Руҳий ҳолат Xoshimov A. Rahmatova z qosimova Y


 Kишининг руҳига, руҳий кайфиятига, ички кечинмаларига оид, улар билан боғлиқ бўлган. Руҳий холат. Руҳий кўтаринкилик. Руҳий эзилиш



Download 86 Kb.
bet2/2
Sana27.06.2022
Hajmi86 Kb.
#711565
1   2
Bog'liq
рухий холат

1. Kишининг руҳига, руҳий кайфиятига, ички кечинмаларига оид, улар билан боғлиқ бўлган. Руҳий холат. Руҳий кўтаринкилик. Руҳий эзилиш ‘’Муттасил руҳий азоб чеккан одам хамиша янги зарбаларга чоғланиб туради’’.С. Ахмад, «Уфқ». Хафиза ноумид уйга келди. У сўник, кaйфи паст эди. Бaъзи қизларга ўхшаб ички руҳий холатини яшира олмас — xaфалиги дарров билиниб қоларди.’’ Мирмухсин «Умид» .
Руҳий енгиллик (ёки тетиклик) Kaйфияти яхшилик, димоғи (кaйфи) чоғлик, xурсандлик. “Kaсалдан турган хар қандай одамда бўладиган алланечук бир руҳий енгиллик унинг хам қалбига қувонч тўлдирди.’’ Ў,Хошимов «Қалбинга қулок сол» . ‘’ Keчаги бахтиёр дамларини эслашнинг ўзиёқ Ёдгорга баланд бир руҳий тетиклик берган эди.’’ Ў,Хошимов «Қалбинга қулоқ сол» . . Мaънавий 1. Руҳий озиқ. ‘’Аллаларда онанинг дунёси фарзандга бўлган муҳаббати , орзу-ўйлари аксэтади.’’ "Саодат" . Унда атрофимизда бўлаётган экология халокати эмас, балки руҳий оламнинг халокати акс эттирилган’’."Муштум" .
◆ [Суннатилло махсум Шукруллога :]’’ Сен уларга руҳий озиқ берасан , мен моддий томондан суяйман’’. Шукрулло, «Жавохирлар сандиғи» 

Ҳиссиёт бу одамнинг юксак эҳтиёжларини қондириш ёки қондирмаслик қобилиятининг мавжудлиги ва психик образ ярата олиш натижасида унинг теварак атрофдаги оламга бўлган муносабатларнинг онгда акс эттирилишидан иборат жараён.


Инсон умри давомида борлиқдаги нарса, кимса, воқеа ва ходисаларга ўзининг ижобий ёки салбий муносабатини билдиради бу унинг ҳиссий кечинмалари бўлиб, эмоция орқали намоён қилади. Эмоциясиз инсон мавжуд эмас, хар биримизда эмоция мавжуд. Эмоция кундалик ҳаётимизни ва тажрибамизни бойитади. Ҳиссиётлар руҳий жараёнларнинг энг мухим томонларидан бирини ташкил килиб, инсон томонидан борлиқни ҳис қилишни характерлайди.
Ҳиссиётлар 2 ҳил вазифани бажаради. Булар сигнал ва бошқарувдир. Сигнал бизга ташқи муҳитдан таъсир эттирилган стимул вазифасини бажаради ва биз сигнални сезгиларимиз орқали қабул киламиз. Шу орқали биз таассуротларни фарқлаймиз ва мувофиқ равишда эмоциямизни маълум қиламиз. Шунинг билан бирга эмоционал реакция мавжуд булиб у қуйидагича тавсифланади:
Эмоционал реакциялар юзага келаётган кечинмаларни, уларни чақирувчи ташки ҳолатларга боғлиқлиги билан характерланади. Бундай реакциялар бизнинг борлиққа кандай кўз билан қарашимизга боглик. Адабиётлар таҳлили ва методологияси кишилар идрок қилаётган (кўраётган, эшитаётган), бажараётган, ўйлаётган, орзу қилаетган нарсаларга бефарқ бўлмайдилар. Бир хил предметлар, шахслар, ҳаракатлар, воқеалар бизни қувонтиради, бошкалари хафа қилади, яна бошқалари ғазаб-нафратимизни уйғотади. Биз хавф остида қолганимизда қўрқувни ҳис қиламиз. Душман устидан ғалаба қозониш ёки қийинчиликни енгиш бизга завқ бағишлайди. Одамларнинг ўзи билаётган ва бажараётган нарсага муносабатини бошдан кечириши ҳис–туйғулар (ёки эмоциялар) дейилади. Ҳис–туйғуларнинг манбаи биз идрок қиладиган, иш кўрадиган предметлар ва ходисаларнинг хусусиятларини вужудга келтирадиган эҳтиёжлар, интилишлар, истаклардир. Бизнинг фаолиятимизни (меҳнат,ўқиш, ўйин) унинг муваффақияти ва мағлубиятини ҳам ҳис–туйғулар уйғотади. Ҳиссиёт воқеликнинг акс эттирилишидир. Инсон айни бир пайтда тирик организм ва жамият аъзоси бўлиши билан бирга, ўз миясида алоҳида шахс сифатида, айрим объектлар билан қиладиган объективлар билан қиладиган объектив муносабатларни акс эттиради. Инсон миясида оламнинг акс этишни ана шундай ўзига хос томони ҳиссиёт соҳаси ёки инсон шахсининг эмоционал томони ҳисобланади. Ҳиссиёт – инсон миясида унинг реал муносабатларининг, яъни эҳтиёжлар субъектининг унинг учун аҳамиятли бўлган муносабатларнинг акс эттирилишидир.
"Ҳиссиёт” тушунчасини фақат тирик мавжудотлар миясида уларнинг эҳтиёжларини қондирадиган ва қондиришга қаршилик қиладиган объектларга бўлган муносабатларни акс эттириш хақида гап кетганда қўллаш мумкин. Белгилари хусусан, яққол намоён бўладиган, ҳиссиётларнинг ичдан кечиришдан иборат бўлган руҳий жараён содир бўлишининг конкрет шаклигина эмоция деб аталади. Масалан: ватанпарварлик, муҳаббат, жавобгарлик ҳиссини эмоция деб бўлмайди. Чунки уларни биз ташқи томондан кўролмаймиз, ҳис қилолмаймиз, булар ҳиссиёт бўлганлиги туфайли фақатгина ички дунё орқали ҳис қила оламиз. Aммо аффектив ҳолатда эмоцияни яққол сезамиз. Аффект бу – ташқи ёки ички омиллар таъсирига жавобан пайдо бўлувчи, сомотавегатив кўринишлар билан намоён бўлувчи, қисқа муддатли ёки манфий эмоциядир. Шу билан бир қаторда “Паталогик аффект” ҳам мавжуд. Паталогик аффект–тўсатдан, интенсив руҳий жароҳатга жавобан юзага келувчи, онгнинг жароҳатловчи кечинмалар концентрациясидир. Кўпчилик учун қизиқ ва муҳим ҳисобланган ҳиссий–эмоционал ҳолат бу стрессдир. Стресс – организмнинг носпецифик реакциясидир, хар қандай нохуш таъсирга жавобан умумий мослашув синдроми. Стресс – жиддийлик ҳолати. Кескин вазият сабабли юзага келадиган эмоционал ҳолатлар стресс еки жиддийлик ҳолати деб аталади. Стресс – турли жисмоний ва ақлий ишлар ҳаддан ошиб кетиб, хавфли вазият туғилган пайтларда, зарурий чораларни тезлик билан топишга тўғри келганда вужудга келадиган ҳаракатдир. Стресс ҳолатининг пайдо бўлиши ва ўтишининг психологик ҳусусиятларини билиш учувчилар, космонавтлар, электростанция операторлари, диспечерлар, машинистлар, хайдовчилар, судьялар, корхона раҳбарлари, ўқувчилардан имтихон оладиган педагоглар ва бошқалар учун ҳам муҳимдир.
Стресс даражалари:
Физиологик
Психологик
Хулк-атвор
Стресснинг ривожланиш босқичлари:
Хавотир
Қаршилик кўрсатиш
Ҳолсизлик босқичи
Тадқиқот натижалари



Симуляция –одамнинг бирор касал билан оғримай туриб ўзини ёлғондан касалликка солиш.



Бунда инсон ўз-ўзида касаллик белгиларини вужудга келтиради. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлиб, инсонлар бундан кўпинча вазиятдан чиқиб кетиш ёки ўз-ўзларини қутқаришда фойдаланишади. Қўрқув бу – қўрққан нарсамиз ҳақида кўникма ва тажрибага эга бўлмаганлигимиздир. Бизда қўрқувнинг мавжудлиги биз қўрқаётган нарса ёки ҳолатлар ҳақида тўлақонли билимга эга эканлигимиздадир.
Қўрқув хавфли ҳодисани кутиш ва таранглашув ҳисси билан намоён бўлади.



Фрустрация – (алданиш, режаларнинг издан чиқиши, хафагарчилик) муаммоларни ҳал қилиш ёки мақсадга эришиш йўлидаги фаолиятни издан чиқарувчи руҳий ҳолат.
Фрустрацияни келтириб чиқарувчи сабаблар, фрустраторлар дейилади. Фрустрацияни енгиш –барқарорликнинг йўлга қўйилиши. Фрусртация ҳар хил одамларда барқарор ва ўтиб кетувчи бўлади. Фрустрация асосан салбий ҳиссиётларни қўзғатади. Фрустрациянинг турлари:
Тажовузкор ҳолат
Апатия
Депрессия
Ғамгинлик туйғуси
Ўзига ишонмаслик
Кучсизлик
Маъюслик
Праксик ҳислар. Инсон амалий ҳаётининг исталган соҳаси мақсадга мувофиқ ақлий фаолиятга шахснинг уларга нисбатан муайян муносабатда бўлиш соҳасига айланиб қолади.
Бу биринчи навбатда одам бирор мақсадни англабгина қолмай, уни эътироф этадиган ёки инкор қиладиган, бу мақсадларга эришиш йўлларини баҳолайдиган, таъсир қилиш усуллари ва қуролларини маъқуллайдиган ва маъқулламайдиган, уларнинг тўғри танланганлигига шубҳаланадиган, ниҳоят муваффақият ёки муваффақияцизлик ҳиссини кечирадиган меҳнат фаолиятида кузатилади.
Меҳнат инсон ҳаётининг асоси бўлиб, инсоннинг меҳнатга бўлган ҳиссий муносабати юксак ҳислар орасида муҳим ўринни эгаллайди. Ахлоқий ҳислар. Ахлоқий ҳисларда одамнинг бошқа кишиларга, жамоа ва ўзининг ижтимоий бурчларига бўлган муносабатлари ифодаланади. Инсон бу ҳисларни кечирар экан, маълум ахлоққа, яъни ижтимоий ахлоқ қоидалари ва нормалари мажмуига асосланиб, бошқа кишиларнинг хатти-ҳаракатларига ёки руҳий хусусиятларига ҳамда ўзининг хатти-ҳаракатларига баҳо беради.
Шахснинг етакчи ахлоқий ҳисларидан бири бу бурч ҳиссидир. Бу ҳис одам яшаб ва ишлаб турган тор доирадаги жамоа (оила, мактаб, ишлаб чиқариш корхонаси) манфаатлари нуқтаи назаридан туриб ҳаракат қилиш лозимлигини англаганда ҳам кечирилади. Одам ўзининг ижтимоий бурчлари нималардан иборат эканлигини билиб ва тушунибгина қолмай, балки уларни бажариш зарурлигини ичдан ҳис қилиб қайғуради. Кишилар ҳаёти ва фаолиятида ўзаро ёрдамлашиш, ҳамжиҳатлик, интилиш ва манфаатлар бирлигига асосланган ўртоқликдир.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки
барча нарса инсонинг рухий холатига боғлиқ эканлиги маълум бўлди.
Download 86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish