Rta maxsus ta’lim vazirligi guliston davlat universiteti


VI. Семинар машғулотларини ўтиш бўйичакўрсатма ва тавсиялар



Download 3,19 Mb.
bet176/192
Sana27.04.2023
Hajmi3,19 Mb.
#932699
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   192
Bog'liq
portal.guldu.uz-Аналитика 2-курс УУМ

VI. Семинар машғулотларини ўтиш бўйичакўрсатма ва тавсиялар

Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича қўйидаги мавзулар таклиф этилади:


1.Ажратиш ва аниқлаш (сифат анализи) методлари.Кириш. Сифат анализи методларининг синфланиши. Аналитик реакцияларни бажариш усуллари. Реакцияларни амалга ошириш шарт-шароитлари. Реакцияларнинг сезувчанлиги, танлаб таъсир этувчанлиги ва ўзига хослиги. Эритмаларни бўлиб-бўлиб ва систематик анализ қилиш. Гуруҳ реагенти. Катионлар ва анионлар классификацияси.
2. Кимёвий мувозанат. Кимёвий мувозанатнинг асосий турлари. Электролитларнинг эритмадаги активлиги. Массалар таъсири қонуни. Мувозанат константаси турлари. Уларга таъсир этувчи омиллар. Кучли ва кучсиз кислота эритмалари таркибини аниқлаш. Эритманинг электронейтраллиги. Материал баланси тенгламаси. Масалалар ечиш.
3. Гидролиз. Буфер эритмалар.Гидролиз, гидролиз константалари ва даражалари, уларни ҳисоблаш. Буфер эритмалар. Буфер эритмалар рН ини ҳисоблаш. Буфер сиғими. III, IV ва V гуруҳ катионлари аралашмаси анализи. Масалалар ечиш.
4. Комплекс бирикмалар эритмалари анализи.Комплекс бирикмаларнинг асосий тавсифлари. Вернернинг координацион назарияси. Комплекс бирикмаларнинг синфланиши. Комплекс бирикмаларнинг беқарорлик ва барқарорлик константалари, таъсир этувчи омиллар. Ҳосил бўлиш функцияси. Комплекснинг моляр функциялари. Масалалар ечиш.
5. Аналитик кимёда органик реагентлар. Органик реагентларда учрайдиган асосий комплекс ҳосил қилувчи гуруҳлар. Аналогия назарияси. Органик реагентлар хоссалари ўзгаришида ўринбосарларнинг роли. I, II ва III гуруҳ анионлари аралашмаси анализи. Масалалар ечиш.
6. Оксидланиш-қайтариш реакциялари мувозанати. Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари. Оксидланиш-қайтарилиш потенциаллари. Электр юритувчи куч. Стандарт ва формал потенциаллар. Оксидланиш-қайтарилиш потенциалига ёнаки жараёнлар таъсири. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг мувозанат константалари. Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари йўналиши ва уларга таъсир этувчи омиллар. Масалалар ечиш.
7.Гетероген мувозанат. Эрувчанлик. Эрувчанлик кўпайтмаси (ЭК). Чўкиш ва эриш жараёнига массалар таъсири қонунининг қўлланилиши. ЭК ва Гиббснинг стандарт энергиясининг ўзгариши. Чўкма тушиш шароити. Эрувчанликка бир исмли ва бегона ионлар таъсири. Туз эффекти. Қуруқ тузлар аралашмаси анализи. Масалалар ечиш.
8. Миқдорий анализ. Натижаларини ҳисоблаш. Миқдорий анализ методларининг синфланиши. Анализнинг умумий режасини тузиш ва методни танлаш. Намунани олиш ва уни анализга тайёрлаш. Миқдорий анализдаги хатоликлар. Анализ натижаларини математик статистика усули билан қайта ҳисоблаш. Масалалар ечиш. Янги педагогик технологияларнинг «Бумеранг» усулидан фойдаланиш.
9. Гравиметрик анализ. Анализ усуллари. Чўкманинг миқдори ва эритманинг ҳажми. Чўктириладиган ва тортиладиган шаклларга қўйиладиган талабалар. Кристал ва аморф чўкмалар. Гомоген чўктириш. Чўкманинг ифлосланиш сабаблари. Биргалашиб чўкиш. Адсорбция, окклюзия изоморфизм. Масалалар ечиш.
10. Титриметрик анализ усуллари, синфланиши. Титриметрик анализда ишлатиладиган реакцияларга қўйиладиган талаблар. Бевосита ва билвосита титрлашлар. Титриметрик анализда эритма концентрациясини ифодалаш усуллар. Стандарт эритмалар тайёрлаш. Масалалар ечиш.
11. Кислота-асосли титрлаш методлари.Индикаторлар назарияси. Индикаторларнинг ранг ўзгариш соҳаси. Эквивалент нуқтани аниқлаш усуллари. Титрлаш эгрилари. Ишлатиладиган индикаторлар. Индикаторлар хатолари ва уларни аниқлаш усуллари. Масалалар ечиш.
12. Оксидланиш-қайтарилиш методи ёрдамида титрлаш.Титрлаш эгрилари, уларга таъсир этувчи омиллар. Ишлатиладиган индикаторлар. Титрлаш хатоликлари. Масалалар ечиш.
13. Комплексиметрик титрлаш.Комплексонометрик титрлаш эгриси. Металлахром индикаторлар. Комплексонларнинг анализда қўлланилиши. Титрлаб чўктириш методлари. Гей-Люссак, Мор, Фаянс, Фольгард методлари. Титрлаш эгрилари. Чўктириш методи ёрдамида титрлашда эквивалент нуқтани аниқлаш эгрилари. Адсорбцион индикаторлар. Масалалар ечиш.
14. Оптик анализ методлари. Нур ютилиши ва чиқарилишига асосланган методлар. Электромагнит нурланиш спектрларининг асосий тавсифлари. Нур ютилишининг асосий қонуни (Бугер-Ламберт-Бер қонуни). Молекула ва атом спектрлари, нурнинг моляр сўндириш коэффициенти. Спектрофотометрик анализ методи. Моддалар концентрацияларини аниқлаш усуллари. Люминесцент анализ методи. Флуоресценция, фосфоресценция ва уларнинг асосий тавсифи. Стокс-Ломмель ва Вавилов қонунлари. Люминесценциянинг сўниши. Масалалар ечиш.
15. Электрокимёвий анализ методлари.Электрокимёвий методлар классификацияси. Индикатор ва солиштирма электродлар. Тўғри потенциометрия ва потенциометрик титрлаш. Титрлаш жараёнида потенциалнинг ўзгариши. Титрлашнинг охирги нўқтасини аниқлаш. Кулонометрия. Фарадей қонунлари. Электр миқдорини аниқлаш усуллари. Тўғри кулонометрия ва кулонометрик титрлаш. Вольтамперометрия. Индикатор электродлар ва вольтамперометрик методлар классификацияси. Чекли диффузион ток. Полярография. Илькович тенгламаси. Ярим тўлқин потенциали. Ярим тўлқин потенциалига таъсир этувчи омиллар. Амперометрик титрлаш. Индикатор потенциалини танлаш. Бир ва икки индикаторли электродлар ёрдамида титрлаш. Эгрилар турлари, қўлланиладиган реакциялар. Масалалар ечиш.
Изоҳ.Ишчи дастурда бериладиган семинар машғулотларининг мавзулари учун 10 таси танлаб олинади.
Семинар машғулотларида аналитик кимё фани бўйича билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, талабаларни илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш, билим қобилиятларини ўстириш, маърузада баён қилинган назарий билимларини мустаҳкамлаш. Назарий ўтилган маъруза материалларидан масалалар ечиш ва тренинг қилиш орқали мустаҳкамлаш, талабаларда янги педагогик технологияларга кўникмалар ҳосил қилиш ва бошқалар. Назарий маълумотларни амалиётга тадбиқ қилиш ва тажрибада синаб кўришдан иборатдир.


Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish