатлаб ёнма-ён  öтирардилар...  Бир куни қиз яна узоқ вақт  хиёбонда йигитни кутиб қолди.  Йигитдан хабар  бöлавермагач  кетмоқчи бöлди. Лекин шу  вақтда узоқдан йигит кöринди.  -  Салом, - деди яқин келгач.  -  Нега бунақа юряпсиз,  оёғингиз оғрияптими? - Ҳа,  жин  урсин, велосипеддан йиқилдим.  Улар  одатдагидек öриндиққа  öтирган  кöйи, қуёш ботишини  томоша  қилдилар... Öша ондаёқ  қизнинг  юраги нимадандир öта ғаш  эди.  Балки, öша куни қизнинг  юраги  йигит билан шундай сöнгги  бор  ёнма- ён öтирганликларини  сезгандир... Эртасига қиз  йигитнинг  шифохонада эканлигини  эшитганида, карахт бöлиб  қолди.  Минг хавотир ила тезда етиб  келди.  Уни йигитнинг ёнига  қöйишмади.  Билса, йигит жуда оғир касал  экан.  Кечаги кун тонгда касали  хуруж  қилган ва касалхонага  келтиришган экан. - Унга  юриш  мумкин эмаслигини айтгандик.  Лекин у кечроқ  касалхонадан қочиб  кетибди. Мана оқибати. У  оёқларини ҳис қилмайди. Шол...  Қиз  титраб кетди. Кöзларига қуйилиб  келаётган кöз ёшларини  тöхтата  олмасди. Хамширанинг сöнгги  гаплари öта даҳшатли овоз  бöлиб,  қизнинг қулоқлари остида  жарангларди: У оёқларини ҳис  қилмайди... Шол... Йигит  уйғонгач  қиз унинг ёнига кирди.  Йигитнинг  аҳволини кöриб, баттар сиқилди.  У  йиғларди, йигит кöзларини  шифтга  тикканча гап бошлади: -  Биласанми, сени биринчи марта  кöрганимда мактабда 7- синф  эдинг. Öшанда пушти лента  тақволгандинг... Йигит бироз тин  олгач давом этди: - Бирам  чиройлисанки... Сен билан жуда  ширин ҳаёт кечираман деб  öйлагандим... Буни қара,  барибир  пешонага ёзгани  бöларкан... -  Бас қилинг! Қиз кöз ёшларига  эрк  берди. Жуда ҳам эзилиб  йиғларди. -  Йиғлама. Бери кел, муҳим бир  гап  айтаман. Қиз йигит айтгандек  қилди.  Йигит қизнинг юзини  силаганча  шундай деди: - Қачон  ҳаётда  нимадандир сиқилсанг, кимнидир  соғинсанг, кöз ёшларингни  мана  бундай қилиб сидириб ташла, -  йигит бармоқлари билан қизнинг  кöзларидаги ёшни артди,-  Чунки  ҳаёт гöзал... Қиз шу куни  тонгга  қадар йиғлади. Öша тунда у  йигитни қанчалар севишини  тушунди.  "Мен барибир умрбод у билан қоламан",- қарор қилди қиз. эртасига шифохонага келган қиз йигитни тополмади. Унга йигитни тонгда Германияга олиб кетишганлигини айтишди. Қиз ҳолсиз деворга суяниб қолди. Унинг бошида миллион хил ҳаёллар айланарди. Нега? Öйларди у. Шу  маҳалда унга бир хамшира  қип-  қизил атиргул келтириб берди. Қиз  йигит  берган сöнгги гул бандидаги  қоғозчани титраган қöллари  билан  аранг очди. Унда шундай  ёзилганди: " Биласанми,  докторлар  менинг тирик қолишимга  деярли  умид йöқ дейишди. Инсулт  хавфи  кундан- кун ошиб бораркан.  Сен  мени барибир ташлаб  кетмасдинг.  Мен эса сенинг жудаям  бахтли  бöлишингни истайман... Мен  жуда  узоққа кетяпман. Биласан-  а,  сени жудаям севаман. Агар  сен  ҳам мени заррача севсанг,  öтинаман, мен учун ҳам  бахтли  ҳаёт кечир. Сира ҳам  йиғлама.  Йиғлаганингда мени юрагим  оғриётган бöлади.  Келишдикми?  Мен учун эса барибир ҳаёт  гöзал. Эҳтимол, эртага  уйқудан  уйғонмасман, лекин ҳаётим  жуда гöзал. Чунки унда сен  борсан..." Қиз мактубни  қучганича жуда узоқ  йиғлади...  Қиз икки йил йигитнинг хотираси  билан  яшади. Кейин йигит  айтганидек  яшашга ҳаракат қилди. Бир  йигитга турмушга чиқди.  Аммо  унинг ҳаёллари тубида ҳамон  эски хотиралар ҳукмронлик  қиларди.  Ҳар лаҳзада уни ёд қилиб  яшарди. Öғиллик бöлганида,  унга  йигитнинг исмини қöйди... Тақдир  қизга ҳали анча синовларни  тайёрлаб қöйган экан.  Фарзанди  туғилгач кöп öтмасдан, эри  автоҳалокат туфайли дунёдан  кöз  юмди. Қиз тағин кöз ёшлари  тубига  ғарқ бöлди. 4 йил вақт öтиб  кетди. Энди қизнинг ҳаётдаги бори öғли ва хотиралари эди. Ўғлини боғчага кузатиб қўйгач, қиз бир вақтлар йигит билан учрашув жойи бўлган хиёбонга келди. Узоқ öтирди. "Ҳаёт гöзал" деб, кулиб турадиган йигитнинг қиёфасини кöз олдига келтирди. Орадан шунча 8 йил öтган  бöлсада, унинг муҳаббати бир  қатра бöлсин, камаймаганди...  Уйга  келгач, юраги соғинчдан  бошқача ураётганлигини ҳис  қилди ва öзи "ширин хотиралар"  деб  атайдиган қутини очди.  Öзининг  портрети, öша пушти зонтик,  дастхатлар... Ҳамма-  ҳаммасини бир-  бир кöриб чиқди. Уйга кириб  келган öғил ойисининг  йиғлаётганини кöрди. У секин  ойисининг ёнига келди. - Ойи,  қачон ҳаётда нимадандир  сиқилсангиз, кимнидир  соғинсангиз, кöз  ёшларни мана бундай  сидириб ташланг... Қиз кöз  ёшларини артаётган öғлига  ҳайрат билан тикилиб қолди. -  Буни  ким... ким айтди? - Бир амаки  ойингни сира ҳам йиғлатма  дедилар,  расм чизишни ҳам  öргатдилар. Қизнинг юраги  қачонлардир йигит ёмғирли  кечада "Ҳаёт гöзал"  деганидаги каби зарбли урарди.  "Наҳотки у тирик бöлса?" Қиз  тонггача  мижжа қоқмади.  Аллоҳдан умидлари пуч бöлиб  чиқмаслигини сöради. Эртаси  кун  боғчага бориб, расм  мураббийини сöради. Уни бир  хонага кузатиб қöйишди.  Хонага  кирган қиз бурчакда турган  янги чизилган суратни таниди.  Қачонлардир тонгда  уйғонганида дöконча  деворига  чизилган юрак шакли эди бу.  Қиз  жудаям ҳаяжонланарди. -  Балки  ёрдамим керакдир? Ғалати  овоз,  қиз 8 йил кутган овоз  эшитилди.  Öгирилганида қаршисида öша  ром  қилувчи табассуми билан йигит  турарди... Йигитни Берлинда 3 йил  давомида даволашган,  кейин 2 йилга  яқин ногиронлик  аравачасида яшаган,  ниҳот  кейин бутунлай соғайиб  кетганди.  Улар анча вақт бир- бирларига  термулиб қолдилар. Қизнинг  саккиз  йил олдингидек чиройи йигитнинг  öша  вақтлардагидек жозибадор  табассумига қарши турарди.  Қиз  шу йиллар ичида илк марта  севинганидан йиғларди. Йигит  қизга  яқин келди. - Қачондир  нимадандир сиқилсанг, кимнидир  соғинсанг, кöз ёшларни  мана  бундай сидириб ташла...  Кейинги жумлани улар бараварига айтишди: - ЧУНКИ ҲАЁТ ГÖЗАЛ..™



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish