Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари ва давлат бирлашмалари



Download 47 Kb.
Sana04.04.2022
Hajmi47 Kb.
#527269
Bog'liq
Осиёнинг қадимги халқлари ва давлат бирлашма


Aim.uz

Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари ва давлат бирлашмалари
Ўрта Осиё ҳудудида яшаган қадимги қабилалар уюшмалари ҳақида аниқ фикрлар мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, милоддан аввалгиVI-V асрларда ўлкамизда истиқомат қилган йирик қабила уюшмаларининг жойлашган ҳудудларини аниқлаш имкони бўлган.
Улардан энг йириги сак қабилалари бўлиб, улар учта қабилавий бирлашмадан ташкил топган: хаумаварка саклари, тиграхауда саклари ва тиайпарадарайа саклари.
Хаумаварка саклари асосан Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган бўлган, Хаумаварка саклари Мурғоб водийсида, Амударёнинг юқори оқимларида, Олой ва Фарғона водийларида ҳамда Шарқий Туркистонда яшаган деб тахмин қилинади.
Йирик қабилалардан яна бири тиграхауда саклари (ўткир бош кийимли саклар) бўлган. Антик давр тарихчилари тиграхауда сакларини массагетлар билан ҳам тенглаштирганлар. Бу қабила бирлашмаси милоддан аввалги VI-V асрларда Ғарбий Осиёнинг жуда катта ҳудудида: Амударёнинг қуйи оқимларидан ҳамда Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларидан то Орол денгизининг шимолигача бўлган бепоён чўлларда кўчиб юрганлар (сак-массагетларнинг асосий қисми даставвал Орол денгизининг жануби-шарқида, Окс (Амударё) ва Яксарт дарёларининг оралиғида жойлашган бўлган). Милоддан аввалги IV-III асрларда уларнинг ҳудуди бирмунча кенгайиб, Каспий денгизининг жануби-шарқий соҳилларидан то Қозоғистоннинг марказий минтақаларигача бўлган катта кенгликларда кўчиб юрганлар. Антик давр муаллифи Страбон ўзидан олдинги тарихчиларнинг асарларидан фойдаланиб: “Каспий денгизидан бошлаб кўпчилик саклар дайл деб аталади, булардан шарқда яшовчи қабилалар массагетлар ва саклар деб номланган, қолганлари эса умумий ном билан скифлар деб аталган”, - деб ёзган. Страбон бу ахборотида сак-массагетларнинг ҳудуди нақадар кенг бўлганлиги билан бир вақтда уларнинг жамоа ҳаётини ҳам тасвирлаб, бир қанча қабилалар ва қабила иттифоқларидан йирик этник уюшма тузилганлигини ҳам аниқ кўрсатади. Ўша даврларда массагет саклари йирик қабила уюшмаси бўлиб, таркибига бир неча қабила уюшмалари, жумладан, даҳлар, дербеклар, сакаруклар, апасиаклар, ассийлар, аугаллар ва бошқалар кирган.
Тиайпарадарайа (денгиз орқасида, денгизнинг нари томонида яшовчи) саклари ҳам қадимги йирик қабила бирлашмаларидан саналган. Бу сакларнинг келиб чиқиши асли Каспий денгизининг шимолида, Урал тоғолди минтақаларида яшовчи массагет қабилаларидан бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Саклар хўжалигида чорвачилик катта ўрин тутган. Бу қабилалар қорамол, майда чорва ҳамда отларни кўпайтирганлар. Йиллар давомида чорвадорлар янги ем-хашак майдони топиш учун ҳаракат қилганлар, ўтроқ ҳаёт улар учун муҳим саналмаган.
Даштлар, саҳролар ва Амударё бўйларида массагет қабилалари яшаганлар.
Шундай қилиб, милоддан аввалги VI –IV асрлардаги ўтроқ аҳоли ва кўчманчи сак, массагет қабилалари Ўрта Осиё аҳолисининг кейинги асрлардаги этник тараққиётига замин тайёрлаб берган.
Кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиёда илк давлатларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни аҳамонийларгача бўлган даврда деб ҳисоблайдилар. Илмий адабиётлар Ўрта Осиёда аҳамонийларгача бўлган даврда қуйидаги давлат уюшмалари ҳақида сўз юритади:
Арёшайёна – Ўрта Осиёдаги қадимги вилоятлар уюшмаси.
Арёнамвайжо. “Катта Хоразм ” ёки Амударёнинг қуйи оқимидаги Хоразм давлати.
Қадимги Бақтрия давлати.
Ўрта Осиёнинг жанубида жойлашган ўнлаб янги типдаги воҳа-давлатлар сўнгги бронза ва илк темир даврида баъзан йирик сиёсий бирлашмалар – подшоликларга бирлашар эди. Ўрта Осиё жанубида булар Бақтрия ва “Катта Хоразм” эди. Йирик подшоликларнинг ташкил топишида ички ижтимоий-иқтисодий омиллардан ташқари ташқи субъектив омиллар ҳам муайян ўрин тутган. Мазкур омиллардан бири Месопотамиянинг уришқоқ давлатлари – Мидия, Оссурия, Митания томонидан солинган хавф эди.
Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар асосида ушба рўйхатга Суғдиёнани ҳам киритиш имконияти пайдо бўлди.
Баъзи тадкиқотчиларнинг таъкидлашича, аҳамонийлардан олдин хоразмликлар Парфия чегараларидан шарқий йўналишда, Копетдоғ ёнбағирларида жойлашганлар. Хоразм давлатининг маркази Марв ва Ҳирот атрофида бўлиб, бу давлатни форслар эгаллаганларидан сўнг хоразмликлар қуйи Амударё – ҳозирги Хоразм вилоятига кўчиб борганлар деб фараз қилинган. Ушбу назарияга кўра, милоддан аввалги VI асрда қадимги форслар хоразмликларни жанубдан қуйи Амударё ерларига сиқиб чиқарганлар.
С.Толстов, Я.Ғуломовлар ушбу назарияга қарши бўлиб, хоразмликлар Ўрта Осиёнинг жанубидан кўчиб келмаганлар, Хоразм давлати қуйи Амударёда қадимги замонлардаёқ вужудга келган, деб хулоса қилганлар.Бу давлатнинг чегаралари ҳозирги Хоразм вилояти ҳудудидан анча кенг бўлган. Қадимги Хоразм марказларидан бири Кўзалиқир шаҳри қалин ва мустаҳкам мудофаа девори билан ўралган. Бундай марказлар атрофида кўплаб деҳқонлар қўрғончалари, боғлар ва далалар жойлашган эди. Қадимги Хоразмда ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ривожланган. Шаҳарларда савдо-сотиқ қизғин кечган.
Ўрта Осиё ҳудудида милоддан аввалги VII асрда ташкил топган энг қадимги давлат бирлашмаси Қадимги Бақтрия давлатидир. Бақтрияликланинг юрти Сурхон водийси, Афғонистоннинг шимоли-шарқи, Тожикистоннинг жанубий ҳудудларида жойлашиб, турли ёзма манбаларда Бахди, Бақтриш, Бақтриёна, Бақтрия, Бахли, Бахлика деб тилга олинган. Бу давлат ҳудудида ҳозирда Қизилтепа, Ерқўрғон, Узунқир ва Афросиёб шаҳар харобалари топилган. Дастлаб Бақтрия таркибига Марғиёна ва Суғдиёна ҳам вилоят сифатида кирган бўлиши мумкин. Бу даврда аҳоли нисбатан зич жойлашган ўтроқ воҳаларда деҳқончилик жадал ривожланган. Бу воҳалар ҳосилдор тоғолди текисликларида ёки дарё этакларида жойлашган бўлиб, нисбатан деҳқончилик учун қулай шароитга эга бўлган.
Уй-қўрғонлар ва айрим қишлоқларда яшовчиларнинг асосий машғулотлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлашдан иборат бўлган. Ер ҳайдаб деҳқончилик қилиш, анҳор қазиб дарёлардан сув чиқариш, канал ва ариқларни доимо тозалаб туриш, сунъий суғориш ишларини йўлга қўйиш, дон экиш, чорва учун хашак бўладиган ўсимликларни ўстириш, ҳаёт манбаи бўлиб қолади.
Айрим уйларнинг ичида махсус устахоналар қолдиқлари топиб текширилган. Бу устахоналарга оила аъзолари тошдан ёғочдан, лойдан қамишдан, чармдан ва теридан хўжаликка, рўзғорга керакли буюмларни ишлаб чиқарганлар.Масалан,тошдан ишланган деҳқончилик қуроллари (ўроқлар, ёручоқлар, ҳовончалар), сопол идишлар, чироқлар, урчуқ бошлари, бўйра ва тери тўшамлари кабилар уй ҳунармандчилиги маҳсулоти ҳисобланган. Уй ҳунармандчилиги буюмлари ва қуроллари билан бир қаторда шаҳар марказларининг ҳунармандчилик устахоналарида сопол идишлар, металл қуроллар, зеб-зийнат буюмлари ишлаб чиқарилган.
Қишлоқ жамоалари ўртасида товар айирбошлашда ”пул” вазифасини кулолчилик ва темирчилик буюмлари, озиқ-овқат ва чорва маҳсулотлари бажарган. Қишлоқ жамоаларида етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми шу жойнинг ўзида, яъни айрим жамоалар ўртасида истеъмол қилинган. Етиштирилган маҳсулотнинг маълум қисмларини бозорга олиб бориш хўжаликда ёки рўзғорда махсус қуроллар (буюмлар, кийим-кечаклар) заруриятидан келиб чиққан. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг турли ҳунар касбларига боғлиқ бўлгани учун маҳсулотнинг ортиқча қисмини айирбошлаш анъанаси янада ривожланган. Савдо асосида анъанавий хўжаликлар ва ҳунар турлари тараққий этган. Бу жараён ишлаб чиқаришни жадаллаштирган.
Ташқи савдо (вилоятлар мамлакатлар ўртасида)да пул ўлчовини хом ашё, қимматбаҳо ҳунармандчилик буюмлари (металл идишлар, яроқ-аслаҳалар, зеб-зийнатлар), қимматбаҳо тош, олтин ва кумушлар бажарган. Ўрта Осиёдан бошланадиган савдо йўллари Қадимги Шарқ мамлакатларига олиб борган. Шу йўллар орқали Бақтрия тоғларида қазиб чиқарилган ложувард, Хоразмда феруза, Суғдиёнада олтин ва қалай, йилқи ва туялар Эрон, Месопотамия ва Олд Осиё бозорларига олиб борилган. Ктесий хабарига кўра, Бақтрия олтинва кумуш конларига бой бўлган. Оссурия подшолигининг савдогарлари бронзадан ишланган идишларни, яроқ-аслаҳаларни олтин ва кумушга алмаштирган.
Шундай қилиб милоддан аввалгиVII –VI асрларда илк темир даврига ўтилиши билан Ўзбекистонда дастлабки йирик давлатлар вужудга келди, шаҳарлар барпо этилиб, деҳқончилик, ҳунармандчилик жадал суръатлар билан ривожланди.



Aim.uz



Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish