Ўрта махсус таълим вазирлиги


Умумий мувозанат жамият барча эҳтиёжлари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзаро тенг келишини билдиради



Download 417,51 Kb.
bet102/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

Умумий мувозанат жамият барча эҳтиёжлари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзаро тенг келишини билдиради. Умумий иқтисодий мувозанат бозор шароитида, аввало, ялпи талаб ва ялпи таклифнинг тенг келишида кўринади. Бу нафақат истеъмол неъматларига, балки ишлаб чиқариш воситаларига, ишчи кучига ҳамда барча иқтисодий фаолият натижаларига умумий талаб ва таклифнинг мувофиқ келишидир.
Умумий иқтисодий мувозанат бир қатор шарт-шароитларни тақозо этади.
Биринчидан, бу ижтимоий мақсадлар ва иқтисодий имкониятларнинг мос келишидир.
Иккинчидан, иқтисодий мувозанат мамлакатдаги барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланадиган хўжалик механизмини тақозо қилади.
Учинчидан, мувозанатли ишлаб чиқаришнинг умумий таркибий тузилиши истеъмолнинг таркибий тузилишига мос келиши лозимлигини билдиради.
Тўртинчидан, иқтисодиётда мувозанатнинг умумий шарт-шароитлари бўлиб бозор мувозанати, яъни барча асосий бозорлар (товарлар, ресурслар, ишчи кучи ва ҳоказолар)да талаб ва таклиф мувозанатга эришиши хизмат қилади.
Иқтисодиётнинг мувозанатли даражаси бу ишлаб чиқаришнинг шундай ҳажмики, у ишлаб чиқариш мазкур ҳажмини сотиб олиш учун етарли умумий сарфларни таъминлайди. Бошқача айтганда, соф миллий маҳсулот мувозанатли даражасида ишлаб чиқарилган товарларнинг умумий миқдори (СММ) харид қилинган товарлар
Тўла бандлик шароитида ялпи сарфлар СММ ҳажми билан мос келмаслиги мумкин. Бу мос келмаслик чизмада рецессион ёки инфляцион фарқ кўринишида ифодаланган. Ялпи сарфларнинг СММ ҳажмидан кам бўлган миқдори рецессион фарқ, ялпи сарфларнинг СММ ҳажмидан ортиқча бўлган миқдори инфляцион фарқ дейилади.
Жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усулининг моҳияти шундаки, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар қандай ҳажми шунга мос даромад ҳажмини беради. Бироқ аҳоли бу даромаднинг бир қисмини истеъмол қилмасдан жамғармага қўйиши мумкин. Жамғарма “сарфлар — даромадлар” оқимидан потенциал сарфларни олиб қўйиш ҳисобланади. Бунда жамғармага қўйилган маблағ инвестициялар билан тўлиқ қопланса, ялпи сарфлар ишлаб чиқариш ҳажмига тенг бўлади .
Инвестицион сарфларнинг кўпайиши ишлаб чиқариш ҳажми ва даромад даражасининг ўсишига олиб келади. Бу ўзаро натижа мультипликатор самараси билан изоҳланади. Мультипликатор тушунчаси «кўпайтирувчи» деган маънони англатади. Мультипликатор самарасининг моҳияти инвестиция ҳажмининг ўсиши жамият миллий даромадининг унга нисбатан кўпроқ ўсишига олиб келиши орқали ифодаланади.

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish