Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари оқимининг йил давомида тақсимланиши ва йиллараро ўзгарувчанлиги”


III БОБ. ЎРТА ЗАРАФШОН ҲАВЗАСИ ДАРЁЛАРИ ОҚИМИНИНГ ЙИЛЛАРАРО ТЕБРАНИШИ ВА ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ



Download 7,45 Mb.
bet10/12
Sana04.06.2022
Hajmi7,45 Mb.
#637093
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
БМИ ТАЛАНТ 2022 11.05

III БОБ. ЎРТА ЗАРАФШОН ҲАВЗАСИ ДАРЁЛАРИ ОҚИМИНИНГ ЙИЛЛАРАРО ТЕБРАНИШИ ВА ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ
3.1 Дарёлар оқимининг йиллараро тебраниши
Маълумки, дарёларнинг оқим миқдори йиллараро тебраниб, яъни ўзгариб туради. Масалан, дарёда бир йили сув кўп бўлса, иккинчи йили эса унга нисбатан камроқ бўлиши мумкин. Бунинг сабаби, аввало, иқлимий омилларга, қолаверса, бошқа қатор омилларга боғлиқ. Шу туфайли дарёлар оқимининг бундай ўзгаришлари аниқ бир қонуниятга бўйсунмайди. Лекин, дарёнинг ихтиёрий йил учун олинган оқими миқдори унинг маълум бир ҳисоб даври, масалан, 25-30 йиллик гидрологик қатор учун аниқланган ўртача миқдори атрофида тебраниб туради.
Дарёлар оқимининг бир неча йиллар, масалан, 25–30 йил давомида узлуксиз кузатишлар натижасида ҳосил бўлган қаторини тасодифий гидрологик миқдорлар қатори деб қараш мумкин. Тасодифий миқдорлардан ҳосил бўлган қатор эса ўзгарувчан – вариацион қатор дейилади.
Битирув малакавий ишининг ушбу бобида дарёлар оқимининг йиллараро тебраниши ва ўзгарувчанлиги масалаларини ўрганишга ҳаракат қилдик. Шу мақсадда, дастлаб, дарёлар оқимининг ўртача кўп йиллик кўрсаткичлари ва уларнинг метеорологик омиллар таъсирида йиллараро тебраниши муаммолари кўриб чиқилди. Сўнг дарёлар ўртача йиллик ва ойлик сув сарфларининг ўзгарувчанликлари статистик баҳоланди.
Дарёлар оқимининг йиллараро тебраниши метеорологик омиллар (атмосфера ёғинлари, ҳаво ҳарорати, намлик) таъсири натижасида рўй беради. Ёмғир ва қор сувлари ҳисобига тўйинадиган дарёларда йиллик ёғин миқдорининг меъёр (норма)га нисбатан кўп бўлиши дарё оқимининг ҳам ортишига олиб келади. Доимий қор ва музлик сувлари ҳисобига тўйинадиган дарёларда эса ёзги ҳаво ҳароратининг меъёрга нисбатан юқори бўлиши дарё оқимининг кўпайишига сабаб бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам дарё оқимига таъсир этувчи бошқа омиллар иккинчи даражали бўлиб қолади.
Битирув малакавий ишида биз ўрганаётган дарёлар оқимининг йиллараро тебраниши масалаларини ўрганишга ҳаракат қилинди. Шу мақсадда ҳар бир дарёл ва сойлар учун 60 йиллик, яни 1961-2020 йиллар оралиғидаги кузатиаш маълумотлари олинди. Олинган маълумотлар таҳлил қилиниб, танланган 10 та дарёлар ва сойлардаги кузатиш маълумотлари бўлмаган йиллар учун аналог дарёлар танланиб олинди. Тўпланган маълумотлар асосида, яъни 10 та дарёлар ва сойлар бўйича ўртача йиллик сув сафрларининг йиллараро тебраниш графиклари чзилди. Графиклар асосида ўртача йиллик сув сарфларининг тренд тенгламалари, тренд йўналиши аниқлиги ўрганилаётган ҳар бир дарё ва сойлар учун ҳисоблаб чиқилди.

Ургутсой-Ургут ш

Q, м3



Q, м3


Сазағансой-Сазаған қ.

Тй




Оқтепасой - Оча қ.






3.1-расм. Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро тебраниши.

Юқоридаги графиклардан кўриниб турубдики, Ургутсойда (Ургут ш.) 1966 йилдан 2020 йилгача ўртача йиллик сув сарфларини тебраниши нотекс бўлган. Энг катта ўратча йиллик сув сарфлари 1969 йилда кузатилган бўлиб, унинг миқдори 1,34 м3/с га тенг бўлган. Кейинги 1970 йилдан бошлаб Ургутсойда (Ургут ш.) сув сарфи камайиб борган. Энг кичик ўртача йиллик сув сарфи 0,17 м3/с бўлиб, бу кўрсаткич 1977 йилда кузатилган. Ургутсойда (Ургут ш.) кўп йиллик ўртача сув сарфи 0,41 м3/с га тенг ва бу кўрсаткич 1978 йилдагига мос келади. Тренд чизиғидан кўриниб турубдики, кўп йиллик ўртача сув сарфлари миқдори аста-секинлик билан пасайган.


Омонқўтонсойда (Омонқўтон қ.) кўп йиллик ўртача сув сарфлари тебраниши, графигда кўриниб турганидек, Ургутсойга нисбатан тренд чизиғи кўтарилган. Омонқўтонсойда (Омонқўтон қ.) энг катта ўртача йиллик сув сарфи 2019 йилда (2,01 м3/с) кузатилган бўлса, энг кичик ўртача йиллик сув сарфи 2008 йилда (0,34 м3/с) қайд этилган. Кўп йиллик ўртача миқдорга тенг бўлган йиллик ўртача сув сарфи 2000 йилда (1,05 м3/с) қайд этилган (3.1-расм).
Ўрта Зарафшон дарёсидаги ўрганилаётган дарёлар ва сойларида ўрача йиллик сув сарфларининг йиллараро тебраниш графикларидан кўришимиз мумкинки, ўртача йиллик сув сарфларининг ўзгариши вақт бўйича нотекс характерга эга. Дарё ва сойларда энг катта йиллик ўртача сув сарфлари, асосан, 1969 йилда кузатилган ( Сазағансойда 0,83 м3/с, Тусинсойда 6,5 м3/с 2000 йил, Оқтепасой 2009 йил 0,78 м3/с, Қарағочсой 1,81 м3/с ва Бегларсойда 1,54 м3/с ).
Ургутсой, Сазағансой ва Тусинсойларнинг ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро тебраниш графикларидан (3.1-расм) ўтказилган тренд чизиқлари йиллар давомида пасайиб боришини кузатишимиз мумкин. Ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро тебраниш графикларида, Омонқўтонсой ва Бегларсойларда тренд чизиқлари юқоридаги сойларга нисбатан акси кузатилиб, тренд чизиқлари кўтарилиб борган. Бу эса дарёлар ва сойларда йиллар давомида сув миқдорининг аста секинлик билан ортиб борганлигини билдиради (3.1-расм).
Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг тренди қонунниятларини ўрганиш ката амалий аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам битирув малакавий ишида шу масала бўйича компютерда бажарилган ҳисоблаш ишлари жадвал кўринишида умумлаштирилди (3.1-жадвал).
3.1-жадвал
Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг тренд тенгламалари
ва уларнинг аниқлиги



Т.р.

Дарё-кузатув жойи

Tренд тенгламаси

Aниқлиги

1

Ургутсой - Ургут ш

y = -0,0007x + 0,4259

R² = 0,0008

2

Oмонқутонсой -
Омонқутон қ.

y = -0,0207x + 1,3813

R² = 0,1317

3

Оқдарё – Оғалиқ қ.

y = -0,0054x + 1,1865

R² = 0,0072

4

Сазағансой - Сазаған қ.

y = -0,0053x + 0,04603

R² = 0,0741

5

Тегирмонсой – Сағишмон қ.

y= -0,0136x+0,4549

R² =0,0333

6

Тўсинсой - қуйииши

y= -0,0234x+1,7399

R² =0,0228

7

Оқтепасой – Оча қ.

y= 0,006x+0,259

R² =0,0012

8

Қарағочсой – Мавлон қ.

y= 0,0046x+0,2745

R² =0,0179

9

Майдонсой – Олмаота қ.

y= -0,0298x+0,7886

R² =0,087

5

Бегларсой-Янги Оқчоб қ.

y = -0,0045x + 0,75

R² = 0,0097

Жадвалда келтирилганидек, ўрганилаётган дарёлар ва сойларнинг 2 тасида тренд тенгламалари мусбат белгига эга бўлдик. Демак, 2 та дарёда ўртача йиллик сув сарфлари секин-аста ортиб бораётганини гувоҳи бўлдик. Қолган 8 тасида эса тренд тенгламалари манфий белгига эга бўлдик.





Download 7,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish